Оқилжон Ғофуров - Инсон бугун ва эртага…

Тут можно читать онлайн Оқилжон Ғофуров - Инсон бугун ва эртага… - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Оқилжон Ғофуров - Инсон бугун ва эртага… краткое содержание

Инсон бугун ва эртага… - описание и краткое содержание, автор Оқилжон Ғофуров, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Хар йил ва хар бир кун бизга янгидан янги мўжиза ва иҳтироларни тақдим этади, бироқ бу зайилда кетганида, қандай натижага учрайди инсоният? Табиатимиз қай холда келиб қолади? Таниқли роман, хиқоя, шерлар, файласуф ва ёзувчилар бу хақида нима дейишади ва буни биз қандай англашимиз жоиздир? «Инсон бугун ва эртага» – бир нечта филологик ва философик тадқиқотлар тўпламидир, уларда муаллиф инсониятнинг долзарб муаммолари хақида ўз илмий ишларини олиб боради.

Инсон бугун ва эртага… - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Инсон бугун ва эртага… - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Оқилжон Ғофуров
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Паҳлавон Беовульф кўкка илтижо қилиб, Тангридан мадад сўради. Баногоҳ бутун мавжудиятига илоҳий бир куч ёғилди. Алҳол музаффарона наъра тортиб ҳайқирди-да, қурол-аслаҳаларини шайлаб, хавфли ботқоқлик қаърига шўнғиди. У ўз фикрида асло янглишмабди: жирканч одамхўр-махлуқлар бадбўй ботқоқликнинг энг тубида, энг зимистон, энг қўланса қатламида нафас оларкан. Муросасиз ҳарбу зарб билониҳоя давом этди.

Алоҳа, қудратли Беовульф ёвузликнинг дояси ва боласини буткул маҳв этиб, палид каллаларини ўткир ханжар билан кесди-да, қирол Хротгар саройига келтирди. Саройдаги эл-улус бу кун шодон кайфиятда: бахтиёр чеҳраларда озод туйғулар, эрк нашидаси тантана қилди. Мусаффо осмонда кабутарлар хушҳол қанот қоқиб, тинчлик қўшиғини куйлай бошлади. Чор-атрофдан музаффар Беовульф шарафига олқиш овозлари янграй бошлади:

– Яшасин халоскоримиз баҳодир Беовульф!

– Ёвуз кучларга ўлим! Даф бўлсин йиртқич одамхўрлар!

– Яшасин озодлик, ҳурлик!…

Озодлик ва эрк насимлари ичра таҳсин-олқиш овозлари поён билмасди. Эртасига «Буғу қасри”да халоскор қаҳрамон шарафига шоҳона зиёфат уюштирилди. Шодумон қирол Хротгар Беовульфга қимматбаҳо совғалар, зарбоф кийимликлар туҳфа этиб, ҳашаматли кемада ўз ватанига катта тантана билан кузатиб қўйди…

***

Олам яралибдики, абадийликка дахлдор икки қутб, икки куч мудом бир-бирини яксон этмоққа жидду жаҳд қилади. Мангу муҳораба майдонида эса эзгулик ва ёвузлик бандалари армон билан абадий уйқуга кетаверади. Армонлар ҳам мисоли икки қутб, икки ҳиссиёт…

Ибтидо ва интиҳо оралиғида бу сафар эзгулик ёвузлик устидан тантана қилди. Аламзада ёвузлик тарих саҳнасидаги қақшатқич мағлубиятини тан олишни ҳаргиз истамай, тишларини ғижирлатиб неча муддатга кураш майдонидан ортга чекинди. Ҳолбуки, вайронкор ёвуз руҳлар Грендель ва Люцифера танасини тарк этиб, покдомон руҳлардан ўч олмоқ мақсадида аллабир сафил манзил-мароҳилларда, қўланса кунжакларда, бадбўй мазгилларда бир муддат нафас ростлади ва таносух қилиб, қайтабошдан бир танада жипслашиб, Маммон исмли оловкор аждарҳо қиёфасида пайдо бўлиб, рўйи-заминга ўт уфура бошлади; қадамида нимаики дуч келса, аёвсиз куйдира бошлади…

***

Даҳшатли аждарҳо оғзидан устма-уст ер юзига олов пуркар экан, дам-бадам:

– Грендель учун, Люцифера учун, ёвузлик қурбонлари учун! – дея гулдурос солиб, қаҳ-қаҳ отарди. У шу тахлит ора-сира ерга қўниб, куч-мадор йиғар ва яна кўкка парвоз этиб, заминга олов пуркашда, одам болалари бошига кулфат-мусибат ёғдиришда давом этарди. Замин юзидаги ям-яшил ўт-ўланлар, ҳатто қулоч сиғмас дов-дарахтлар ҳам қуриб-қовжирай бошлади. Юртда мисли кўрилмаган қаҳатчилик, қурғоқчилик бошланди, одамлар нобуд бўла бошлади. Оловпуркар Маммон аждарҳо эса кўкда ҳамон гулдурак соларди:

– Ҳо-ҳо-ҳо! Куйдираман, ёндираман, қовжиратаман! Эзгуликни маҳв этаман! Ер юзида ёвузлик абадиян тантана қилур! Мени ҳалок этадиган куч йўқ дунёда!..

Ҳайҳот, шу асно бурқсаб ётган ер юзасининг қай бир бурчидан нимадир лаънати буюм визиллаб учиб келиб, нақ томоғига ғарчча санчилди! Ҳис этсаки, учи ўткир ингичка темир жисм экан лаънати! Жисмида кучли оғриқ сезган аждарҳо андоғ иҳраб юборди, кўз олди қоронғулашиб, парвозда мувозанатини буткул йўқотди ва шувиллаб ерга қулай бошлади. Аксига олиб, ўткир тиканакли сассиқ алафлар усига гурсиллаб тушди. Суяк-қовурғалари синиб, мажақ-мажақ бўлди. Боз устига, куйиндидан ҳосил бўлган чидаб бўлмас ачқимтир ҳид димоғини жаз-жаз куйдирди. Атроф қуюқ туман ичида қолгандек, кўзига ҳеч нима кўринмас эди.

– Ҳо-ҳо-ҳо! Яшасин эзгулик, битсин ёвузлик!..

Ажабо, атроф-оламни ларзага солган бу ҳайқириқ қайдан келди, қайси жонзот овози бўлди?!

Дабдурустдан талвасага тушган аждарҳо ўзини ўнглаб улгурмай, елкасига учи ўткир йўғон темир шундай зарб билан санчилдики, жон аччиғида ўкраб-ўкраб юборди. Ҳаял ўтмай, ер юзасини қоплаган ачқимтир дуд тарқалди, дафъатан ҳамма ёқ ёришиб кетди ва рўпарасида ғолиб одамзод пайдо бўлди. Бир қўлида қалқон, бир қўлида ялтироқ қилич! Бошида дубулға, эгнида совут! Ўткир нигоҳларида, юз-кўзларида бешафқат қасос туйғулари ўт пуркар эди! Маммон аждарҳонинг вужуди илкис қўрқинч туйғулардан бир қалқиб тушди – Беовульф!..

Ҳайҳотки, оловпуркар аждарҳо алам-изтироб ҳиссиётлари билан шу ҳақиқатни ёдга олди: Грендель ва она одамхўр баданини тарк этган ёвуз руҳлар ўз жисимга аста-аста таносух қилиб чирмашар экан, ғойибдан қандайдир вишиллаган овозлар келди: «Қисматингда Беовульф бор, огоҳ бўл, огоҳ бўл, огоҳ! У – ёвузлик кушандаси, шафқат билмас эзгулик паҳлавонидир! Жисми жаҳонида шундай бир илоҳий куч мавжудки, таърифлаш маҳол…»

Интиҳо, қарама-қарши кучлар ўртасидаги галдаги жанг ҳам ниҳоятда оғир, муросасиз кечди. Ҳар икки томон енгаман, янчаман дерди, илло мағлуб бўлишни асло истамас эди. Ҳар нечук, баҳодир Беовульф ёвуз оловпуркар мавжудотнинг ҳамлаларига чап берди, чаққон-чаққон қилич солиб, жон томирларини шартта-шартта кесиб ташлади. Оқибат, Маммон аждарҳо қора қонига ботди.

Афсуски жон аччиғида ҳамла қилган оловпуркар аждарҳо чапдаст Беовульфнинг - фото 7

Афсуски, жон аччиғида ҳамла қилган оловпуркар аждарҳо чапдаст Беовульфнинг танасига охирги дамда заҳарли тишини ботириб олишни уддалаб қолди. Оғир ярадор бўлган Беовульфнинг жонига кучли малҳамлар ҳам мундоқ кор қилмади. Лекин эркпарвар паҳлавон оламдан мағрур кўз юмди, чунки у ёвузлик ва қабоҳат илдизларига болта урди, ҳалокатли зарбалар берди. Озод инсонлар ўз халоскорлари жасадини ўтда куйдириб, ғоят эҳтиром билан дафн этдилар.

Шундай. Эзгулик улкан қурбон бериб бўлса-да, ёвузлик билан азалий курашда яна бир бор ғалаба қозонди…

***

Олам яралибдики, эзгу руҳлар ва ёвуз руҳлар инсон қалби учун абадий курашиб келади. Инчунин, бу азалий муросасиз кураш башариятнинг даҳо адиблари заковат қудратидан йўғрилган «Одиссея», «Илоҳий комедия», «Хамса», «Фауст», «Каин», «Ҳамлет», «Жиноят ва жазо», «Қиёмат», «Уста ва Маргарита», «Улуғбек хазинаси» каби умрбоқий асарларда ўз аксини топаверади.

Орадан неча замонлар ўтиб, мушоҳада денгизига шўнғидим.

«Беовульф ҳақида достон”нинг чинакам жозибаси, ҳаётбахш кучи нимада эди? Достон қайси жиҳатлари билан онг-шууримни ўзига бу қадар жазб этганди?

Аввало, Беовульф тимсолида чуқур инсонпарварлик, ватанпарварлик, эрксеварлик ғоялари юксак тараннум этилган. Жасур Беовульф мусибатли кунларда ҳимояга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш учун ўз жонини фидо этишдан қайтмайдиган олижаноб қаҳрамон, толмас эзгулик курашчисидир.

Яна, ушбу «Беовульф ҳақида достон» англо-сакс қаҳрамонлик эпоси ҳамда муаллифнинг орзухоҳ хаёлоти қоришмасидан иборат янгича талқин эканлигини нуктадон ўқувчи англаб етган бўлса, не ажаб. Кўнгилдаги асл мурод, айтар сўзим шул эдики, ёруғлик ва зулмат, эзгулик ва қабоҳат деб аталмиш икки қарама-қарши кучларнинг азалий кураш талотўпида мен эзгулик томондаман ва эзгулик қўшиғини мангу куйлаб ўтаман…

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Оқилжон Ғофуров читать все книги автора по порядку

Оқилжон Ғофуров - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Инсон бугун ва эртага… отзывы


Отзывы читателей о книге Инсон бугун ва эртага…, автор: Оқилжон Ғофуров. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x