Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам

Тут можно читать онлайн Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: psy-generic. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.
  • Название:
    Ўзлик сари етти қадам
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    неизвестно
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785449372536
  • Рейтинг:
    3/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Отзывы:
  • Ваша оценка:
    • 60
    • 1
    • 2
    • 3
    • 4
    • 5

Жавлон Жўраев - Ўзлик сари етти қадам краткое содержание

Ўзлик сари етти қадам - описание и краткое содержание, автор Жавлон Жўраев, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар соғлиги учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ҳеч қачон бу китобдаги фикрлар билан қизиқмаган ва уни мутолаа қилишни истамаган одамга уни тавсия қилманг. Ҳар кимнинг танлаш эркинлиги бор. Ҳақиқатни билишни истамаган одамлар танловини ҳурмат қилинг.

Ўзлик сари етти қадам - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Ўзлик сари етти қадам - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Жавлон Жўраев
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Дунё шундай ажойиб тузилганки, унда манфаатга эришишнинг энг самарали йўли – манфаатсиз иш қилиш. Қалбингиз доим ҳеч бир манфаат ортидан қувмаган нарсани буюради. Йўқ, тўғрироғи, унинг ягона манфаати – бу унинг истаги.

Бунга яна янги туғилган чақалоқни мисол қилиш мумкин. Унинг ҳали онги шаклланмаган. У истаган нарсасини қилади – яъни кўнгли истаган нарсани. Оч қолса – йиғлайди, тўйса – ухлайди. У ўз қалби истагидан бошқа нарсаларнинг ортидан қувмайди. Шунинг учун унга ҳамма нарса берилади – меҳр, эътибор, яшаш учун шароит. Болалигим – подшолигим дегани бежиз эмас, ахир. Болаликдаги бизнинг тенгсиз ҳокимиятимиз сири – ҳеч бир манфаатсиз, фақат кўнгил амрига бўйсуниб қадам ташлашимиздадир .

Аммо катталар ўзларига эътиборни талаб қилиб ўрганишган – бунга уларни ақллари ундайди. Тўғри-да, уларнинг бу дунёда ўз ўрнилари бор, шунга яраша атрофдагилар уларга ҳурмат кўрсатишсин. Лекин айнан шу эътиборталаблик ортидан биз кўпинча эътибордан четда қоламиз.

Ўйлаб кўрса, одамдаги ҳар қандай салбий жиҳат – бу ақлнинг меваси. Нафрат, жирканиш, ғурур, кибр, ҳасад, рашк, гина каби туйғулар; худбинлик, хасислик, тортинчоқлик, шошқалоқлик, ўзбилармонлик каби феъл-атвор жиҳатлари ақл фаолияти натижаси. Ҳайвонларга бу нарсалар бегона – шер кийикни емоқчи бўлиб қувганда унга нисбатан на ғазаб ва на нафрат ҳис этади. Аммо биз бу ҳолатни кўрсак, шерга нисбатан ғазаб, кийикка нисбатан ачиниш туйғусини ҳис этамиз. Нима ҳам қилардик – онгимиз шунақа тузилган. У ҳар доим ҳамма нарсага ўз баҳосини беришга кўникиб қолган.

Ҳеч қачон ҳаётда хато қилишдан қўрқманг – хато қилмаслик учун ҳеч нарса қилмаслик керак. Ҳеч бир одам хато ишлардан суғурта қилинмаган – беайб Парвардигор. Бироқ хатонинг олдини олишнинг биргина муҳим тамойили бор: ҳар қандай қарор қабул қилинишида қалбингиз иштирок этсин . Агар бирор ишга аҳд қилсангиз-у, кўнглингиз бу қарорингиздан нотинч бўлса – бу ишдан воз кечганингиз маъқул.

Ҳаммаси шунчалар осон – ҳам қийин. Қийинлиги шундаки, одамлар ўз қалбига қулоқ солиш қобилиятини йўқотиб бормоқдалар ва юқоридаги тавсиялар амалий фойда бермаслиги мумкин.

Биласизми, ақл ва қалб – кўпинча ҳар хил нарсани истаганлари билан – бир мақсадни, яъни сизнинг фаровонлигингизни кўзлайдилар. Фақат ақл бунда устунликка интилаверади. Аслида эса қарор қабул қилишга қалб ихтисослашган – ақл эса бу қарорни амалга ошириш йўлларини излаш билан шуғуллангани маъқул. Агар вазифалар шундай тақсимланишига эриша олинса, ҳаётда инсон афсусланадиган нарсалар деярли қолмайди.

Ақл билан қалбни дўстлаштиринг – улар иттифоққа киришса, сиз бу дунёда қила олмайдиган иш бўлмайди .

Кўпчилигимиз бировнинг ақллилик даражасини унинг билимдонлиги билан ўлчаймиз. Аммо ақл – бу билим, билим эса – бу ақл эмас. Ақлли одам билимсиз бўлиши, билимли одам ақлсиз бўлиши мумкин (бунга ҳайрон бўлманг). Қадимгилар биздан оз нарса билишган, лекин шу оз билимдан ҳам унумли фойдаланиб яшашган. Биз, ахборот асри одамлари, улардан анча кўпроқ нарсани биламиз – аммо шундаям ақлий фаолиятда аждодларимизчалик бўлолганимиз йўқ.

