LibKing » Книги » nonf_publicism » Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади

Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Publicism, издательство Литагент Ридеро. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте LibKing.Ru (ЛибКинг) или прочесть краткое содержание, предисловие (аннотацию), описание и ознакомиться с отзывами (комментариями) о произведении.
Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади
  • Название:
    Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    Литагент Ридеро
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785448350054
  • Рейтинг:
    5/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Ваша оценка:

Ибадулла Байджанов - Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади краткое содержание

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу китоб муаллифи, И. С. Байджанов Хоразм воҳаси маркази Урганч шаҳрида амалга оширилган ва оширилаётган улуғвор ишлар, бунёдкорлик жабҳалари, маънавият ва маърифат масканлари, фидойи замондошлари ҳақида фахр ва иштиёқ билан ҳикоя қилади. Китобнинг иккинчи қисмидан меъморчилик муаммолари, замонавий, кўркам обод шаҳар бунёд этиш борасида ечимини кутаётган масалалар хусусида баҳс, мунозара юритилади. Қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема

Шрифт:

Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Урганчда ана шундай кўча бор. Хоразм элининг энг довюрак инсони, енгилмас курашчиси, миллий қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди номи билан аталаётган бу кўча «Оби ҳаёт» маҳалласида жойлашган. Кўчанинг шундоққина биқинида Шовот канали оқиб ўтади. Вилоят лойиҳалаш институти, божхона биноси, «Сув оқава» ташкилоти, шифохона, иккита болалар боғча-яслиси,«Лола» ательеси, «Хоразмсувқурилиш» трестига қарашли уй-жойлар, равон йўллар, йўлаклар, хиёбонлар, гулзорлар бу кўча кўркига кўрк қўшиб турибди.

Машҳур саркарда номидаги бу кўча ўртасидан кесиб ўтган кенг асфальт йўл тўппа-тўғри Урганч маркази томон бошлаб боради. Мен ана шу кўчада яшайман ва бу билан чексиз фахрланаман. Буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинган кун кўчамизда бамисоли байрам бўлди. Қўни-қўшнилар, бутун кўчамизда истиқомат қилаётган каттадан-кичик бу хушхабарни эшитиб ниҳоятда қувонишди. Маҳалла фуқоралар йиғини раиси Эркин Собиров ҳар бир тўй-тантанани очиш олдидан бу ғамҳўрлик ва қадриятларимиз улуғланаётганини фахр билан қувона-қувона таъкидлайдилар.

Урганчни гуллаб яшнашига ҳисса қўшган кўплаб фидоий инсонлар шу кўчада яшайдилар. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг депутати Эркин Абдуллаевич Раҳманов.

У вилоят миқёсида қатор масъул вазифаларда, жумладан Урганч шаҳар комсомол ва партия комитетларида бўлим мудири, биринчи котиб, Урганч шаҳар кенгаши ижроия комитетининг раиси вазифаларида ишлади. Шу лавозимларда фаолият кўрсатган чоғида Э.А.Раҳманов воҳа марказини кўркам, чиройли бўлишида, замонавий бинолар қурилишида раҳбар сифатида фаол иштирок этди. Шунингдек, Ринат Аҳмедов, Қарри Рузметов, Абдушариф Ибрагимов, Рустам Худайбергановлар ҳам шу кўчада истиқомат қилаётган ва Урганч жамоли ва камолини яшнатишга муносиб ҳисса қўшган улуғ инсонлардир.

Кўчамизда улуғ ватандошимиз тўйи олдидан кенг кўламда кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари давом этади. Жаҳонга ном таратган, миллий қаҳрамон даражасига кўтарилган Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигининг тантанали нишонланишига фақат бизнинг маҳалла, кўча, Хоразм эмас, балки бутун Ўзбекистон аҳли ҳаётида унитилмас воқеа бўлади. Аслида бу мустақиллик неъмати, истиқлол шарофатидандир.

Фақат мустақиллик туфайли миллатимиз ва мамлакатимиз шон шарафи, шаън-шавкатини улуғлаган буюк алломалар, улуғ саркардалар, миллий қаҳрамонларимизни эъзозлаш, уларнинг қадр-қимматини жой-жойига қўйиш бахтига мушарраф бўлдик.

Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳалқимизнинг аллома фарзандлари қатори Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳам бор ҳақиқатни айтиш учун кенг имкон очилди. Она юртида ўз Ватани учун жонини, умрини бахшида қилган ҳалқимизнинг даҳо фарзандлари қатори Жалолиддин Мангубердининг ҳам таваллуд санаси нишонланиши ота-боболаримизга бўлган чексиз иззат-эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.

