Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература, издательство Литагент Ридеро. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.
  • Название:
    Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    Литагент Ридеро
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785448326226
  • Рейтинг:
    5/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Отзывы:
  • Ваша оценка:
    • 100
    • 1
    • 2
    • 3
    • 4
    • 5

Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади краткое содержание

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида Урганч Давлат Дорилфунуни олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолиятига оид бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман материаллари киритилди

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Кишилик цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири бўлган Хоразм Ислом Каримов таъбири билан айтганда, илк ўзбек давлатчилигининг тамал тоши қўйилган муқаддас ўлкалардан биридир. Инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган зардуштийлик дини ва муқаддас «Авесто» китоби айнан шу гўзал заминда яратилган, Қадимий Шарқнинг дастлабки комусий асари «Авесто» – аждодларимизнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган минг йиллик диний- фалсафий, илмий-маърифий қарашларини ўзида мужассам қилган. Бундан уч минг йил аввал шу муқаддас заминда сунъий суғоришга асосланган юксак деҳқончилик маданияти, ноёб ирригация иншоотлари, гўзал шахарлар ва махобатли меъморий қурилишлар бунёд этилганки, негизида ўз ёзувларига эга бўлганлиги уларнинг саводҳон ва маърифатли кишилар бўлганлигини кўрсатади. Ўтган аср ўрталарида Хоразмнинг Тупроқ қалъа, Аёз қалъа, Қўйқирилган қалъа, Хазорасп ва бошқа антик қалъаларида акад, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов, И.Ю.Якубовский ва бошқа қадимшунос олимлар томонидан топилган қадимги ёзув намуналари, рўзғор буюмлари, заргарлик ашёлари, нозик дид билан ишланган хайкаллар, сарой деворларига ясалган рангдор тасвирлар, Қўйқирилган қалъадаги қадимги расадхона ва илк астрономик асбоблар, буларнинг барчаси Хоразмда антик даврда маданий юксалишнинг юксак даражада бўлганлигини кўрсатади.

Берунийнинг гувоҳлик беришича қадимги хоразмликларда деҳқончилик ишлари билан алоқадор ўзларининг тақвим-календар тизими бўлган. Қишлоқ хўжалиги ишларини даврий режалаштириш эхтиёжи Хоразмда математика ва астрономия илмини кучли тараққий этишда муҳим рол ўйнаган.

Қишлоқ хўжалигининг асоси бўлган йирик канал ва суғориш иншоотлари қурилиши, гўзал шаҳар, сарой ва бошқа меъморий қурилишлар ҳам математика, геометрия, топография илмларининг ривож топишини талаб этади.

Ноёб заргарлик буюмлари ва рангдор тасвирий санъат намунала- ри бу ерда кимё ва минерология илмларининг юқори даражада бўлганли- гидан гувоҳлик беради. Хоразмликларнинг хорижий мамлакатлар билан олиб борган савдо ва маданий алоқалари география, картография ва этнография илмларининг эртаданоқ тараққий этишга таъсир кўрсатди. Демак Хоразмда қадимданоқ аник ва гуманитар илмларнинг яратилиши ва ривожланиши учун моддий ва маънавий замин мавжуд бўлган.

Хоразм Маъмун Академиясининг шаклланиши ва тараққий қилишида юқоридаги омиллардан ташқари антик юнон олимларининг асарлари ҳамда IX асрда Боғдоддаги «Байт-ул хикма»да фаолият кўрсатган элдошимиз Мухаммад ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фарғоний, Ахмад ал-Марвазий, Аббос ал-Жавхарий каби олимларнинг илмий кашфиётлари ҳам мухим рол ўйнайди.

Дархақиқат, Муҳаммад ал-Хоразмий (783—850) «Байт- ул-ҳикма» нинг етакчи олими, илмий рахбари, фанда янги йўналиш ва мактаб яратган алломаларидан эди. У астрономия, математика, география, тарих ва бошқа фанлар сохасида ўнлаб асарлар мерос қолдирган. Унинг «Ал – жабр вал-муқобола» китоби жаҳонда биринчи бўлиб алгебра фанига асос бўлган асарлардандир. Олим математика фанида ўнлик позицион хисоблаш системасини яратди. Шу асосда у қўшиш, айириш, кўпайти- риш ва бўлиш амалиётининг қулай ва осон йўлларини кашф этиб, Шарқ ва Европани илғор ҳисоблаш тизимига ўргатди. Ал-Хоразмий «Зижи Хоразмий» асари билан фан оламида биринчи астрономик жадвални яратган олимдир. Мазкур илмий марказнинг таниқли олими Ахмад ал-Фарғоний (787—861) нинг астрономия, математика, механика илмлари сохасидаги хизматлари беқиёсдир. У Шарқда биринчи бўлиб астрономик асбоблар ихтирочиси сифатида танилди. Ўзи ихтиро қилган астрономик асбоблар ёрдамида бир мингдан ортиқ юлдузларнинг жойлашуви, харакати хақида қимматли маълумотларни ёзиб қолдирди. Айни вақтда у Шарқда илк бор математик география илмига асос солган олимлардандир.

Ахмад ал-Марвазий ва Абул Вафо Бўзжонийлар (IXаср) бўлса ясси ва сферик тригонометрия сохаларида улкан ютуқларга эришдилар. Улар тригонометрия фанига биринчи бўлиб тангенс ва котангенс тушунчаларини киритдилар. Ушбу илмий жамоанинг етук олимларидан яна бири Аббос ибн Сайид ал-Жавҳарий (IXаср) ўзининг «Зиж», «Қуёшнинг Ер марказидан масофалари ҳақида рисола», «Евклид „Негизлари“ китобига тўлдириш» ва бошқа асарлари билан астрономия фанини янги кашфиётлар билан бойитди.

Берунийнинг гувохлик беришича IX – Xасрларда Ўрта Осиёнинг бир қатор шаҳарларида Бухоро, Самарқанд, Марв, Кот ва Гурганжда кўплаб нодир қўлёзма асарларни ўзига жамлаган ўнлаб кутубхоналар юзага келган бўлиб, улар ўз даврининг нуфузли маданият марказлари саналган. Марвда масжид қошидаги қадимги кутубхонада 12 мингдан ортиқ турли фанларга доир китоблар бўлган. Шунингдек, Беруний Ўрта Осиёнинг юқоридаги каби шаҳарларида бунёд этилган расадхоналарда олимлар мунтазам равишда астрономик кузатишлар олиб борганлик- лари ҳақида маълумот беради. Жумладан, Муҳаммад ибн Исҳоқ ас- Сераҳсий Сераҳсдаги, Абу Маъшар ал-Балхий Балхдаги, Мансур ибн Талха Марвдаги, Абу Наср ибн Ироқ Кот шаҳридаги расадхоналарда ана шундай тадқиқот ишларини ўтказганлар.

Мухтасар қилиб айтганда IX – XIII асрларда Шарқда юз берган маданий уйғониш бутун Ўрта Осиё, Хоразм, Эрон, Хуросон, араб мамлакатлари Хиндистон хатто қадимги Юнонистон ва Италиянинг юксак илмий-маданий меросига бориб тақалганлиги маълум. Хоразм Маъмун академияси ана шу бой илмий меросдан ижодий фойдаланди, улар яратган илмий ғояларни ўз тадқиқотлари ва кашфиётлари билан янада бойитиб энг юксак поғонага кўтаришга муваффақ бўлдилар.

А Д А Б И Ё Т Л А Р:

1. Каримов И. А. «Тарихий хотирасиз келажак йўқ.» Тошкент. 1998.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги фармони. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1997 йил 17 ноябр.

3. Ўзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорлари. «Халқ сўзи», 2004 йил 10 ноябр.

4. А. Садуллаев, А. Сотликов, «Хоразм Маъмун академиясининг тарихий илдизлари.» Урганч, 2003.

5. Садуллаев А., Сотликов А. Хоразм Маъмун академияси: ташкил топиши ва фаолияти. Урганч, 2005.

6. Хайруллаев М. «Буюк истеъдод сохиблари.» Тошкент, 2002.

ШАРҚ ОЛАМИНИНГ КЎҲНА ИЛМ МАСКАНИ

С. Давлетов, У. Тожиева,

Урганч Давлат университети

Маълумки, 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу Фармон аждодларимиз маънавий меросига бўлган эътибор ва ҳурмат белгиси бўлиб, бугунги илм-фаннинг мақомини юксак даражага кўтаришга қаратилган. Бу фармоннинг тарихий аҳамияти шундаки, биринчидан, юртбоши- мизнинг миллий меросимизга чуқур ҳурмат билан қараши ва юқори интеллектуал муҳитни яратишда саъй-ҳаракатлари ўз ифодасини топган. Иккинчидан, Президентимиз бой маънавий меросни таҳлил қилиш асосида фундаментал тадқиқотлар олиб бориб, замонавий илмий мактаблар яратишни кўзлаган. Учинчидан, минтақада илм-фанни ривожлантириш, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишга даъват этади. Тўртинчидан, минтақа илмий жамоатчилигини халқаро илмий ҳамкорликка олиб киради.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади отзывы


Отзывы читателей о книге Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x