Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Название:Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005115829
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм краткое содержание
Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Ижтимоий ҳаётда ишлаб чиқариш кучларининг ошиши, сўзсиз одамлар орасидаги муносабатларнинг тараққий этишига ёрдам берди, қабилалар орасидаги муносабатни кучайтирди, динда жамоани оқсоқоллар бошқара бошлади, одамларнинг ўтроқ ҳолга ўтишлари, табиат қонун-қоидаларини кузатиш симметрия, ритм, шакл туйғуларини ўзгартирди. Бир ҳил элементларнинг текис қайтарилиши ёки оралаб келиши асосида вужудга келадиган ўзига хос нақш санъатини майдонга келтирди.
Қабилани ягона бошлиққа бўйсиниши эса меҳнатни ташкил этишни яхшилади, қўшимча меҳнат маҳсулотларининг тўпланишини таъминлади, қулдорлик тузуми бошланди, синфий давлат юзага келди, ижтимоий ҳаётдаги бу ривожланиш тасвирий ва амалий санъат, меъморчиликнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Қабила бошлиғи, оқсоқолларга эътиқод билан қараш, уларнинг вафотидан кейин жасадини яхши сақлашга ҳаракат қилиш билан боғлиқ бўлган одат – қабрини бошқа қабрдан ажратиб ишлашга интилиш, муҳташам ер усти тупроқ қўрғон, мақбара юзага келишига олиб келди, қабр ички қисмини ҳам алоҳида эътиқод билан безади.
Ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгариш натижасида юзага келган мегалитик қурилмаларда яққол сезилди, одамларнинг диний тушунчалари ота-бобо руҳи билан боғлиқ ҳолда юзага келган, бу қурилма катта тошдан кўпчилик кучи билан барпо этилган, бу қурилмалар уч типда-менгер, долъмен, кромлех катта тошлардан барпо бўлган.
Менгерлар. Ўз ҳарактери жиҳатидан тик ўрнатилган катта тош бўлиб, уни баландлиги 20 м гача етган, баъзи менгерлар балиқ, одам шаклида, кўп ҳолларда менгер юзаси бўртма тасвир билан қопланган, бундай ёдгорликлар Арманистон, Қозоғистон, Сибирда кўплаб учрайди.

Менгер
Долъменлар. Тик ўрнатилган икки ёки тўрт тош устундан ташкил топган бўлиб, устки қисми ҳам шундай яхлит тош билан беркитилган, тош устун юзаси пардозланган, баъзиларида рамзий белги чизилган, бу ёдгорлик қабр тош вазифасини бажарган бўлиши мумкин, қисман турар жой вазифасини ҳам ўтаган; долъмен ўз туриши ва қурилиши, принципи жиҳатидан дастлабки монументал меъморчилик намунаси ҳисобланади.

Дольмен
«Мегалитик» – (грекча «мег»катта, «лит» – тош сўзидан олинган).
Кромлехайлана бўйлаб тик ўрнатилган тошдан қурилган бўлиб, у тош тўсин билан бирлаштирилган, Англиядаги стоунхендж яқинидаги кромлех, шу типдаги қурилманинг классик намунасидир. Долъмен ва кремлех ёдгорликлари Ғарбий Европа, шимолий Африка, Кавказ, Сибир ва Қозоғистонда кўплаб учрайди, бу ёдгорликлардан яна бири, кўриниши қабр устига ишланган тупроқ қўрғон бўлиб, бу қўрғон диаметри 12 метрга етган, атрофи эса тош плита билан айлантириб чиқилган.
Триполидаги (Киев яқинидаги кишлоқ номи) топилган девор қолдиғи, бу ердаги уй кўпроқ дарё ёқасига яқин ерда қурилганлиги ҳақида маълумот беради, бу уй лой ва ёғочдан ишланган бўлиб, девори эса рангли нақш билан безатилган.

