Хайриддинмурод Абулфайзов - Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар
- Название:Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005685735
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Хайриддинмурод Абулфайзов - Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар краткое содержание
Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Амалиётчи мутахассис Қаҳрамон Асланов таъкидлаганидек, иккинчи эътироз биринчисидан келиб чиқади. Мажбурий обуна қилдиришда газеталарга маъмурий ресурси билан ёрдам берадиган ҳоким ёки бошқа амалдорнинг фаолияти кейинчалик ўша нашрларда холис баҳоланиши мумкинми?
Нашрлар бюджетдан молиялаштирилган тақдирда ҳам мазмунан ўзгармайди. Бюджет ҳам халқнинг пули ва бу ҳам мажбуран газета ўқитишдан ёки халқ пулини ноўрин сарфлашдан фарқланмайди. «Тирик қолиши» қайсидир давлат амалдорига ёки маҳаллий ҳокимларга қараб қолган нашрдан холис баҳони ёки халқ дардини кутишд мантиқдан эмас.
Агар мана шу икки эътироз (эътибор берсангиз, бу эътирозлар маданиятга, маънавиятга, журналистикага, қадриятларга, менталитетга қаратилмаган) амалда ўринсиз ҳолга келса, босма нашрлар ўз-ўзини қоплаб, яшай олса, яна минг йил турса ҳам ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ.
Газетачилар айтаётган фикрлар, бу форматнинг даври ўтмаганини исботлаш учун келтирилган «чет элнинг фалон нашри миллион нусхаларда чиқаётгани» ҳам аслида ўша раддиячиларга танбеҳ ва ўрнак бўлиб янграши лозим. Улар замонамизнинг технологик ўзгаришларига мослаша олди, тўғри маркетинг сиёсати орқали шу шароитда ҳам яшаб қолиш йўлини топди. Дарвоқе, жаҳоннинг машҳур босма нашрлари ўзларини қадрият санаб, интернетни ёмонлаб ўтирмади. Ўз сайтларини очди ва айтиш мумкинки, нашрни ўша чўққида ушлаб туриш учун электрон имкониятлардан фойдаланди. Лекин аслида улар газетани эмас, аксинча, газета уларни ҳимоя қилиши, келажакка ишонч уйғотиши, молиявий барқарор шароит тақдим этиши лозим.
Хусусий газеталардан ташқари деярли барча газета мажбурий обуна ҳисобига кун кўради. Мажбурий обунани уюштириб бериш эса йирик ташкилотлар ва туман ҳокимликлари зиммасида. Туман ҳокимлари республика газета-журналларидан ташқари вилоят ва туман нашрининг ҳам обунасини уюштириб беради. Эвазига «сиздан угина – биздан бугина» қабилида келишув вужудга келади. Ўша ҳоким ёки бошлиқ раҳбарлик қилаётган туман ёки корхона ҳақида газеталарда танқидий материал чиқмайди. Тумандан таҳририятга аҳолидан мурожаат тушса бориб ўрганилмаслиги табиий. Халқ ҳам буни жуда яхши билади, шунинг учун таҳририятларга мурожаат йўлламайди.
Хуллас, кейинги обуна мавсумигача газета чиқариш ва кун кўриш учун етарли пул тўплангач, газета пайдарпай янгилик ва мақолалар билан тўлдирилиб, чоп этилади. Айрим газета раҳбарларига ҳаттоки нашрнинг ўқувчиларга бориб етаётгани ёки етмаётгани ҳам қизиқ эмас. Муштарийлар билан қайта алоқа йўқ, газетада ёритилаётган масалалар жуда камдан-кам ҳолатда резонанс келтириб чиқаради. Шунинг учун мажбурий обунанинг йўқотилиши газета таҳририятларининг муқаррар касод бўлишига, ходимларининг ишсиз ва маошсиз қолишига олиб келади. Юқорида таъкидлаганимдек, бу – босма нашрларда иш қандай ташкил қилиб келинаётганининг умумий манзараси. Пировард натижада кимдадир аҳвол яхшироқ, кимдадир ёмонроқ.
Лекин бу гаплардан асло босма нашрдаги журналистлар ишни эплолмайди, деган хулосага келмаслик керак. Газета таҳририятларида ҳам жуда мулоҳазакор, саводли, чиройли ва резонансли мақола ёзадиган кучли журналистлар кўп. Энг қизиғи, ҳали ҳам онлайн маконда бўш ўрин бисёр. Уларни савиясиз маҳсулотлар тақдим этаётган, мактаб ва устоз кўрмаган дилетант ёшлар эгалламоқда. Забардаст қаламкашларга савод ва савия қандай бўлишини ўшаларга ҳам, халққа ҳам кўрсатиб қўйиш учун кўп ҳам жон куйдириш керак эмас.
Айни карантин кунларида ахборот маконида газеталар нечоғлиқ замондан ортдалиги яққол намоён бўлмоқда. Кунига уч марта касалланганлар сони эълон қилиб турилди. Сайтлар ва каналлар рақамлар ва янгиликлар эълон қилингани заҳоти аҳолига етказмоқда. Ойда 4 марта чиқадиган газета нима қила оларди бу шароитда? Аслида кундалик газета ҳам эплай олмайдиган иш. Интернет аллақачон ҳар бир хонадонга кириб борган оммавий ахборот воситасига айланиб бўлган.
Мажбурий обунасига ҳам, яхши таҳлилий мақолалар ёритилаётганига қарамасдан кечикиб етказилаётганига ҳам кўниш мумкиндир. Лекин газеталарнинг оёғига тушов бўлаётган яна бир нарса – унинг ўқувчиларга етказилиши жуда катта муаммоларга сабаб бўлаётганидир. Чунки почта аввалгидек ишламаяпти.
Босма нашрларнинг энг асосий устунлиги, феномени унинг юқори даражада ишончлилиги бўлиб келмоқда. «Асрлар давомида мисқоллаб тўпланган ишонч, журналист томонидан ёзилган сўзнинг муҳаррир, мусаҳҳиҳлар томонидан ҳижжалаб текширилгани босма нашрларнинг ютуғидир. Ҳалигача блог соҳасида ишончнинг гигант етишмовчилиги кузатилмоқда» 19 19 Полесков К. К. Перспективы газеты в ХХI веке // Четыре века газеты. Будет ли пятый. М.: Ф-т журналистики МГУ, 2010.
.
Ахборот асрида яшаяпмиз. Ўлчовлар ўзгарган. Ҳозир ўзбекча битилган матнни хоҳ у кириллча, хоҳ лотинча имлода бўлсин, Google исталган тилга таржима қилмоқда. Яхшироқ нарса ёзиб, наинки Ўзбекистонни, балки дунёни забт этиш мумкин. Совет давридаги 100—200 минглаб тиражлар тушга кириб чиқади ҳануз. Ҳалигача «Ўзбекистон адабиёти ва санъати”нинг миллионлаб тиражи ҳақида гапириб юрадиганлар бор (бунда газеталар дотация билан чиққани, эвазига йиллик обуна пули арзимас мири бўлгани, муқобил танлов йўқ бўлганини ҳеч ким гапирмайди).
Амалиётчи мутахассис Шуҳрат Шокиржонов таъкидлаганидек, газета молиявий жиҳатдан мустақил бўлиши керак. Ана шунда маҳаллий раҳбарлар билан тузилган пинҳона келишувлар ўз-ўзидан парчаланади. Таҳририят бировнинг қўлига қараб қолмасдан чинакам мустақил ОАВга айланади. Бинобарин, айрим муттаҳам раҳбарлар ўзларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини қўрқиброқ амалга оширади. Тикланаётган тўртинчи ҳокимият янада мустаҳкамланади. Таҳририят ҳам халқ ишончини қозониб, мухлислар ҳам орттиради. 20 20 https://kun.uz/news/2020/04/28/kelajagi-savol-ostida-qolgan-bosma-nashrlar-ular-yashab-qolish-uchun-nimalarni-ozgartirishi-kerak?ysclid=l6qr9q05uz233414991
Давлат улуши мавжуд газета таҳририятлари сотувга қўйилган. Ҳозир, айниқса, туманларда кимнингдир бу маҳаллий нашрларни харид қилиши саволли ҳолат.
Босма нашрлар ва интернет қарама-қаршилиги бўйича ҳолат бизда худди шундай. Босма нашрлар ўзига хос тарзда қадрият сифатида намоён қилинмоқда. Ҳозир босма нашрларга келган кўргуликларнинг бошида халқнинг ишончи йўқотилгани турибди. Ишончни қозониш учун танланган восита (обунага мажбурлаш ва эвазига кечикиб борадиган қоғоз) ўзини мутлақо оқламайди. Хуллас, изланиш, изланиш ва яна изланиш керак. Журналистлар ўз касбий маҳоратини ошириши лозим. Улар индивидуаллашуви зарур. Энг аввало, ўзининг ҳуқуқий билимини ошириши керак. Замонавий журналист фақат ёзарман эмас, салкам юрист бўлмоғи шарт. Журналист нафақат чиройли ифодалай олиши, фото ва видеога олишни, овоз билан ишлашни ҳам ўрганиши лозим. Замон шуни тақозо қилмоқда. Онлайн нашрларда аллақачон журналистларнинг катта ўрни бор. Катта футбол жамоаларида юлдуз тўптепарлар катта маош эвазига шартнома асосида трансфер қилинганидек, журналистлар аллақачон манфаатли таклифлар билан бир таҳририятдан иккинчисига ишга ўтмоқда. Босма нашрлардаги етук журналистлар ҳам ўз «мени”ни намойиш этиб, отилиб чиқиши лозим. Қайси таҳририят шундай журналистларни бир жойга тўплай олса, яшаб кетади. Йўқса, футболдагидек қуйи лигага равона бўлади.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: