Ибадулла Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
- Название:Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:Литагент Ридеро
- Год:неизвестен
- ISBN:9785448327889
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Ибадулла Байджанов - Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан краткое содержание
Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
«… кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақит замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнингкелажаги ёруғ бўлиши мумкин.» Бу ҳаётбахш фикрлар мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирилган эди. Чиндан ҳам замон билан ҳамнафаслик, даврнинг шиддаткор талаб-эҳтиёжлари даражасида ишлаш, фидойилик кўрсатиш ҳар бир жамоанинг, ҳар бир фуқаронинг даъватига айланса юртимиз янада обод, кўркам, турмушимиз ҳам тобора фаровон бўлиб бораверади. Республикамиздаги бошқа ўқув юртлари каби бизнинг қурилиш касб-ҳунар коллежимизда ҳам асосий йўналиш, барча интилиш ва изланишларимиз ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Коллежимиз босиб ўтган 40 йиллик шонли йўл сабоқлари ҳам бизни замон билан ҳамқадам, ҳамнафас бўлишга даъват этмоқда. Демак, шарафли ишлар қизғин давом этади. Янги педагогик технологиялардан, мамлакатимиздаги ва хориждаги турдош коллежлар иш тажрибаларидан, интернет тизими имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга қадар мутахассислар тайёрлаш учун қатъият, сабот, фидойилик кўрсатиш – асосий мақсадимиздир.
ҲАМКАСБЛАР ИШ ТАЖРИБАЛАРИДАН
Ҳайитбой АБДУЛЛАЕВ,
ўқув ишлари бўйича директориўринбосари, олий тоифали ўқитувчи, Ўзбекистон касб-ҳунар таълими аълочиси. 1961 йилда Ҳонқа туманида қурувчи оиласида туғилган. 1979 йили ўрта мактабни олтин медал билан битказиб, шу йили Абу Райҳон Беруний номли Тошкент Политехника институтига ўқишга кириб, қурувчи-мухандис мутахассислиги бўйича олий маълумот олди. 1983 йилдан 1990 йилгача Урганч қурилиш техникумида махсус фан ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1990—91 йилларда Ҳонқа туман ижроя қўмитаси ташкилий бўлим мудири бўлиб хизмат қилди. 1991 йилдан буён яна Урганч касб-ҳунар қурилиш коллежида фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус фан ўқитувчиси, бўлим мудири, касбий таълим бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлади. 2005 йил май ойидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари. Австралия, Малайзия мамлакатларида малака ошириб қайтган. Бир неча услубий қўлланмалар, вилоят ва республика матбуотларида ёритилган илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.
– Коллежимиз малакали қурувчи кадрларни халқ хўжалиги соҳасига етказиб бериб келаётган республикамиздаги намунали ўқув вакасб-ҳунар даргоҳларидан бири ҳисобланади. Мен ўз иш фаолиятимни мана шундай нуфузли даргоҳда бошлаганимдан фахрланаман.
Коллежимиз ўзининг 40 йиллик тарихида шонли йўлни босиб ўтди. Биз ҳурматли узтозларимиз Н.С.Голованов, К.Д.Хен, Э. Худойберганов, М. Собурова, М.Б.Цой ( Руҳлари шод бўлсин !) ҳамда ҳозирги кунда ҳам билим ва тажрибалари билан бизга ҳамкор, мададкор бўлаётган М. Ваисов, Р. Каримов, Р. Матёқубовлар бошлаб берган йўлдан бориб, уларга бўлган ҳурмат-эҳтиром, садоқатимизни ўқув, илмий, услубий, тарбиявий ишларни янада яхшилаш, такомиллаштириш билан намоён этишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Коллеж юксалиш йўлидан боряпти. Айниқса мустақиллик йилларида икки чақириқ бўйича Олий Мажлис депутати бўлган меъморчилик фанлари номзоди И.С.Бойжонов раҳбарлиги, ташаббускорлигида янада кўркам, файзли қиёфа касб этди, моддий техника базаси мустаҳкамланди. Малакали мутахассис кадрлар жамоаси шаклланди.
1999 йилда коллеж тўла таъмирланиб, ҳар иккала бино – ўқув хоналари, лабораториялар, устахоналар, кутубхона, спорт зали, ошхона замонавий талаблар асосида жиҳозланди. 2000 йилда мамлакатимиз хукумати ва Осиё тараққиёт Банки ҳамкорлигида амалга оширилган ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳасига киритилди. Бу эса янги имкониятлар уфқини очди. «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари», «Баҳолаш методлари», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури фалсафаси», «Давлат таълим стандартлари» каби мавзуларда ўқитувчи, мухандис- педагогларимизнинг барчаси махсус семинар-тренинглардан ўтиб, сертификат олдилар. Бу эса шу банк доирасида берилаётган жихозларни, ўқув-техника воситаларини, кўргазмали қуролларни ўқув тарбия жараёнига тезлик билан самарали жорий қилишга катта ёрдам бераётир. Шунингдек, таълим технологиялари моҳиятини, ўқитиш моделларини, услублари ва шаклларини тўғри танлаш, улардан фойдаланиш малакасини, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш моделларининг афзалликлари ва камчиликларини, таълим жараёнининг технологик харитасини ва дарс ишланмасини ишлаб чиқиш, таълимнинг асосий техник ва ахборот воситаларидан фойдаланиш, ўз йўналиўлари бўйича давлат таълим стандартларига асосан янги баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш малакаларини чуқур ўрганиб олдилар. Ўз навбатида бу ўрганганларини амалда самалари қўллаб келмоқдалар.
Ўқув хоналари, лабораториялар, химия, физика, биология фанлари бўйича янги кўргазмали қуроллар, асбоблар, жиҳозлар, қўлланмалар, воситалар билан бойитилди. Худди шунингдек ўқув ишлаб чиқариш устахонаси моддий техника базаси мустаҳкамланди.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг сифат босқичи педагогик жамоамиз олдига ёшларни ўқитиш ва тарбиялашда
ўта масъулиятли вазифаларни қўйди. Буни дилдан англаганимиз ҳолда илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнларига жадал жорий қилиб, талабаларни билим ва касб-ҳунар эгаллашларига бўлган қизиқишини ошира бориш – бош мақсадимиз бўлмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қодир малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги изланишларимиз изчил давом этади.
Зеваржон МАҲМУДОВА,
маънавият ва маърифат ишлари бўйича
директор ўринбосари.
1946 йилда Урганч шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Тошкент Давлат Чет тиллар институтини тугаллаган. Урганч шаҳар Халқ Таълими бўлимига қарашли №2-, №12- мактабларда ўқитувчи, Алишер Навоий номли №9-мактабда ўн икки йил директор бўлиб ишлаган. 2003 йилдан буён Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.
* * *
– Ҳар қандай жамоада барча ютуқлар, яхши хушхабарлар замирида маънавият ётади. Азал-азалдан маънавияти юксак инсонлар жамият фахри бўлиб келганлар. «Мамлакатнинг иқтисодий қудратини, унинг эртанги кунини, борингки, тақдирини ҳам пировард натижада ақл-заковат, маънавият ҳал қилади. Маънавият инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда бахт-саодат ҳам бўлмайди». Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримовнинг бу доно фикрлари ҳамиша маънавиятни қадрлашга, улуғлашга, бу бебаҳо сарчашмадан баҳраманд бўлишга ундаб туради.
Коллежимизда энг аввало маънавий жиҳатдан етук, билимдон, баркамол мутахассислар тайёрлаш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Чунки маънавияти бой кадрларгина эгаллаган мутахассислиги билан эл-юртга наф келтиради. Камтарлик, самимийлик, меҳр-оқибатли бўлиш, ишчанлик каби инсоний фазилатлар ҳам маънавият сабоқларидан қанчалик кўп ва хўп баҳраманд бўлишга боғлиқ.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: