Ибадулла Байджанов - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Ибадулла Байджанов - АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма краткое содержание

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантиришга қаратилган. Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Хусусан, қабул қилинган Фармон, аввало, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида ягона давлат ва илмий-техникавий сиёсатни олиб бориш жараёнидаги ролини оширишга қаратилган бўлиб, унинг фаолиятидаги асосий вазифалар ва йўналишларни белгилаб беради. Жумладан:

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани мунтазам равишда такомиллаштириб ва янгилаб бориш;

лойиҳалаш ишлари ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштириш, қурилишда ишлаб чиқариш жараёнига илғор технологиялар жалб қилинишини ташкил этиш;

бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва капитал қурилишда давлат харидларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш;

архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлашни таъминлаш.

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киритилган бўлсада, ушбу масалани илмий жиҳатдан асослаш, уни амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот доирасини кенгайтириш ва амалий аҳамиятга молик таклифлар ишлаб чиқиш лозим.

Хориж олимлари томонидан баён этилган қишлоқ жойларини барқарор ривожланиш концепциялари ва унинг асосий тамойилда турлича ёндошувлар мавжуд бўлиб, ягона бир тушунча ва келишув йўқлигини кўрсатмоқда. Барқарор ривожланиш концепциясидаги янгича қарашлар турли назария ва илмий мактаблар йўналишларини ўзида акс эттирган ҳолда, ҳозирда дунёда бўлаётган мураккаб жараёнларни чуқур таҳлил қилиб, инсоният цивилизациясига таъсир кўрсатаётган турли омилларга баҳо беришдан иборат.

Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш назарияси ва амалиётини шаклланишида 2009 йилда ишлаб чиқилган ва амалга оширилган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги» давлат дастури катта туртки бўлди. Ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирлар жуда кенг кўламли бўлиб, унда асосий эътибор қишлоқ инфратузилмаси, айниқса, қишлоқ туманларида электр энергияси таъминоти ва коммунал-маиший хизмат, сув, газ, таъминоти тизимларини ривожлантиришга қаратилгандир. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини тарққий эттириш (шу жумладан, фермерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш), қишлоқда тадбиркорликни (озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва касаначиликка алоҳида эътибор берган ҳолда) ривожлантириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим масалаларига ҳам муҳим ўрин ажратилган. Мавжуд технологияларни такомиллаштириш, айниқса, озиқ-овқат саноатида юқори технологиялардан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилди. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тадбирлари ҳам қўллаб-қувватланади, бунда айниқса, қишлоқ ёшларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, олимлар ва мутахассислар олдида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантиришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш, унинг ўрнига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди.

Ислохот хақида гапирганда, мақсадларимизни белгилашда муҳим бир хақиқатни англаш керак: ислохот ислохот учун қилинмайди, ислохот номига қилинадиган иш эмас, хар қандай ислохот биринчи навбатда инсон манфаатларини кўзлаб, хаѐтимизни янги босқичга кўтариш учун амалга оширилади.

Асосий мақсад – қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини кескин ошириш, қишлоқда яшаётган халқимизнинг ҳаёт даражасини кўтариш, улар учун муносиб шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлмоги керак.

Қишлоқларимиз ҳаётини ривожлантириш учун саноатни қишлоққа олиб келиш керак, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлайдиган замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, қишлоқда, аввало ёшлар ўртасида бандлик ўсишини таъминлаш, қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг кенг комплексини амалга ошириш мақсадида юртбошимиз бошчилигида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қишлоқ қиёфасини сифат жиҳатдан яхшилаш, ривожланиш ва архитектура – режа асосида қурилиш бош схемаларига мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши, қишлоқдаги турар-жой ва ижтимоий соҳа объектлари намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилишини назарда тутувчи қишлоқ аҳоли пунктларининг архитектуравий режалаштирилишини ташкил этиш ва қишлоқ қурилишини лойиҳалаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш жадал суратларда олиб борилмоқда

2018—2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш

Лойиҳа ташкилотларини фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора тадбирлари тўғрисида 2018 йил 2 февралдаги Ўз. Рес. Президентининг қарори ижросини таъминлаш, унинг қуйидаги бандларини таъминлаш борасида талабаларга «Аҳоли пунктлари жамоат марказлари» фанини танлов фан сифатида киритилганлиги жамиятимиз ривожланиши келажакда аниқ режалар асосидаги аҳоли яшаш пунктларини истиқболли режаларини лойиҳалаш бўйича назарий билимларини эгаллашдан иборат.

Қарорнинг 4-бандида қуйидагилар баён қилинган: «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК-шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларини бош режалари лойихаларини ишлаб чиқувчи; «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК Тошкент ва Самарканд шаҳарлари, Тошкент вилояти шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқувчи; «Қишлоққурилишлойиҳа ” МЧЖ қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, қишлоқ (овул) фуқоралар йиғинлари худудларини архитектура режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш лойиҳаларни ва улар таркибида батафсил режалаштириш лойиҳаларни ҳамда ушбу батафсил режалаштириш лойиҳалари учун топогеодезия хариталарини ишлаб чиқувчи;

Ўзбекистон Рес. Президентининг 2017 йил 2 майдаги «Лойиҳа қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлар» тўғрисидаги ПҚ-2946- сон қарорига мувофиқ ташкил этилган минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари лойихага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳар поселкаларининг бош режаларини ишлаб чиқувчилар; «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК топография, геодезия ишларини ва шаҳарсозлик хужжатларини ишлаб чиқиш учун мухандислик геология қидирувларини ижро этувчи этиб белгилаш.

Қарорнинг 6-бандида қуйидагилар қилинган: лойиҳага кўра аҳоли сони 20 минг кишидан кам бўлган шаҳарлар ва шаҳар поселкаларининг бош режалари, қоидага кўра, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқланадиган ушбу қарори 4 бандида кўрсатилган лойиҳа қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилиши керак;

Минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган аҳоли пунктларининг бош режалари фақат тегишли равишда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа қидирув ташкилотлари билан келишилгандан кейин тасдиқланади.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма отзывы


Отзывы читателей о книге АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x