Билимга ақлсиз ҳам эга бўлиш мумкин. Шердан қочаётган кийик йиртқич унга етиб олса, унинг ҳаёти барҳам топишини билади – гарчи буни англамаса ҳам. Бу билимни унга қалби етказади. Бу билимни унга табиат ато этган.

Аслида қалб дунё билимлари майдонига тўғридан-тўғри улана олади. Кўнгилнинг бу қобилиятидан бошқа жонзотлар усталик билан фойдаланадилар. Инсон эса ақлига таяниб атроф дунёни ўрганишга шу даражада кўникиб кетганки, буни қалби орқали амалга ошириш қобилиятини сустлаштириб қўйган.

Интуитсия (қалб билими) шу даражада тўғри ишлайдики, кўпчилигимиз бунга шахсан амин бўлганмиз ва буни рад эта олмаймиз. Бирор ишга кўнглингиз бўлмаса, бирор жойга оёғингиз тортмаса, ёки ичингизда нимадир сизга бирор ишни буюриб қолса – сиз билан қалбингиз сўзлашяпти демак. Она фарзанди узоқ сафардан қайтаётганини сезиб туради. Баъзи одамлар эса ўз ҳаётлари поёнига етаётганини аввалдан билиб, бунга тайёргарлик кўра бошлайдилар.

Қалб билиши мумкин бўлган нарсалар на вақтда ва на фазода чекланган бўлади. Ақлга эса маълумот олиш учун восита керак (кўз, қулоқ ва бошқа сезги органлари каби). Кўнгил билмаган нарсани ақл билиши мумкин эмас – аммо ақл билмаганини қалб билади. Интуитив билимлар шунинг учун ҳар доим тўғри бўлади.

Бу дунёда бошқалардан кўпроқ ёки озроқ биладиган одам йўқ – ҳар биримизда чексиз билим манбаи – қалбимиз бор. Дунё деган муаллимдан сабоқ олиб, қалб деган дарсликдан кўпроқ мутолаа қилиб турсак – бахт учун ана шу етарли.

Гапларим худди телбаликни тарғиб қилаётгандек туюлиши мумкин. Аммо менинг мақсадим сизда ақлдан воз кечиш истагини уйғотиш эмас. Тўғри, телба одам бахтли яшайди, чунки у ғам-ташвишни билмайди, англамайди. Аммо, унутмангки, у бахтли ҳаёт кечираётганини ҳам англай олмайди.

Ҳайвон ва ўсимликларнинг буюклиги шундаки, улар ўз буюкликларини билмайдилар ва ундан мағрурланмайдилар. Бизнинг бахтимиз шундаки, биз ҳаётимизнинг бахтли онларини идрокан ҳис эта оламиз, бунга шукрона келтира биламиз. Балки, бизнинг ягона буюклигимиз ҳам ана шундадир…

Бўлди. Энди китобни ёпинг-да, камида бир соат дам олинг. Бу вақтда бугунга режалаштирган бошқа ишларингизни қилиб олишингиз мумкин. Фақат у қоғозга тикилиб қилинадиган иш бўлмасин. Кўзингизга дам беринг – сайрга чиқсангиз ҳам майли. Бу муддат сиздаги иштиёқ даражаси бироз кўтарилиб олиши учун зарур.

Бир соатдан сўнг кўришамиз.

Қамалдаги шахсият

Келинг, сизга бир эртак айтиб берай.

Қадим-қадим замонларда бир шаҳар бўлган экан. Унинг бир золим подшоҳи бўлиб, у фақат ўз билганича иш тутар, на вазирларининг маслаҳатларига ва на шаҳар аҳолисининг арзларига қулоқ солар экан.

Узоқ ўлкалардан келувчи савдогарлар шаҳарликларга бошқа мамлакатларда одамлар қандай эркин яшашлари, маданий ривожланишда катта ютуқларга эришгани, ўз табиатларини маънавий юксак қилиб тарбиялашгани ҳақида айтиб берар экан. Шаҳарликлар бу гапларни ҳавас ва надомат билан эшитар, борган сари ўз шоҳларидан норози бўлиб қолишар экан.

Аҳоли орасида бундай норозиликни бартараф этиш ва бўлғуси ғалаёнларнинг олдини олиш учун маккор шоҳ ўз шаҳри дарвозаларини батамом беркитиб, шаҳарни ташқи дунёдан узиб қўйишга қарор қилибди.

Бу қарори шаҳарликларнинг кучли норозилигига сабаб бўлишини билган шоҳ вазиятдан чиқиб кетишнинг жуда айёр йўлини топибди. У ўз аскарларининг бир қисмини тунда яширинча шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, уларни ўзга мамлакат аскарларидек кийинтирибди. Уларга тонг отиши билан шаҳарга ҳужум қилиб, уни қамалга олишни буюрибди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Жавлон Жўраев читать все книги автора по порядку

Жавлон Жўраев - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Ўзлик сари етти қадам отзывы


Отзывы читателей о книге Ўзлик сари етти қадам, автор: Жавлон Жўраев. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x