LibKing » Книги » nonf_publicism » Ибадулла Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади

Ибадулла Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Publicism, издательство Литагент Ридеро. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте LibKing.Ru (ЛибКинг) или прочесть краткое содержание, предисловие (аннотацию), описание и ознакомиться с отзывами (комментариями) о произведении.
Ибадулла Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади
  • Название:
    Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    Литагент Ридеро
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785448328688
  • Рейтинг:
    3/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Ваша оценка:

Ибадулла Байджанов - Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади краткое содержание

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу китоб муаллифи меъморчилик фанлари номзоди И. С. Байджанов ўзи раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш колледжи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади.

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема

Шрифт:

Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать
Шаҳарни қалин, баланд пахса деворлар билан ўраш расм бўлган. Мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида деворларнинг ташқи томонлари остига хандаклар қазилган. Бу давр (эрамиздан аввалги 1 минг йилликнинг биринчи ярми) маълумотлари жамланган энг қадимий ёзув обидаси ҳисобланган «Авесто» китобида хоразмлик меъморлар меҳнати ҳақида маълумотлар берилган. Хуллас, меъморчилик азалдан хоразмликларнинг қон-қонига сингиб кетган бобомерос касб эканлиги шак-шубҳасиздир. Буни кўхна ва ҳамиша навқирон Хива ёдгорликлари ҳам исботлаб турибди. Қайси бир обидага кўз ташламанг, унда юксак дид, нафосат ва гўзаллик мужассам. Ўз замонасининг энг яхши меъмори ҳисобланган уста Нурмуҳаммад Тошҳовли қурилишида катта хизматлар қилган бўлса, Абдуллажон деган машҳур меъмор Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, қўхна Арк ва бошқа қатор обидаларни бунёд қилишга беқиёс ҳисса қўшган. Хоразм меъморчилигига оид услубларни ривожлантиришда ҳормай-толмай меҳнат қилганлардан яна бири Рўзимат Машариповдир. У оддий пахса девор қурадиган устадан катта меъмор, етук наққош даражасига кўтарилган. Уни халқ орасида «Рўзимат бобо» дея эътироф этишган. Ичон қальа сарой-мадрасалар қурилишида фаол иштирок этган. Полвон Қорий, Мамат Махрам, Хусайинбек мадрасалари, Қўша дарвоза, Нуриллабой, Тозабоғ саройи қурилиши ва безатилиши юмушларига бош бўлган. Шўро даврида Урганч, Мангит, Гурлан, Хазарасп ва бошқа жойларда давлат муассасалари, касалхоналар, пахта заводлари қурилишига раҳбарлик қилган. Хивада ташкил этилган «Умид» артелида ёғоч, ганч, меъмор ўймакорлиги ва наққошликдан сабоқ берган. Тошкентдаги Алишер Навоий номли Академик театр биносини безашда қатнашган. 60 ёшида Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини таъмирлаган нозик ва машаққатли ишга бошчилик қилган. Ҳозир Хивада Хоразмнинг бу машҳур меъмор ҳунарманди номига кўча қўйилган. Унинг ишларини ўғли Самандар невараси Жуманазарлар давом эттиришаяпти.

Каримберган Раҳимов, Юсуф Худайберганов, Бекчан Яқубов, Каримберган Полвонов, Одамбой Бобожанов, Одамбой Ёқубовларнинг ҳам Хоразм меъморчилигини ривожлантиришда хусусан Хивадаги ноёб обидалар умрини узайтиришдаги хизматлари каттадир. Шунингдек, Худайберган Полвонов, Эшмуҳаммад Худайбердиев, ака-ука Вафо ва Болта Мирзаев, Ҳожиниёз Саидниёзов, Матёқуб Жонибеков, Худайберган Матчанов каби Хоразм меъморчилиги асосчилари номларини фахр билан тилга олса арзийди. Уларнинг меҳнатлари воҳадаги йирик иншоотлар, биноларда дастхат мисоли муҳрланиб қолган.

Хоразм бунёдкорлари яратувчилар эди. Архитектура иншоотларининг асосий ижодкори ва бунёдкори халқ, халқнинг пешқадам вакиллари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам архитектура тараққиётининг туб негизида аввало халқ мехморчилиги услублари устун туради. Жамиятнинг ривожлана бориши сайин архитектура иншоотлари, бинолар йирик қурилиш мажмуалари тури ва кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб этаберади. Халқнинг миллий услублари, турмуш шароити, маданияти ва табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ифодасини топади. Натижада туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Хоразмда бу борада фидойилик намуналари кўрсатган меъморчилик ишларини ривожлантиришга йўл очиб берган шу улуғ иш устида турган азиз инсонлар кўп. Шулардан бири Меҳнат Қахрамони Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Искандар Дўсовдир. У урушдан қайтиб келгандан сўнг – 1945 йилдан бошлаб то умрининг охиригача 1976 йилнинг ноябрь ойига қадар Богот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигига раҳбарлик қилди. Унинг бевосита иштироки ва раҳномалигида колхоз йил сайин юксала борди. Айниқса қурилиш жабҳасига зўр берилди. Қишлоқ марказида минг ўринли санъат саройи, икки қаватли «Бахт уйи» беш минг томошабинга мўлжалланган стадион, қатор маданий-маиший бинолар, обод ва кўркам посёлкалар меъморчиликнинг сўнги ютуқлари асосида қад ростлади. Бу колхоз шухрати собиқ Иттифоқ ва хорижий мамлакатларга тарқалди.

Мен хизмат ва касбим тақозасига кўра бу улуғ инсон билан учрашиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Искандар ака энг аввало қурилиш лойиҳасига жиддий эътибор берарди. Зарур бўлса пойтахтдан энг тажрибали меъморлар, лойиҳачи муҳандисларни олдирар, уларнинг фикр-мулоҳазаларини албатта инобатга оларди. Кейин иш устида шахсан ўзи бош бўлар, қурувчиларга барча шароитларни яратиб бериш учун жонкуярлик қиларди. У қурилиш бригадаси ташкил қилиб, унга қўлидан иш келадиган уста кишиларни, ўз касбининг фидойиларини йиғди.

Техника транспорт воситалари билан етарлича таъмирлаш чораларини кўрди. Бугунги кунда ҳам Нариманов номли колхоз жамоли воҳа кўркига кўрк қўшиб, яхшидан қолган боғ бўлиб, гуллаб-яшнаб турибди. Дўсовнинг издоши Хива туманидаги Фрунзе номли жамоа хўжалиги раиси Рўзмат Мадаминов (ҳозир бу колхоз унинг номи билан аталади) ҳам қурилиш ишларига жуда катта эътибор бериб, ўзидан қутлуғ излар қолдирди. Катта маданият саройи, стадион, боғча ва мактаблар, консерва заводи қурилишига бош-қош бўлди.

Меъморлар, қурувчилар билан бирга тинмай елиб югурар, элдошларига қулай шароит яратиб бериш йўлида астойдил жон куйдирарди. Ҳозирги кунда марҳум Рўзмат Мадаминовнинг ўғли олий маълумотли мухандис қурувчи Матёқуб Мадаминов отаси номидаги жамоа хўжалигига бошчилик қилмоқда ва падарибузруквори ишларини давом эттириб, қишлоқда янги-янги замонавий иншоотлар қурилишига эътиборни кучайтирмоқда.

Воҳа шаҳар ва қишлоқларида бундай ҳайрли ишларга диққат эътибор бераётган халқпарвар инсонларни учратиш мумкин. Урганч, Дружба шаҳарларида, Богот, Ҳанқа, Кўшкупир туманларида қатор йирик замонавий иншоотлар қад ростлади. Бунга Хонқа туманидаги Охунбобоев номлижамоа хўжалигида амалга оширилган ишлар мисол бўла олади. Жамоа хўжалигига қайси томондан кириб борсангиз ҳам кўзингиз аввало боғларга тушади. Айниқса баҳор фаслида қадам ранжида қилгудек бўлсангиз, ўзингизни бамисоли жаннатда тургандек ҳис қиласиз. Мевали дарахтлар гуллаган, қушлар чуғур-чуғури, яшиллик, сувларнинг шарқираб оқиши ҳамма-ҳаммаси кўнглингизни кўтариб, қалбингизда эзгу орзу-умидлар уйғотади. Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар хотираси учун бунёд этилган кўркам боғ, боғнинг қоқ ўртасида уруш қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорлик салобат билан қад ростлаган. Санъат саройи, боғчалар, мактаблар бошқа замонавий иншоотлар Хоразм меъморчилигининг ёрқин намуналари эканлигидан далолат бериб турибди. Бир-биридан шинам, обод, гўзал посёлкаларда истиқомат қилаётганлар учун барча қулайликлар муҳайё: газ, водопровод, радио, телефон хизматидан баҳрамандлар.

Бироқ мутахассис сифатида айтишим мумкинки ҳамма жойда ҳам бундай шароит ва манзарани учратиш қийин. Барча туманларда ҳали замонавий архитектура талабларига мос равишда игшоотлар, маданий-маиший бинолар, турар-жойлар қурилган деб бўлмайди. Шаҳарларда ҳам гулзорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари, тўйхоналар яратиш керак. Айниқса бунга миллий эҳтиёжларимиз ва қадриятларимиз эътиборга олиниши лозим. Қурилиш соҳасида қилинадиган ишлар кўлами кенг. Аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бораяпти. Шунга яраша қурилиш ишларини авж олдиришга талаб ўз-ўзидан ошиб бормоқда. Хоразмга етук ўз касбининг усталари бўлган қурувчилар, лойиҳачилар, меъморлар керак. Зеро малакали мутахассислар тайёрлайдиган махсус билим юрти очиш масаласини ҳал этиш даври етиб келган эди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.

Читать дальше
Тёмная тема

Шрифт:

Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади отзывы


Отзывы читателей о книге Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
Большинство книг на сайте опубликовано легально на правах партнёрской программы ЛитРес. Если Ваша книга была опубликована с нарушениями авторских прав, пожалуйста, направьте Вашу жалобу на PGEgaHJlZj0ibWFpbHRvOmFidXNlQGxpYmtpbmcucnUiIHJlbD0ibm9mb2xsb3ciPmFidXNlQGxpYmtpbmcucnU8L2E+ или заполните форму обратной связи.
img img img img img