Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Название:Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005115829
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм краткое содержание
Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Жамоат марказлари 3 сатҳда жойлашган. 1 – пастдаги марказ; қуйи гимназий ва стадиондан (Меандра дарёсидан 30 м баландликдан) иборат. 2 – ўртадаги марказ; биринчисидан 43 м юқоридаги асосий жамоат маркази ва саждагоҳи; улардан шимолда муқаддас стоа, экклесиастерий, пританейдан ташкил топган. 3 – юқоридаги марказ; дарёдан 90 м баландликда бўлиб, ундаги ибодатхонани архитектор Пифей қурилганлиги тўғрисида пронаосда ёзилган битик мавжуд.
Ибодатхона Агорадан пастда, бурчакда қурилган, яна юқорида юқори гимназий, Акропол бўлган яна юқоридаги сатҳ ибодатхонасиз эди ва ундан кузатиш майдони сифатида фойдаланилган. Приенанинг шаҳарсозлик аҳамияти шундан иборатки, у мунтазам режада қурилган, турли баландликдаги биноларни мажмуа (ансамбллар) га, боғлаган.
Миср Искандаргача форслар қўлида бўлди. Жаҳонда 70 дан ортиқ Искандариялар бор. Энг йириги Миср Искандарияси (мил. ав. 331-йилда барпо бўлган) эди. Фарос оролида қадимиятнинг етти мўжизаларидан бири маёқ (мил. ав. III аср) қурилган бўлиб, унинг баландлиги 150 м эди. Шаҳарни архитектор Дейнокиат режалаган эди кутубхона Мусеён номли бинода жойлашган эди. Ўртада форум бўлган боғлар барпо этилган эди. Панеён паркининг ўртасидаги сунъий тепалигида ибодатхона бўлган. Асосий кўчанинг эни 30 м бўлиб, колоннадаси бор эди. Шаҳарнинг узунлиги 7 км бўлган сўнгги Эллинизм даврида Искандария Рим билан аҳолиси бўйича деярлик тенг эди.
Искандар Ўрта Осиёдан кейин Ҳиндистонга юриш қилган, вафотидан сўнг империя Македония, Птоломейлар, Салавкийлар, Юнон-бақтра ва Пергам подшолигига ажралди. Птоломей ҳам 75 та янги шаҳар қурган. Энг йириги Птоломаида (Мисрда, Искандариядан кейин 2-ўринда) эди. Птоломей, асосан, Мисрни эгаллаган эди. Искандардан кейинги даврларда давлатларнинг энг каттаси Салавкийлар давлати бўлган у ўрта Ер денгизидан Ҳиндистонгача тузилган эди.
Дура-Европосшаҳрининг аҳолиси юнон, македонлар бўлишган. фрот дарёсининг лабида эди. Шаҳарнинг йўналиши диогонал бўйича бўлиб, аввалги йўналиш анъанасини такрорлайди. 3 дарвозаси бўлган, қалъаси шимоли-шарқда жойлашган эди. Кварталларнинг томонлари 70,5х35,2 м ўлчамларга эга бўлган. Дамашқда ҳам кварталлар томонларининг нисбатлари 1:2 бўлган.
Пергамшаҳри мил. ав. III асрда Атталла даврида жуда ривожланди унинг тархида мунтазамлик йўқ. Икки – юқори ва қуйи агораси мавжуд. Гимназий уч сатҳда, ўрта баландликда, тепада акропол жойлашган асосий йўл жанубий дарвозадан бошланади ва Акрополга олиб боради Акрополда Троянон, Алина ибодатхоналари, кутубхона, сарой бўлган акрополдаги кутубхона катталиги жиҳатидан Искандарияникидан катта эди. Иъcргамда акропол бир-бири билан боғлиқ бўлган елпиғичсимон ансамбллардан иборат паст-баландлиги уларни бирлаштирди Акрополнинг ғарбий тарзи 27 км наридаги денгиздан яхши кўринган. Рим даврида қурилган троян ибодатхонаси мувозанатни бузди. Пергам юнон шаҳарсозлигининг юксак намунасидир.
Ассосшаҳри Пергамдан шимолда жойлашган. Акрополи бешинчи террасадан ўрин олган. узунлиги 120 м эди, ғарбда ибодатхона, шарқда булевтарий қурилган эди. Ибодатхонани савдо майдонида жойлашиши Эллинизм шаҳарсозлигида янгилик бўлган, майдоннинг қисқа томонидан жойлашиши ҳам Рим республикасига оид усулдир.
Эллинизм шаҳарсозлигининг аҳамияти қуйидагилардан иборат:
– майдонларни бадиян ташкил этиш (устунлар қатори, портик перистел ва бошқалардан ишлаб чиқилди);
– турли сатҳлардаги ансамбллар тузиш муаммолари ҳал этилди;
– ободонлаштириш юқори даражада кўтарилди (шу билан бирга бой ва камбағалларнинг уйлари орасида кескин фарқ бўлган);
Миср Эллинизми. Эрамиздан аввалги 332 йилда Македониялик Искандар армияси Мисрга кириб келди. Эрон хукмдорлигидан азоб чеккан Мисрликлар Искандар қўшинларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмадилар аксинча, Миср коҳинлари Искандарни қўллаб-қувватладилар ва уни Амоннинг меҳрибон фарзанди Ре деб эълон килдилар. Искандар Мисрнинг Нил делътасида янги шаҳар барпо этди унинг номи Александрия деб аталган.
Бу шаҳар мунтазам режага эга билган IV асрнинг охирида Александрия Юнон шарқ дунёсининг энг йирик савдо ва маданият марказларидан бирига айланди. Катта қурилиш Мисрда Искандар вафотидан сўнг унинг ворислари Македонияликлар сулолаларининг шоҳлари Птломейлар вақтида олиб борилди истило этилган ерларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Птломейлар Миср ҳудоларини ҳурматлаганлар ва улар шарафи учун ибодатхоналар қурдирганлар.
Ибодатхоналар архитектурасида эса қадимги санъат анъаналарини қайта тиклаганлар. Миср Эллинизми даври архитектурасининг энг ёрқин намунаси бу Эдфудаги Гора ибодатхонасидир, унинг барча хоналари пилон, очиқ ҳовли, кириш ва гипостиль заллари, муқаддас ва сиғиниш хоналари худди янги подшолик ибодатхоналаридаги каби симметрик равишда бир чизиққа жойлашган.
Эрамиздан аввалги 122 йилда Птолемей IX гипостиль зал олдига катта 18 устунли, деворлари релъефлар билан безатилган кириш зали қурдирган. Ўз навбатида унинг ворислари: Птолемей X, XI ва XII лар ибодатхона атрофини ташқи девор билан ўраб, кириш зали олдида очиқ ҳовли ва пилон яратганлар, натижада очиқ ҳовли деворлари билан ибодатхона деворлари орасида бемалол ҳаракат қилиш мумкин билган йўлак вужудга келган.
Бошқача қилиб айтганда Гора ибодатхонаси гўё атрофи девор билан ўралган очиқ ҳовли ичида шакллангандек туюлади, шубҳасиз, бундай эркин ва аниқ композицион ечим Миср Эллинизмининг ўзига хос ҳусусиятларидан биридир. Дарҳақиқат ҳовлининг олдидаги пилон жуда салмоқлидир унинг баландлиги 35 метр, эни эса 76 метрга тенг маълумки, янги подшолик вақтиданоқ пилонларнинг сиртларини релъефли композициялар билан тўлдириш одат эди.
Эллинизм даврида бу релъефлар янада каттароқ маъно кашф этади. Эллинизмдаги барча релъефлар изларининг ана шу ҳусусиятлари билан ажралиб туради. Эдфудаги Гора ибодатхонаси композицияларидаги мавжуд бўлган бу нафислик бизни завқлантиради. Эдфудаги Гора ибодатхонасининг Миср Эллинизмида машҳурлиги бежиз эмас, албатта, у кўпроқ тўсиқ деворнинг ички сиртига битилган муҳим ёзуви билан танилган.
Миср Эллинизми санъатда ҳақиқатан ҳам эски шаклларни янгича талқин эта олган моҳир архитекторлари билан ҳарактерланади. Буни Дендердаги Гатор ибодатхонаси мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ибодатхонанинг деворларига ўйилган ёзувларга қараганда, Гаторга асос қилиб, ҳуфу эҳроми олинган.
Ибодатхонанинг қурилиш вақти узоқ олиб борилган бўлса ҳам Шамунда ҳовли билан пилон қурилмай қолган, кириш залида 24 та устун бор, устунларнинг муқарнаслари худо-сигирнинг боши Гатор шаклида тасвирланган. Гатор бошли капителлар янги подшолик даврида ҳам Дейр-ель-Баҳрида малика Хатшепсутнинг ибодатхонасидаги устунларда мавжуд бўлган, унда Гатор боши капителнинг икки қарама – қарши томонига ўйиб ишланган эди.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: