Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Название:Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005115829
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Мақсуд Сетмаматов - Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм краткое содержание
Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
4. Иморат курсиси(13-модда). Бино курсиси баланд бўлиши керак. Шунда бино ҳашаматли ва салобатли кўринишга эга булади.
5. Деворлар ҳакида(8-9- моддалар).Бино деворининг эни пойдевори энидан камрок бўлади. Биринчи қаватнинг охиригача девор қалинлиги бир хилда қолса иккинчи қават деворларининг қалинлиги пастки қаватдаги деворга нисбатан озрок камайтирилади. Бунда девор қалинлигини камайтириш усули кейинги қаватга кўтарилган сари ортиб боради. Девор бурчакларини шундай бириктириш керакки, токи ундан ғишт бирикмаларида ҳосил бўлган излар кўринмасин (1-расм).
6. Устини ёпиш(7-14- моддалар). Иморат шипидаги тўсинлар сони ток бўлиши керак, чунки жуфт сон ёмон белги деб ҳисобланган. Иморат томи мустаҳкам ва сув ўтказмайдиган бўлиши керак.
7. Иморат режаси ва мутаносиблиги(3-5-6-12-моддалар). Хонанинг баландлиги унинг кенглигига мувофиқ тушиши керак. Масалан агар йўлак ёки ёпилган йўлнинг кенглиги 4 газга тенг бўлса унинг гумбази ёки томонининг баландлиги кўпрок бўлиши керак. Акс ҳолда номутаносиблик вужудга келади ва бинонинг кўриниши ёмон таасуротга эга бўлади.
Хонанинг йуналиши қайси томонга қараган бўлишига қарамасдан, бўйи энига қараганда кенг бўлиши керак. Иморатнинг ташки дарвозасини ҳовлининг бўйига нисбатан паралель жойлашган деворига қуриш керак, шунингдек, дарвозанинг олд томонини жанубга каратмаслик керак, бу гуёки бахтсизликларни тўсолмас эмиш. Ёпик йўллардаги дарвозаларни кенг ва баланд қилиб қуриш керак.
Иморатга кириш учун қурилган асосий дарвозани эса ички эшикларга нисбатан кенг ва баланд қилиш керак, чунки иморатнинг қадр-қиймати, асосан ташқи дарвозанинг гўзаллиги ва салобатида намоён бўлади. Паст дарвоза ҳаддан ташқари ёмон таассурот қолдиради.
– Шамоллатиш(1- модда). Хонанинг ички қисмини ҳаво бемалол кириб- чиқиб турадиган қилиш керак. Хонанинг бундай энг муҳим сифатини бузиш, ҳар хил буғланишларнинг алмашинувига олиб келиб, турли касалликларга сабаб бўладиган буғуқ ҳаво ҳосил қилади ва ҳакоза.
Юқоридаги қоидалар бир мунча умумлаштирилиб берилишига қарамасдан, ўтмишда ҳам ҳар ҳолда иморат қуришдан олдин уни ҳар тарафлама муҳитга ва қурилаётган жойга мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳисоблаш ишлари олиб борилганлигидан далолат беради.
Шарқнинг таниқли қомусий олими ва мухандиси Ёкуб ибн Исхок ал Кинди (801—866) уйғунлик хусусида маҳсус асар ёзади ва уни «Уйғунлик ҳақидаги катта китоб» деб номлайди. Ал – Кинди уйғунликка изох берар экан, у «муносабатларни ўрганишдан ва бир сонни бошқасига айлантиришдан, мутаносиблик ва номутаносибликни фарқлашдан иборатдир» деб тушунтиради [26. -97 б].

1-расм. Бибихоним масжидининг қурилиши. Расм юқорисидаги бош меъмор қўлида бино макети кўрсатилган. «Зафарнома"га ишланган миниатюрадан олинган
Машҳур Шарк файласуфи Абу Наср Фаробийнинг Х асрда ёзган «Геометрик шаклларнинг нафислиги ҳақидаги маънавий гўзал усуллар ва табиий сирлар китоби» меъморларда катта қизиқиш уйғотди. Унда Фаробий энг яхши мутаносибликлар ҳақидаги ижодий изланишларни, гўзал нисбатларда қараб чиққан ва санъат асарларининг хандасавий уйғунлиги билан боғлик бўлган гўзаллик сирларини очиб берган.
Фаробийнинг ушбу асарини рус тилига таржима қилган олимлар бу асарни Абул Вафо Бузжонийнинг Фаробийдан кейин ёзган «Ҳунармандларга хандасавий ясамалардан нималар зарурлиги ҳақида"ги китобига деярли тўлиқ мос келишини айтиб ўтган.