Кромлех
Қора денгиз ва Азов денгизи соҳиллари, Кавказ этаклари, Каспий ёқалари, жанубий Сибирда бир бирига яқин бўлган, бир қанча қабилалар яшаган бўлиб, уни ичида скиф қабилалари етакчилик ролини ўйнаган, шунинг учун бу ер санъатини кўп ҳолда скиф санъати ва даври деб юритилади.
Скиф мустаҳкам қўрғон бошлиғини вафотидан кейин унга атаб, катта тупроқ қўрғон-қабр қурган, бино деворларини нақш ва деворий суръатлар билан безаганлар, бугунги кунда жаҳоннинг машҳур музейи Эрмитажда сақланаётган 40 мингдан ортиқ скиф маданияти ёдгорликлари ибтидоий жамоа тузумининг сўнги босқичи-темир асрини таърифлашга қўл келадиган бебаҳо манбадир.
Ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиётининг узоқ давом этган босқичидир, шу давр ичида инсон таффакури камол топди, ҳис туйғуси ривожланди: инсон дастлаб табиат яратган инъомлар истеъмолидан ўзи маҳсулот яратишга ўта борди, у меҳнат жараёнида меъморчиликни яратди.
Меъморчилик, санъат воқеликларни образли беришга ёрдам бериш билан бирга, ўз кучига ишонч ҳосил қилиш теварак-атроф қоидаларини ўзлаштириб, уни гўзаллик қонунлари асосида қайта қуришга имкон беради, шундай жамоа даври санъати қадимги шарқ, антик дунё ва ўрта аср Европа санъати ҳамда илк синфий жамият санъатининг асосини ташкил этади.
Қадимги шарқ архитектура назарияси
Ўрта Осиёда фанлар тарихини ўрганиш соҳасидаги ютуқлар талайгина. Бироқ, ХХ- асрнинг 60-йилларига қадар меъморшунослик фанига ўзларининг ҳиссаларини қўшган. Ўрта Шарқ мамлакатларида яшаб ижод этган ўрта аср олимларининг меъморчиликка доир асарлари фанга маълум эмас эди. Бу эса ўз навбатида, Ўрта Осиё меъморчилик санъатининг ўтмишда назарий асослари бўлганми ёки йўқми? деган саволни келтириб чикарган эди.
Аксарият Ғарб олимлари бу саволга жавоб излаб нафақат Ўрта Осиё, балки Ўрта Шарқ мамлакатлари архитектурасининг ҳам назарий асослари бўлмаган, деган фикрга келиб колган эдилар. Бирок бу тушунчага ўрта аср Шарқ олимларининг ишлари ўрганилгач, чек қўйилди. Биз қуйида ана шундай тарихий манбаларнинг айримларига тўхтаб ўтамиз.
Бизга маълум бўлган қомусий асарлар орасида ХV асрда яшаб, асилзодалар авлодига мансуб бўлган катта амалдорлардан бири Вожид Алининг «Матла ул-улум ва мажма ул-фунун» («Фаннинг келиб чикиши ва техника билимларининг тўплами») номли асари муҳим аҳамиятга моликдир. Китобнинг 31-бобидаги меъморлар санъати қисмида иморат қуришнинг қуйидаги 14 моддадан иборат қоидалари берилган [5.– 42 б]:
1. Қурилиш учун жой танлаш(1-модда). Ер қатлами зич ва қаттик бўлиши керак, лекин асло қумлик ва таги бўш бўлмаслиги лозим.
2. Ер майдони(4, 10-моддалар). Ер майдони тўғри чизиқли бўлиши керак. Агарда уй қурулиши кўзда тутилаётган ер майдони учбурчак шаклида бўлса, иморатни шундай жойлаштириш керакки, ҳовли тўғри бурчак шаклини олсин. Учбурчак ромб ва параллелограмм шакллари хўнук кўриниб, дидга мос эмас. Номувофиқ қисмларини бартараф қилган ҳолда квадрат, тўғри бурчакли, олти бурчакли ёки саккиз бурчакли ҳовлига эга бўлиши мумкин.
3. Пойдевор(2-модда). Бино пойдеворининг кенглиги ва чуқурлиги унинг катта -кичиклигига муносиб бўлиши керак. Агар иморат бир қаватлик бўлиб, унчалик катта бўлмаса, пойдеворнинг эни 1 ёки 1,5 газ чуқурлиги эса шунга муносиб бўлиши лозим. Агарда иморатнинг баланд бўлиши 2 ёки 3 қаватга кўтарилиши кўзда тутилса, унинг пойдеворини шунга муносиб бўлиши ҳисобга олиниши керак. Бу ҳолда ғиштларни шундай териш керакки, бино пойдеворига сув киришнинг барча ҳолларидан мустасно бўлсин.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: