Баҳром Ниёзматов - ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ

Тут можно читать онлайн Баҳром Ниёзматов - ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Самосовершенствование, год 2020. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Баҳром Ниёзматов - ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ краткое содержание

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - описание и краткое содержание, автор Баҳром Ниёзматов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Сен, узоқ вақт давомида, “анъанавий таълим менинг барча саволларимга жавоб берди ва катта ҳаётга тайёрман” деган иллюзияга ишониб келдинг. Аммо бу ерда қандайдир хатолик борлигини интуитив ҳис қилмоқдасан. Диплом сени ўзинг хоҳлагандек одамга барибир айлантирмади. Бугунги кунда, ҳудди бошқалардаги каби сенда ҳам аллақачон шаклланиб бўлган ва ўзига хос дунё модели мавжуд. Бу билим, дунёқараш, эътиқод, кўрсатмалар, фикрлаш тарзини ўзида мужассам этувчи моделдир. Ҳа, сен кўпгина қоидаларни биласан, аммо ҳаммасини ҳам эмас ва асосийси, Дунёни бошқарувчи асосий қоидаларни билмайсан. Сен учун яхши хабар! Сенинг университетдаги ютуқларинг ҳақиқий ҳаётда ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Шунингдек, дипломдаги 3 баҳо сенинг тақдирингни белгилаб бермайди. Уни сен белгилайсан. Ва, яқинда тушуниб оласанки, тўғри фикрлаш кўп нарсани билишдан кўра анча қимматлидир.

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Баҳром Ниёзматов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Ҳолбуки, ҳаётингдаги қайси давр сен учун энг самарали ва ижодий бўлганини эслаб кўрчи? Ишончим комилки, булар энг тўқ ва қулай пайтлар эмасди. Бировлар талабаликнинг уйқусиз тунларини, бошқалар ҳаётлари учун хавфли саёҳатлар ва вазиятларни, яна баъзилар ҳаммасини қайтадан бошлашга тўғри келган ҳаётининг инқирозли даврларини эслайди.

Кема учун бандаргоҳ хавфсизроқ, аммо уни бунинг учун қуришмаган

Иккинчидан, сен ҳаётий мақсадлардан воз кечяпсан

Ҳар бир ёки қарийб ҳар бир киши мия пўстлоғи остидаги теран жойда ҳаётининг энг ардоқли бир мақсадини асраб келади. Ҳа, худди “Парижни кўриш ва ўлиш” орзуси каби. Энг қизиғи, кўпинча бу мақсадлар жуда ҳам хаёлий ва эришиб бўлмас эмас. Аммо нимадир ҳар доим бизга халақит қилади. Биз ўз мақсадимизни тобора кейинга ва кейинга сураверамиз, атрофимизда қулайлик ҳудуди ўсиб борган сари у амалда қўл етиб бўлмас орзуга айланади. Чунки бир оз бўлса ҳам иссиқ ваннани тарк этиш ва кўчага чиқиш қанчалик қийин.

Учинчидан, сен ўзингни шунчаки билмай ўтишинг мумкин

Фақат қийинчиликларда инсоннинг ҳақиқий юзи намоён бўлади деган фикр бор, бу бутунлай тўғри. Сен иссиқхона шароитларида бутун ҳаётингни яшаб ўтишинг ва ҳеч қачон аслида нимага қодир эканлигингни билмаслигинг мумкин. Сен ҳақиқатан ҳам жасур ва тадбиркор бўла оласанми? Сен ҳақиқатан ҳам сабр ва сабот кўрсата оласанми ёки бу сенга шунчаки шундай туюляптими? Қулайлик ҳудудидан чиқиш ва, ўзинг учун бўлса ҳам, аслида қандай одам эканлигинг ва имкониятларинг ҳадди қаерда яшириниб ётганини тушуниб етиш пайти келди. Ишонтириб айтаманки, натижа сени албатта ҳайратга солади.

Қулайлик ҳудуди эрта ёки кеч ҳар қандай инсон учун унинг ривожланишини тўхтатадиган ва ҳаётни сезгилар таъсирчанлигидан маҳрум этадиган омилга айланади. Ҳаётингнинг энг қизиқ онларини эслаб кўр. Албатта уларнинг кўпчилиги айнан сен қандайдир ўзгача, экстремал, одатий тартиб доирасидан чиқадиган нарсалар қилган лаҳзалар билан боғлиқ бўлиши керак. Ўз қулайлик ҳудудингдан чиққандинг.

Хўш, нима учун буни яна қилмаслик керак?

Қулайлик ҳудудидан чиқ

Қулайлик ҳудудидан чиқ ва ундан узоқроқ юр. Биз ўз қулайлик ҳудудимизда турганимизда, аҳамиятга арзигулик ҳеч нарса юз бермайди.

Одатланган нарсага ёпишиб олма

Агар сен одатланиб қолган нарсанг доирасидан чиқишга қарор қилмасанг, сен ҳеч қачон қўрқувлар устидан ғалаба қозониш ва қанот чиқариш қувончини билмайсан. Ривожланиш сенинг қулайлик ҳудудинг ташқарисида юз беради.

Барқарорлик ўликлар учун

Мен одамларнинг кўпинча “Менга барқарорлик керак” деб айтаётганларини эшитганман. Мен бунга шунчаки “Барқарорлик ўликлар учундир” деб жавоб бераман.

Қулай уячангдан сакраб чиқ

Бир кунмас бир куни қуш учишни ўрганиши учун пастга сакрашига тўғри келади. Сен бошқаларнинг парвозини кузатиб, инингда ўтиришинг ва бахтли бўлишинг мумкин эмас.

Оқимга қарши суз

Қулайлик ҳудуди сенга панд бериши мумкин. Юрилавериб текис бўлиб кетган ғилдирак изидан четга оғиб кетмасдан юриш осон, аммо энг кам қаршилик кўрсатувчи йўл энг омадсиз бўлиб чиқиши мумкин. Баъзида бу йўл бўйлаб юриш жойда депсиниб туриш билан баробар.

Агар шунчаки қулайлик ва қийинчиликлар йўқлиги сени тўла қониқтирса – жуда соз, аммо сен ҳаётдан бутунлай бошқа нарсани исташинг лозим.

Ўз қўрқувларинг билан кураш

Буюклардан кимдир ҳар куни ўзинг қўрққан нарсалардан бири билан шуғулланишни маслаҳат берганди. Бу жуда қийин, аммо муҳим.

Ҳаммада қўрқув бор

Чиройлилар ҳам, истеъдодлилар ҳам, ақллилар ҳам, омадлилар ҳам янги нарсани бошлаш, одатий муҳитдан чиқиб кетиш, таваккал қилиш, одатланмаган ниманидир қилишдан қўрқишади. Яқинлари учун, иши учун, баъзан ҳаёти учун хавотир бўлади. Яна бошқа нарсалар ҳам бор. Қўрқув давом этаверади.

Тажрибанг, амалиётинг, ишончинг, ҳурматинг, пулинг, истеъдодинг қанчалар бўлмасин, аммо ҳар сафар янги юксакликка жазм қилинганда, ҳар сафар саҳнага чиқилганда, ҳар сафар яқинларига қайрилганда – у ёки бу даражада қўрқув бўлади. Бу табиий. Бу сен ҳали тириклигингдан далолат. Демак, қўрқув орқали, ундан бутунлай халос бўлишга интилмасдан, олдинга бориш керак.

Ўз қўрқувларинг кўзига боқ

Нафақат қара, балки у билан жанг қил. Бу ерда кескин усуллардан фойдаланиш лозим.

Баландликдан қўрқасанми? Парашют билан сакрашга бор.

Бошлиғингдан қўрқасанми – унинг олдига янги рационализаторлик таклифлари билан бор.

Нотаниш кампаниялардан қўрқасанми – нотаниш давраларга, базмларга олға. Ёлғизлик пайтида эски ошнанг билан суҳбатлар ортига беркиниб ўтириш ўрнига ҳам шу усулни танла.

Мана шунақа дала шароитларида ўрган.

Бошқача яшашга ҳаракат қилиб кўр

Энг майда-чуйдаларгача янгича яшашга ҳаракат қилиб кўр. Спортнинг янги тури билан шуғуллан. Олдин ҳеч қачон қилмаган нарсани қилишга уриниб кўр. Ҳар сафар одатдаги ишлар билан шуғулланаётганда, ҳозирнинг ўзидаёқ мен нимани бошқача қила олишим мумкин деб ўзингдан сўраб кўр. Ўзингда янги нарсаларни синаб кўриш, топталган сўқмоқларни секин-аста тарк этиш одатини ярат.

Ўз чегараларингдан сакраб чиқ

Агар қаергадир ҳали бормаган бўлсанг, бу ўша ер сенга ёқмаслигидан далолат бермайди. Агар нимадир сенинг мажбуриятларингга кирмаса, бу сен уни қила олмаслигингни билдирмайди. Қайси лигада ўйнашни фақат сен ҳал қиласан.

Сен зерикарли ҳаёт кечиряпсан

Кўплаб кишиларнинг ҳаёти ўзгаришларсиз кечади, бу зерикишга олиб келиши мумкин. Одамзод фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан баҳраманд бўляпти, атрофимиздаги дунё оддий ва нисбатан хавфсиз, унда саргузаштларга жой қолмаган. Эскича тушунчалар гирдобига тортади.

Аммо ҳаётга турли-туманлик киритиш учун кўплаб усуллар мавжуд. Олдингда сени одатдаги маромингдан чиқариб юборадиган ва ҳатто қўрқитадиган нарсани қилишни мақсад қилиб ол – ишон, сени уйғотадиган, ғафлатдан чиқарадиган, ҳайратлантирадиган ва мафтун этадиган жуда кўп нарсалар топилади.

Қафасингдан чиқ

Қафас ташқарида эмас, биз ундан чиқа олмаймиз, чунки у бизнинг миямиз ичида. Кўзпаналарни ташла, қафасдан чиқ, дунёга очиқ кўзлар билан қара. Ўзинг истаган барча нарсага қўлинг етади. Бу фақат сенинг истагинг. Ягона нарса – биринчи омадсизликдан сўнг орқага чекинмаслик керак.

Масал: Ўзи қаердасиз?

Фалокат туфайли ҳалок бўлган бир гуруҳ одамлар бизникига жудаям ўхшаб кетадиган дунёга тушиб қолишганини пайқаб қолишди. Бу дунёда барча қулайликлар ва турли-туман ўйин-кулгулар бисёр эди. Бир пайтнинг ўзида одамлар дўзахда эканликларини билиб қолиб, яна ҳам қаттиқ ҳайратга тушишди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Баҳром Ниёзматов читать все книги автора по порядку

Баҳром Ниёзматов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ отзывы


Отзывы читателей о книге ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ, автор: Баҳром Ниёзматов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x