Жалолиддин Мангуберди Хоразм тарихида эмас, бутун Туркистон, бутун ўзбек миллий давлатчилиги тарихида ўз ўрнига, ўз салоҳияти ва мавқеига эга кучли тарихий шахс ҳисобланади. Бунга ўтмишдан бир мисол: Хоразмга қарши кўпдан хужум қилиб, бу ўлканинг бойликларини талаш илинжида юрган мўғул феодаллари сардори Чингизхон Хоразмшоҳга мактуб йўллаб, осонлик билан таслим бўлишини, «ота-ўғил» тутинишни таклиф этади. Бироқ Хоразмшоҳ Муҳаммад Султон бу таклифни рад этиб, Чингизхон юборган элчилар карвонини мусодара қилиб, элчиларни қирғин қилади. Бундан ғазабланган Чингизхон 1219 йилнинг сентябрь ойида катта қўшин тортиб келади. Беш ойлик ҳужумдан сўнг энг кучли суворийлар, тош отувчи ва ўт сочувчи ўша замоннинг қудратли қуроллари билан таъминланган Чингизхон қўшинлари Хоразмшоҳлар пойтахти Урганчни тор мор қилади. Бойликларини топтайди. Хоразмшоҳнинг ўзи Каспий денгизнинг Манғишлоқ ярим оролида қувғинликда оламдан ўтади. Унинг фарзанди Жалолиддин Мангуберди отаси васиятига кўра тахтга ўтириб, Ватан ҳимоясига отланади. Мард Жалолиддин ниҳоятда кучли таркибга эга Чингизхон аскарларини биринчи бора мағлубиятга учратади. Бундан ҳатто Чингизхоннинг ўзи ҳам ҳайратланиб, тан бериб айтадики «Менинг тўртта ўғлим бор. Агар 40 ўғлим бўлганида ҳам, биргина шу мард Жалолиддинга алмаштирган бўлар эдим». Душманларда ҳам ана шундай ҳавас уйғотган эди у. Жалолиддин ўн йилдан зиёд Чингизхон лашкарлари билан аёвсиз ва бешавқат жанглар қилди. Озарбайжон, Грузия давлатларини забт этди, у мамлакатларда ўз номини абадийлаштиришга жазм қилиб, олтин-кумуш, мис тангаларда зарб эттирди.

Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги йўлида ўз оиласидан жудо бўлди, ўзи ҳам шу йўлда жонини қурбон қилди. 1231 йил Курдистоннинг Майаффкин тоғлари яқинидаги Айдар қишлоғида талончилик билан шуғулланаётган курд қароқчилари томонидан ухлаб ётганида найза санчиб ўлдирилди.

Ватан шарафини ҳамиша баланд тутган қаҳрамон саркарданинг ҳаёти шундай ниҳоясига етди. Бироқ унинг мислсиз жасорати, садоқати, меҳр-мухаббати авлодларга бир умр сабоқ бўлиб қолди. Унинг тақдири, қисмати ҳақида қатор тарихий, бадиий асарлар ёзиб қолдирилган. Мангубердининг шахсий котиби Муҳаммад Аннасавий буюк саркарданинг ҳаёти, жанг тафсилотлари ҳақида «Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаётининг тасвири» номли китоб битган. Бу асарни истеъдодли шоир ва ёзувчи Сотим Аваз ўзбек тилига таржима қилиб, «Ёзувчи» нашриётида чоп эттирди. Таниқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода «Жалолиддин Мангуберди» номли тарихий драма ёзди. Машҳур олим Зиё Бунёдов, элдошларимиз Эркин Самандар, Омон Матчон, ўлкашунос тарихнавис Раҳимбой Ёқубов, Комил Нуржановлар ҳам ўз асарларида Жалолиддин Мангубердини мадҳ этганлар. Эндиликда Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида буюк саркарданинг номи янада мукаммал абадийлаштирилади.

Конец ознакомительного фрагмента.

Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

Прочитайте эту книгу целиком, на ЛитРес.

Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

Тёмная тема

Шрифт:

Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади отзывы


Отзывы читателей о книге Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
Большинство книг на сайте опубликовано легально на правах партнёрской программы ЛитРес. Если Ваша книга была опубликована с нарушениями авторских прав, пожалуйста, направьте Вашу жалобу на PGEgaHJlZj0ibWFpbHRvOmFidXNlQGxpYmtpbmcucnUiIHJlbD0ibm9mb2xsb3ciPmFidXNlQGxpYmtpbmcucnU8L2E+ или заполните форму обратной связи.
img img img img img