Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам

Тут можно читать онлайн Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: psy-generic. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.
  • Название:
    Ўзлик сари етти қадам
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    неизвестно
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785449372536
  • Рейтинг:
    3/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Отзывы:
  • Ваша оценка:
    • 60
    • 1
    • 2
    • 3
    • 4
    • 5

Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам краткое содержание

Ўзлик сари етти қадам - описание и краткое содержание, автор Жавлон Жўраев, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар соғлиги учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ҳеч қачон бу китобдаги фикрлар билан қизиқмаган ва уни мутолаа қилишни истамаган одамга уни тавсия қилманг. Ҳар кимнинг танлаш эркинлиги бор. Ҳақиқатни билишни истамаган одамлар танловини ҳурмат қилинг.

Ўзлик сари етти қадам - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Ўзлик сари етти қадам - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Жавлон Жўраев
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Шунда Тангри фаришталарни ҳузурига чорлаб, «Барчангиз Одам қаршисида таъзим қилингиз!» деб буюрибди. Барча фаришталар Яратганнинг чексиз қудрати меваси – Одам қаршисида бош эгибдилар. Биргина Иблис ўз мағрурлиги боис бундан бош тортибди. «Мен оловдан (нурдан) яралганман, бу эса қора тупроқдан бинога келган. Мен ўзимдан қуйи мавжудотга бўйин эгмайман» – дебди Иблис. Шунда Тангри «Эй Иблис, сен неники билган бўлсанг мен сенга билдирган нарсаларнигина биласан. Уққан бўлсанг – мен сенга уқиш имконини берган нарсаларнигина уққансан. Шундай экан, менинг чексиз марҳаматим олдида бош эг!» – деб буюрибди. Аммо Иблис қайсарликни қўймабди. Бу ўзбилармонлигига жазо тариқасида Тангри шайтонни Жаннатдан ер юзига сургун қилибди.

Одамзотни эса Жаннатга ҳоким қилибди. У Жаннат боғидаги ҳеч бир маҳлуқотдан қўрқмас экан – чунки Худонинг амри билан барча жонзотлар бир-бирларига меҳрибон ва ғаразсиз эканлар. Унга Беҳиштнинг барча неъматларидан баҳраманд бўлиш э ркинлиги берилибди – фақат биргина мевани танаввул қилиш ман этилибди.

Одамга ҳамроҳлик ва дилкашлик қилиши учун Тангри Ҳавони яратибди. Иккиси Жаннатда бахтли яшаётганини кўра олмаган Иблис илон қиёфасида Жаннатга кириб, Одам ва Ҳавога яқинлашибди. «Сизга бу мевага тегиш нега ман этилганини биласизми?» – дебди у, – «Агар сиз бу мевадан еб кўрсангиз, сиз Худо билган нарсаларни билиб оласиз, уникичалик қудратга эга бўласиз. Худо буни истамайди, шунинг учун у сизларга бу мевани ман этган. Ишонмааизми? Ундан бир дона еб кўринг».

Иблиснинг макрига ишонган Одам ва Ҳаво қизиқувчалник қилиб ман қилинган мевадан узиб еб кўришибди. Мева оғзиларига тегиши билан уларга ақл-фаросат битиб, ўз яланғочликларини англаб уялиб, дарахт барглари билан уятли жойларини тўсиб қолишибди.

Одам ва Ҳавога ман қилинган мева – ақл меваси экан…

Ҳар биримизда икки дунё мужассам – қалб ва ақл. Кўпинча иккиси зиддиятда. Тўғрироғи – ақл қалбга қарши чиқиб қолади. Қалб – ўз-ўзича мукаммал дунё. У зиддиятга боришни, ғазабланишни, хафа бўлишни, ёмон кўришни билмайди. У фақат севишни ва эзгуликка интилишни билади.

Бироқ ақл нуқсонлардан ҳоли эмас. У ғаразгўй, аразгўй, манфаатпараст ва калтабин. Ҳа-ҳа – ақл охирини кўра билмай иш қилишга уста. У мудом режалар тузади, ҳисоб-китоб қилади, ишонади, умид қилади, истайди, излайди – аммо унинг айтганлари ҳар доим ҳам тўғри чиқавермайди. Чунки у – қалбчалик мукаммал эмас.

Барчамиз мукаммал қалб билан дунёга келамиз. Чақалоқнинг ақли – оппоқ қоғоздек, унга ҳали ҳеч нарса ёзилмаган. Аммо бу узоққа бормайди – яшаш муҳити ва ота-она дарҳол қўлларига қалам олиб, ўз тушунчаларидан келиб чиққан ҳолда, бу оқ қоғозни ёзув билан тўлдира бошлайдилар. Бу жараён бутун умр давом этади – оила, мактаб, жамият ўз ҳақиқатларини киши онггига дастур тарзида киритиб бораверади.

Сиз-у биз шунчалар ишонган ақл ана шундай шаклланади.

