Хайриддинмурод Абулфайзов - Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар

Тут можно читать онлайн Хайриддинмурод Абулфайзов - Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Хайриддинмурод Абулфайзов - Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар краткое содержание

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - описание и краткое содержание, автор Хайриддинмурод Абулфайзов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Мазкур монографияда Ўзбекистонда замонавий медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволига доир муаммолар илмий таҳлил этилган бўлиб, ечим сифатида келтирилган янгича ёндашувлардан босма нашрларнинг медиабозорга мослашувини таъминлашда фойдаланиш мумкин.

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Хайриддинмурод Абулфайзов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Босма оммавий ахборот воситалари ижтимоий институт сифатида ҳокимият ва фуқаролар ўртасида боғловчи бўғин сифатида хизмат қилади. Бир томондан босма нашр давлат ҳокимияти органлари учун фуқароларга қонунлар, фармонлар, қарорлар кўринишидаги бошқарув ахборотини етказиш учун жамиятни бошқаришнинг самарали воситасига айланади. Иккинчи томондан эса фуқаролар босма оммавий ахборот воситаларидан ҳокимиятга – турли даражадаги давлат органларига ўз сўровлари ва талабларини, таклифлари ва уларнинг ишлари ҳақидаги фикрларини юбориш, давлатнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун фойдаланади. Чунончи, босма оммавий ахборот воситаларининг омма учун очиқлиги давлат тузилмаларининг барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотнинг эркинлигини таъминлайди. Шу муносабат билан «тўртинчи ҳокимият» сифатида намоён бўлувчи журналистика, оммавий ахборот воситалари концепцияси пайдо бўлди. У қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятлари каби ҳокимият функцияларига эга. Бироқ бу концепция ҳақиқий ҳолатни акс эттирмайди. Босма оммавий ахборот воситалари ҳам, бошқа ОАВлар каби, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилинишини таъминлай олмайди. Улар фақат бундай қарорларни оммага етказишга, эълон қилишга, фуқароларнинг таклифлари ва тавсияларини давлат органларига етказишга ҳамда уларни амалий ишларни бажариш учун ундашга ёрдам беришга лаёқатлидир.

Босма ва бошқа оммавий ахборот воситалари ҳокимият эмас, аммо жамоатчилик фикрини ифодаловчи ва реал ҳокимиятга таъсир қилувчи, ҳатто баъзан унинг имкониятларини чекловчи жуда катта кучдир. Журналистика ва босма оммавий ахборот воситаларини жамият ва давлат фойдаланадиган дастак сифатида тушуниш ҳақиқатга яқинроқ.

Ҳозирги босма оммавий ахборот воситаларига ижтимоий институт сифатида унинг мақоми ва ролининг икки хиллиги хосдир. Бир томондан улар жамият ёки унинг муайян қисмига ахборот хизмати кўрсатиш учун барпо этилган институт. Аммо иккинчи томондан мамлакатда ахборот бозорининг пайдо бўлиши билан босма ОАВ ва унинг таҳририяти – фаолияти фойда олишга қаратилган корхонадир.

Оммавий ахборот воситалари тизимида босма нашрлар.Газета биринчи, энг «кекса» оммавий ахборот воситасидир. Тўрт асрдан зиёд тарихи мобайнида газета журналлар билан бир қаторда кўп миллионлаб кишилар учун беқиёс ахборот манбаи бўлиб келди. Техника тараққиётининг жадаллашуви туфайли қиёфаси ва жамиятдаги мавқеи жиддий ўзгарди. Аввалига радио, кейинчалик эса телевидение навбати билан энг муҳим оммавий ахборот воситаларига айланди. Ниҳоят ХХ аср охирида янги электрон ва рақамли технологиялар, интернет кириб келиши билан ахборотни яратиш ва олишнинг илгари номаълум бўлган имкониятларини очиб берувчи тармоқ даврий нашрлари пайдо бўлди. Сифат жиҳатидан янги бўлган оммавий ахборот воситалари тизими юзага келди.

Бу тизим ривожланиши билан эски – даврий босма нашрларнинг йўқолиши муқаррарлиги ҳақидаги башоратлар тез-тез билдириладиган бўлди. Аммо бу башоратлар ўзини оқламади. Газета ўлмади, балки янги шароитга мослаша олди. Яшаш шароити ўзгариши билан газетанинг ўзи ҳам ўзгарди, мосланувчанлиги ва мослашишга қодирлигини намоён қилди. Газеталарнинг ихтисослашув жараёни кучайди: ҳамма учун мўлжалланган нашрлардан ташқари турли ижтимоий гуруҳлар ва тузилмалар, махсус ўқувчилар доираси учун мўлжалланган кўплаб газеталар пайдо бўлди.

Босма оммавий ахборот воситалари бошқа ОАВлар билан қиёслаганда муҳим афзалликка эга. Бу афзаллик қоғоз варағининг моддий экани билан боғлиқ. Газета хабари босилган қоғоз босма даврий нашр сонининг мазмунини узоқ вақт сақлашни таъминлайди. Газетани тўлиқ ёки қисман ўқиш, уйга олиб келиб охиригача ўқиш, архив учун олиб қўйиш ва у сақланиб турса, исталган вақтда олиб ўқиш мумкин.

Бугунги кунга келиб, босма оммавий ахборот воситалари, айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг газета ва журналлари таҳририятларининг молиявий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларнинг моддий эҳтиёжини таъминлаш бўйича муассислар зарур даражада амалий ёрдам бериши, таҳририятларда фаолият юритаётган ходимлар меҳнатини қадрлаш, журналистларга меҳнатига яраша кафолатланган ойлик маош бериш тизимини ташкил этиш ва уларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш, даврий босма нашрларни янада оммалаштириш ва маълумот тарқатиш суръатини тезлаштириш мақсадида интернет тармоғида ҳам нашрларнинг электрон вариантларини шакллантириш эҳтиёжи юзага келмоқда.

Мана шулардан келиб чиққан ҳолда, босма нашрларнинг айни ҳолати, улар дуч келаётган молиявий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш, медиаконвергенциялашув шароитида келгусидаги фаолиятини прогнозлаш долзарб вазифадир.

Тадқиқот объекти ва предмети.Бир қатор хорижий нашрлар, жумладан, АҚШ, Франция, Россиянинг босма нашрларига оид бир қатор материаллар, «Газеталар шарҳи» телеграм канали материаллари, тираж, аудитория масаласини ўрганишда «Халқ сўзи», «Ишонч», «Маҳалла», «Миллий такланиш», «Маърифат», «Маданият», «Тошкент ҳақиқати», «Ишонч – Доверия», «Правда Востока», «Ҳуррият», «Қишлоқ ҳаёти», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози», «Адолат», «Тошкент оқшоми», «Вечерний Ташкент», «Ўзбекистон футболи», «Спорт», «Спорт+», «Болалар спорти», «Ўзбекистон бунёдкори», «Тонг юлдузи», «Академия ёшлари», «Норма», «Норма маслаҳатчи», «Солиқ ва божхона хабарлари», «Налоговые и таможенные вести» ва бошқа оммавий ахборот воситаларига оид статистикалар, узатилган журналистик материаллар, экспертлар муносабатлари тадқиқот объекти ҳисобланади.

Тадқиқот предмети эса босма нашрлар истиқболи прогнози масаласидаги қарашлар, рақамлашув ва глобаллашув силсиласида матбуотнинг тақдири масаласидир.

Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Босма нашрларнинг айни кундаги молиявий-иқтисодий ҳолати, капитали, фонди, бухгалтерлик ҳисоб-китоблари, маркетингини ўрганиш асносида медиаконвергенция шароитида газеталарнинг ахборот бозорига мослашуви бўйича юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, жаҳон журналистика ва оммавий коммуникация фанида босма ОАВ истиқболи, прогнози бўйича қарашларни ўрганиш, янгиланишлар силсиласида олти асрлик тарихга эга бўлган матбуотни сақлаб қолиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилинган. Уни амалга оширишда қуйидаги вазифалар бажарилади:

– Ўзбекистонда ҳукумат томонидан босма нашрларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишиш;

– медиа бозорида босма нашрларнинг ўрни ва тараққиёт тенденцияларини таҳлил этиш;

– босма ОАВнинг асосий муаммолари ва уларнинг ечимларини аниқ мисоллар ёрдамида аниқлаш;

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Хайриддинмурод Абулфайзов читать все книги автора по порядку

Хайриддинмурод Абулфайзов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар отзывы


Отзывы читателей о книге Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар, автор: Хайриддинмурод Абулфайзов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x