Ибадулла Байджанов - Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар)

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: sci_history, издательство Литагент Ридеро. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.
  • Название:
    Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар)
  • Автор:
  • Жанр:
  • Издательство:
    Литагент Ридеро
  • Год:
    неизвестен
  • ISBN:
    9785448341694
  • Рейтинг:
    3/5. Голосов: 11
  • Избранное:
    Добавить в избранное
  • Отзывы:
  • Ваша оценка:
    • 60
    • 1
    • 2
    • 3
    • 4
    • 5

Ибадулла Байджанов - Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) краткое содержание

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи ташкил қилинганига 35 йил тўлди. Ушбу даргоҳ раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати И.С.Байджанов ана шу қутлуғ санага бағишлаб ёзган кўлингиздаги тўйёна китобда коллежда сўнгги ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Ҳурматли Президентимиз И. А.Каримов ўзининг асарларида, нутқларида, оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига берган жавобларида баркамол авлодни тарбиялаш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқдалар. Хусусан коллежлар, академик лицейлар фаолиятини кескин яхшилашга оид қарор ва кўрсатмалар бунинг ёрқин далилидир.

Муҳтарам Президентимиз коллежлар на фақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки хориждан келган меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бизнинг меъморлар масканимиз ҳам тўла жорий таъмирланди, янгидан ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилди, энг замонавий жиҳозлар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар сотиб олинди. Бу каби катта ҳажмдаги ишларни бажариш учун 350 миллион сўм сарфланди. Коллеж республикамиздаги энг намунали илм ва касб – ҳунар ўрганиш даргоҳларидан бирига айланди. Мамлакатимиз, вилоятимиз миқёсида бир неча кўрик – семинарлар ўтказилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари яна давом эттирилди.

Мақсад – ҳар томонлама етук, билимдон, ўз эгаллаган касб ҳунар бўйича халқига сидқидилдан хизмат қилишга қодир малакали мутахассис кадрлар етиштириш ва бу борада тўпланган тажрибаларни ўзаро ўртоқлашиш, ўрганишдан иборат. Бунда асосан амалга оширилган ишлар ҳақида аниқ ҳисобот беришни маъқул кўрдик.

Хўш, юртбошимиз, хукуматимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамҳўрликка қандай жавоб берилаяпти? Бўлғуси мутахассисларга билим, амалий кўникма бериш қандай йўлга қўйилган? Илм-у тафаккурлари, мустақил бунёдкорлик иқтидорлари қандай шаклланмоқда?

Ушбу рисолада 1999 – 2000 ўқув йили ҳисоботи негизида мана шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинди.

Миллий кадрлар тайёрлаш борасидаги дастурга асосан яқин келажакда таълим тарбия бериш, касб ҳунар ўрганишнинг тамомила «Ўзбек модели”ни яратиш кўзда тутилган. Бу борада «Осиё тараққиёти банки» томонидан Ўзбекистондаги 45 ўқув муассасасига катта миқдорда иқтисодий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган. Бу хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар малакасини ошириш, биноларни энг замонавий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, кўргазмали воситалар билан таъминлаш учун катта имкониятлар яратади. Ана шу 45 ўқув муассасаси ичида Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг борлиги янада катта маъсулият билан иш юритишимизни тақозо этади. Шунга эришмоғимиз керакки билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз на фақат республикамиз, балки хорижий мамлакатлардаги коллежлар даражасига кўтарилиши лозим.

Китоб бадиий – публистик йўналишда эмас, балки илмий – маърифий, таҳлилий қарашлар асосида ёзилди. Баъзи камчилик – нуқсонлар бўлиши табиий. Муаллиф бунинг учун узр сўрагани ҳолда барча фикр-мулоҳазаларингизни бажонидил қабул қилади.

Дастлабки қадамлар

Қурувчилар меҳнати ҳар куни ҳар бир даврада қадр қиммат топиши аён. Негаки қадамимизни қаерга қўймайлик кўз олдимизда қурувчилар меҳнати намоён бўлади: оддий йўлаклардан тортиб, равон кенг йўлларгача, ўзимиз истиқомат қилаётган ҳовлидан тортиб, мухташам, салобатли иншоотларгача.