Дунёда бажарилиши шарт бўлган бир қонун борки, унинг олдида барчамиз ожизмиз. Бу, албатта, мувозанат қонуни. Одамзот ҳам ўзига хос қарама-қаршиликлар тўплами – бир ёқда эзгулик маёғи бўлмиш қалб турса, бошқа томонда манфаат таъқибчиси – ақл туради.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз – нима учун ақлсиз жонзотлар Охирзамонда ажрсиз Жаннатга киритилади? Нима учун телба одамни кўпинча бегуноҳ банда дейишади? Чунки уларда ақл йўқ. Биз одамлар ақлимизга ишониб, шу даражага етганмизки, ўзимизни Тангрининг бошқа мавжудот-у маҳлуқотларидан юқори ҳисоблаймиз. Тўғрида, ахир, одамни ҳайвон билан тенглаштириш – гуноҳи азим. Шундаймикан?..

Ақлсиз ҳайвон фақат қорни очса, ёки ўзи ва насли ҳаётига хавф туғилсагина бошқа жонзотни ўлдиради. Онгли инсон эса – шунчаки, мароқ учун ҳам ўлдираверади (овга чиқмаганмисиз?). Ақлсиз ҳайвон фақат мавсуми келиб, насл қолдириш зарурати бўлгандагина жуфти билан қовушади. Онгли одам бўлса истаган пайтда истаганча шаҳвоний лаззатга берилади.

Ҳайвонларнинг, ва умуман – ҳар қандай тирик жонзотнинг ҳам руҳи – қалби бор. Улар ҳам Тангрининг буюк қудрати меваси. Дунёда бир мавжудот қолганларидан юқори қилиб яратилмаган. Муқаддас битикларда бу борлиқдаги неъматлар инсон ҳаётини фаровон этиш учун яратилгани айтилади. Бундай таъкидни ўзини «коинот маркази» деб билган одамзот жуда хато тушунган. Бунда Яратганнинг марҳаматини кўра билиш ва унга шукр келтиришга ишора этилган аслида. Буни қарангки, ўша биз ўзимиздан қуйи деб билган мавжудотлар бизсиз яшай олади (ёввойи табиатни назарда тутсак) – биз эса уларсиз яшай олмаймиз. Улар бизга эмас – биз уларга қай даражададир тобемиз.

Кўпчилигимиз ақл ва қалб тушунчаларини фарқлашга қийналамиз. Мисол учун «ақлдан озган» иборасини қандай тушунасиз? Сизнингча, ақлдан озган одам пичоқ олиб, ўнг-у сўлда ҳаммани сўйиб юриши мумкинми?

Аслида бундай одамнинг ақли ишдан чиқмаган – балки унинг қалби тамоман кўмиб ташланган. Одамда уни хатти-ҳаракатга ундовчи икки куч бор – бири қалб, бошқаси ақл. Кўп ҳолларда киши кўнгли истаган нарсасини ақли хоҳламайди (кўнгил музқаймоқ егиси келади – аммо ақл томоқ оғриб қолиши хавфини сабаб қилиб буни рад этади). Ёки кўнгил истамаган нарсани ақл хоҳлайди (кўнгил шу одам билан бахтли бўлолмаслигини, уни севолмаслигини ҳис этиб, у билан турмуш қуришни истамайди – аммо ақл бу одамнинг бадавлатлигини кўриб бунга рози бўлади). Бундай майда ва, баъзида, катта иккиланишлар ҳаммамизда бўлади.

Афсуски, қалб ва ақл баҳсида кўпинча ақл устун келади. Баъзи одамлар кўнгилларига қарши курашда шу даражага бориб етадики, уларнинг қалби қаттиқ аразлаб «ўз ғилофига ўралиб» олади. Бунда ақл «якка ҳукмрон”га айланади ва босар-тусарини билмай қолади. Психлар ана шундай етишиб чиқади.

Бунда тахминан шундай ҳолат рўй беради. Ақл ва қалб деган икки болакай бор. Улар дунё деган катта уйда яшашади ва ҳар куни ҳаёт деган ўйин ўйнашади. Аммо ҳар куни бу ўйиннинг қоидаларини ақл белгилайди. Бўлмасамчи – ахир, у ҳамма нарсани билади. Кўнгил эса ўз истакларини ақл буйруқларига қарши айтолмайди – ахир, у жуда кўнгилчанг. Борди-ю айтса ҳам, ақл уни дарҳол койиб беради. Охир оқибат ақлнинг феълидан зериккан қалб ўйнагиси келмай қолади ва бир бурчакка қисилиб, жим ўтираверади.

Бекорга психиатрлар ўз беморларини кўнглига йўл топишга ҳаракат қилмайдилар. Улар ўйин давомида қаттиқ аразлаб ёки қўрқиб кетганидан катта уйнинг бир бурчагига беркиниб олган болакайни топишлари керак. Агар улар шу болакайни топиб, уни юпатиб, унга ширинлик бериб, уни авраб гапиртириб, яна ўйинга қайтара олишса – бемор тузалади.

Юқорида айтилган фикрлардан кимдир ақл инсонни фақат ёмон қилмишларга ундар экан деб хулоса қилиши мумкин. Мен ақл буюрган ҳар қандай иш хато демоқчимасман. Фақат шуни эсдан чиқармаслик керакки, ақл нимани истамасин, бунинг ортида иложсиз қандайдир манфаат ётади. Бу қандай манфаат эканини идрокнинг ўзи ҳам англамаслиги мумкин.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Жавлон Жўраев читать все книги автора по порядку

Жавлон Жўраев - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Ўзлик сари етти қадам отзывы


Отзывы читателей о книге Ўзлик сари етти қадам, автор: Жавлон Жўраев. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x