Ибадулла Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: nonf_publicism, издательство Литагент Ридеро. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.
  • Название:
    Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    Литагент Ридеро
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785448327889
  • Рейтинг:
    3/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Отзывы:
  • Ваша оценка:
    • 60
    • 1
    • 2
    • 3
    • 4
    • 5

Ибадулла Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан краткое содержание

Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи республикамиздаги намунали ўқув касб-ҳунар даргохларидан хисобланади. Ушбу 2005 йил бу даргоҳ ташкил қилинганлигига 40 йил тўлади. Меъморчилик фанлари номзоди И. С. Байджанов ўзи раҳбарлик қилаётган коллеж босиб ўтган йўл, тўпланган тажрибалар, ютуқлар, олдда турган муҳим ва улуғвор вазифалар ҳақида ҳикоя қилади. Китоб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 14 йиллигига бағишланади.

Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать
И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.

Ҳозирги кунда 10 та йўналиш бўйимча мутахассислар тайёрланмоқда. Булар қуйидагилардир: қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жихозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жихозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти. Бу кундузги бўлим бўйича. Сиртқи бўлимда эса

талабалар «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Газ таъминоти системаларини жихозлаш ва эксплуатацияси», «Қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хужалик фаолияти таҳлили», «Менежмент», «Хўжалик ҳуқуқи» мутахассислигини эгаллашлари мумкин.

Муҳтарам Президентимиз И. А. Каримов коллежлар нафақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки ҳорижлик меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ўам кенг қамровли ишлар олиб борилди ва бу борадаги хайрли ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Турли йўналишдаги янги коллежлар қурилди ва қурилмоқда.

Мамлакатимизнинг қайси бир шаҳар ёки қишлоғига борманг, кўнгилларни яйратувчи муҳташам коллежларни кўриб қувонасиз, баҳри дилингиз очилади. Уларда оддий деҳқон, ишчи хизматчиларнинг фарзандлари илм олишяпти, касб-ҳунар ўрганишяпти. 1999 – 2000 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежи мақомини олган ўқув даргоҳимиз воҳа кўрки, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ерда талабаларнинг давр талаблари асосида илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Икки қаватли ва унга ёнма-ён тўрт қаватли қўш бино, спорт зали ва очиқ спорт майдончалари, 300 ўринли ётоқхона, шинам ошхона, 40 мингга яқин китоб фондига эга катта кутубхона, ўқув зали талабалар хизматида. Янги замонавий ўқув жиҳозлари, техник асбоб-ускуналар сотиб олинди. Радиоузел ташкил қилинган эди. Кейинчалик тўрт каналли ички телестудияга ҳам эга бўлдик. Алоҳида ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилиб, ишга топширилганлиги эса айниқса диққатга сазовордир. Эндиликда талабалар умумқурилиш, дурадгорлик ишлари, газ таъминоти, жиҳозларни йиғиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари бўйича олинган назарий билимларини ана шу устахонада амалий жиҳатдан тўла -тўкис мустаҳкамлаш имкониятига эгалар. Чунки ўқув ишлаб чиқариш устахонаси энг замонавий, қулай жихозлар иблан таъминланган. 54 номда лотин ёзувига асосланган дурадгорлик, ғишт териш, пардозлаш, пайвандлаш, газ таъминоти, ганжкорлик бўйича рангли катта плакатлар тайёрланиб, устахона файесига – кўзга кўринарли жойларга илиб қўйилган.

Ҳукуматимиз ва Осиё Тараққиёт банки томонидан имзоланган «Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш» лойиҳасига биноан коллежимиз ҳам киритилган. Ушбу нуфузли Банкнинг бош режасига мувофиқ «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш услублари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси, давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи ва мураббийларнинг барчаси семинар-тренинглардан муваффақиятли ўтиб, махсус сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жиҳозларни, ўқув техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув-тарбия, касб-ҳунар жараёнига тезлик билан жорий этишга имкон яратади. Ҳамкорлик натижасида келтирилган 70 миллион сўмлик компьютер ва бошқа асбоб ускуна,

жиҳозлар иш фаолиятимизни янги педагогик технологиялар асосида олиб боришимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши мулжалланган. Интилишларимиз, изланишларимиз зиммамиздаги катта вазифаларни масъулият билан адо этишга қаратилганлиги барча босқичларда ютуқларга эришиб, яқин келажакда коллежимизнинг дунё андозаларидаги энг замонавий коллежлардан бирига айлантиришдан далолат бериб турибди. Буни коллежимизга ташриф буюраётган хорижий ҳамкасбларимиз ҳам бир неча бор эътироф этишди.

Педагог, мураббийлар етарли малакага, билим, тажрибага эга. Етти нафар фан номзоди, ўн икки нафар олий тоифали, 47 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар самарали меҳнат қилаётирлар. Улар ўз билимлари савиясини ошириш мақсадида мунтазам равишда ўз устларида иш олиб бормоқдалар. Ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти, бир қатор олий ўқув юртларининг малака ошириш курсларида ўз маҳорати, билимини муттасил ошириб боряптилар. Х. Чориев, М. Самандаров, Б. Жонпўлатов, Ҳ. Абдуллаевлар хорижда – Австралия ва Индонезияда бўлиб, у ерлардаги ўзига хос касб-ҳунар тизимига қиёслаган ҳолда ижобий томонларини ҳаётга татбиқ қилмоқдалар.

Меҳнат шартномаси асосида бажарилиши лозим бўлган ишлар рейтинги ишлаб чиқилиб, жорий қилинганлиги жўшқин ижодий муҳит яратилмоқда. Рейтинг кўрсаткичлари йилдан йилга ошиб боряпти. Р. Машарипова, О. Жуманиёзова, О. Ёқубов, М. Жабборова, Қ. Рўзматов, К. Отабеков, Қ. Қўчқоров, Р. Махмудова, Б. Жонпўлатов, Р. Ражабова, Г. Эгамбердиева каби ўқитувчи, мураббийлар иш тажрибалари оммалаштирилди.

Турли маданий- маърифий, шу билан бирга касб маҳоратига оид танловлар ўтказим одат тусига кирган. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган «Ёш лойиҳачи-меъмор» танлови ана шундай самарали тадбирлардан бири. Бу тадбир орқали Хоразм меъморчилиги анъаналарини замонавий услублар билан бойитган ҳолда амалий машқларни пухта бажарган талабалар аниқланиб, моддий ва маънавий рағбатлантириб борилади. Х. Юсуповнинг «Келинчак ҳовлиси», Б. Тоировнинг «Замонавий турар жой», Ш. Дўстжоновнинг «Беҳруз ўйингоҳи» каби лойиҳалари меъморчилик соҳасида катта билим ва малакага эга ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Вилоят, республика миқёсида ўтказилаётган фанлар олимпиадаларида ғолиб чиқаётган ўқувчиларимиз сафи йилдан йилга кенгайиб боряпти.

Талабаларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор берилмоқда. Клуб, кутубхона, спорт заллари ва майдонлари талабалар хизматида. Ўндан ошиқ тўгараклар ишлаб турибди. Маънавият ва маърифат хонасида, ётоқхонада радио, телевизор, газета-журналлар тахтламлари, китоблар мавжуд. Тарихий жойларга, музейларга саёхатлар уюштирию турилади. Шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, таниқли спортчилар билан учрашувлар, талабаларимизга завқ-шавқ бағишлаб, уларни баркамол инсонлар бўлиб етишишга ундайди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан отзывы


Отзывы читателей о книге Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x