Мен Хоразмнинг бунёдкорлар юрти эканлиги бу воҳада кенг қамровли ишларни амалга оширган меъмор-қурувчи элдошларимиз, шаҳар ва қишлоқларнинг ўзига хос қурилиш услуб – жараёнлари ҳақида ўзимнинг 1995 йилда «Хоразм» нашриёти томонидан чоп этилган «Меъморлар маскани» китобимда алоҳида тўхталиб ўтган эдим.

Коллежимиз ҳаётига оид лавҳалардан таркиб топган бу китобимнинг давоми сифатида ушбу қўлингиздаги рисолани ёзишдан муддао мустақиллик шарофати билан кейинги пайтларда амалга оширилган ишлар, бу ишларда хукуматимиз, Президентимиз Ислом Каримовнинг оталарча ғамҳўрлиги туфайли юзага келган бебаҳо имкониятларни мамнуният билан қайд этишдир. Қолаверса билим ва касб – ҳунар даргоҳимиз ташкил этилганига 35 йил тўлаётган шодиёна – қувончли кунларда босиб ўтилган шонли йўлга бир назар ташлаб, шукроналар айтиш ва келажакка умид, ишонч билан қадам ташлаш, кўнгилда энг эзгу тилаклар билан олдинга интилиш, ўтмишни унутмай – бугунги кунимизни, эртамизни қадр қимматига етиш қарз ва фарздир. Ушбу қарздорлик туйғуси билан қўлга қалам олдим. Муаллиф сифатида таъкидламоқчиманки, бу рисолада бир ўқув йили мисолида коллежимиз фаолиятини таҳлил этишга ҳаракат қилдим. Аниқ маълумотлар, хужжатлар, жадваллар, Сиз азиз китобхонларга жамоамиз олиб бораётган ишлар ҳақида умумий тушунчалар, таасуротлар беради деган умиддаман.

Урганч қурилиш техникуми 1965 йил 28 августда ташкил қилинган. Хоразм вилояти, қўшни Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикаларидан келган ёшлар «Саноат ва граждан қурилиш», «Биноларни санитария – техник жиҳатдан ускуналаш» бўйича таҳсил ола бошлаганлар.

Дастлабки даврларда ўқув қуроллари, кўргазмали воситалар, малакали ўқитувчи кадрлар етишмовчилиги каби муайян қийинчиликларга дуч келинган. Аста секин бу каби қийинчиликларга барҳам берилган.

Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллик мақомини олгандан кейин бу ерда улкан ва жиддий ўзгаришлар рўй берди. Ўқув биноси қайтадан таъмирланди, янги қўшимча бинолар қурилди. Замонавий жиҳозлар сотиб олинди. Янги бўлимлар очилди. Булар ҳақида рисоланинг қуйидаги қисмларида тўхталиб ўтамиз.

Ривожланиш йўлидан Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги Кадрлар - фото 2

Ривожланиш йўлидан

Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида”ги, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб – ҳунар таълимини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 204 – қарорини бошқа вазирлик буйруқларини ва қарорларини дастурул амал қилиб олган Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи жамоаси ҳисобот йилида белгиланган ишларни муваффақиятли амалга оширдилар.

Урганч қурилиш коллежи 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб касб-ҳунар коллежига айлантирилди ва коллежда кундузги бўлимда қуйидаги 10 та йўналиш бўйича кичик мутахассислар тайёрлана бошланди.

Қурилиш пардоз ишлари, умумқурилиш ишлари, дурадгорлик ва паркет ишлари, газ таъминоти системаси жиҳозларини йиғиш ва уларни таъмирлаш, интерьерлар ва жиҳозлар архитектураси, менежмент, молия, бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва солиққа тортиш, ҳуқуқий хўжалик фаолияти.

Коллеж 2, 3, 4, ва 5-курсларида эса қуйидаги 9 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлайди.

Қурилишни режалаштириш ва иқтисод, қурилишда бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, қурилишда тижоратчилик фаолиятини ташкил қилиш, жамоат ва турар жой биноларининг меъморчилиги, бинолар ва иншоотлар қурилиши, газ таъминоти тармоқлари ва жиҳозларни эксплуатацияси, молия, ҳуқуқшунослик, менежмент.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) отзывы


Отзывы читателей о книге Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар), автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x