Ушбу китоб муқаддима ва ўн бобдан иборат бўлиб, уларда геометрик шакллар ва уларнинг ясалиш услублари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, етти бурчакларни таркибий қуриш, кўпбурчакларни шаклнинг берилган томони ва бошқа параметрлари бўйича ясаш; айлана ичига тенг томонли учбурчак, квадрат, беш, олти, етти, тўққиз ва ўн икки бурчакларни чизишга асосланган ясалишлар ҳамда хандасавий қуриш бўйича бошқа зарур маълумотлар келтирилган. Фаробий ўзининг «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари ҳақида"ги рисоласида «шаҳарни ҳам, уйни хам инсон қоматига таққослаш зарур» деб ёзади [6.– 34 б]. Бу билан олим фозил шаҳарнинг соф инсон қоматига ҳамоҳанг ва мос тарзда қурилишини орзу қилади. Унинг фикрича, «гўзаллик ва фойдалилик”ни бир- биридан ажратиб бўлмайди, уларнинг қўшилиши эса уйғунликка олиб келади [6.– 35 б].
Маълумки, Шарқда нафақат бинокорлик санъати, балки боғ- истироҳатчилик ҳам кенг ривож топган. Хиротлик Розил Херавий ХVI асрда агротехника ва меъморий боғларни яратиш бўйича саккиз бобдан иборат ажойиб асар ёзди.
Унинг саккизинчи боби «Дарахтларни боғ режасига мослаб экиш ҳақида» деб аталиб, унда боғларни мунтазам режа асосида тўғри бурчакли бўлишлиги, уфк томонларига ориентацияланиши, боғ девор билан айлантирилган ва периметри бўйлаб тўғри қатор толлар экилишига кўрсатма берилган [17.– 89 б].
Бош хиёбоннинг боғ саройига туташтирилиши зарур. Боғ худудини тежамли суғориш ва боғ ичига сув олиб кириш, хиёбонлар бўйлаб ариқ ўтказиш, сарой (кушк) олдига ховуз бунёд этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Боғ атрофи ички тарафидан ариқ билан айлантирилиши зарур бўлган.
Боғ экинлари учун манзарали ва мевали дарахтлар таклиф этилган. Гуллар турини танлаш масаласи шундай ечилганки, токи боғда гуллар эрта баҳордан то кеч кузгача узлуксиз очилиб турсин [8.-74 б].
Меъморлар ва боғбонлар учун нафақат ана шундай рисолалар ёзилган, балки Х-ХV асрларда меъморлар томонидан тайёрланган чизмалар, «намунавий"лойиҳа ўрамлари ҳатто махсус мураккаб (альбом) лар ҳам мавжуд бўлган. Илк бор Н.Б.Бакланов томонидан ўрганилиб нашр этилган ХVI аср Бухоро меъморининг чизмалари фикримизнинг далилидир. Унда Г. А. Пугаченкова айтганидек, хонакох, сардоба, карвон сарой ва работларнинг бир неча намунавий лойиҳалари, шунингдек, ғишткор безаклар, гирихлар ва муқарнасларнинг чизмалари ҳам акс эттирилган [18.-67 б].
Хуллас, шуни таъкидлаш зарурки, ўрта асрдаги Ўрта Осиё меъморчилиги ва бизгача қолган тарихий ёдгорликларнинг қурилиши ўзининг чуқур назарий асосларига эга бўлган ва бу назарий билимлар ўрта аср муаллимлари томонидан ёзиб қолдирилган асарларда бизгача етиб келган.
Бу асарларни ўрганишда замондош меъморлар, олимларимиз М.С.Булатов, Г.А.Пугаченкова, П. Ш. Зохидов, М.К.Ахмедов ва А. С. Ураловларнинг хизмати катта. Шундай экан бу улкан меросдан замонавий «Архитектура"таълими тизимида унумли фойдаланишимизнинг бўлғуси меъморларни касбга ўргатишимизда бундай назариядан уларни ҳам хабардор килишимиз фойдадан холи иш эмасдир.
«Чор унсур» тушунчаси ва унинг мазмуни
Жаҳон халқларини ўз фалсафаси, дини, эътиқоди, удум ва анъаналари, тили билан бойитиб келган Ўрта Осиё халқларининг нафосат дунёси ва маънавияти ҳам кўп қирралидир. Бу қирраларнинг бири ўрганилган, бошқаси эса энди ўрганилмокда. Шарқ халқлари тафаккурига мансуб мукаддас «Чор унсур «фалсафаси хам ана шундай азалий маънавият маҳсулидир.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: