Зулфиябегим Адҳамзода - Силаи раҳм. Роман
- Название:Силаи раҳм. Роман
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005300713
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Зулфиябегим Адҳамзода - Силаи раҳм. Роман краткое содержание
Силаи раҳм. Роман - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Кеч коронғисида ниҳоят ўша амаки уйдан чиқиб кетди. Анвар судралибгина кириб келди. Онаси ойнадан ярим белигача осилиб, ҳалиги эркакни кузатиш билан овора. Анвар папкасини судраганча ошхона тарафга юрди, онаси эса столга ишора қилиб:
– Дастурхонда қолганларини еб, ҳамма идишларни ювиб уҳла-
гин, – деди худди катта болага иш буюргандек. Ва ичкарига кириб эшикни ёпиб олди. Стол устида ноз-нематдан узум, иккита бўлак колбаса ва ярим баклашка кока кола колган экан. Анвар таниб бўл-мас даражада ўзгариб кирганди, у ликопчадаги иккита колбасага узоқ тикилиб ўтирди-да, худди бошига катта ташвиш тушган, ёки бор-будини ютқазган қиморбоздек, бир оёғига тирсагини тираб, тун ярмигача столга термулган кўйи ўтириб, тонгга яқин уҳлаб қолди. Шоира эрталабгача телефонда гаплашиб, янги маъшуқининг кўнгли-ни олиш билан овора эди. Улар катта режалар тузишар, Сардор янги русумдаги машинаси билан мақтанар эди.
Йиллар ўтиб, Анварнинг ўкишга умуман қизиқиши қолмади, бора-бора у иккичилар қаторига тушиб қолди. 7-синфда колганлиги учун уни синфдагилар устидан кулишарди, аммо у бунга унчалик эътибор бермасди, аксинча синфда йигитларнинг зўри (пахан) бўлиб олганди. Дўстлари (мактабни битирган Алишер ва Собир) уни сигарет билан таъминлаб турадиган бўлишди.
– Анвар, ану қиз нечиво экан лекин, – деди кунлардан бир кун Алишер.
– Қайси?
– Қизил папкали, – у Зилолани кўрсатди. Қиз Анварга ҳам ёқарди-ю, Анварнинг назарида, қиз бола бўлажак фоҳиша деган тушунча шаклланиб улгурганди.
– Нимаси чиройли? Ўзича фаришта, – деди унга жирканиб боқиб.
– Собир, ман айлантирими шу қиззи? – деди бошқа бир йигит.
– Йиғиштир! Сигаретдан ол ундан кўра, – деди Анвар. Унинг Аёл кишига нафрати шундок сезилиб турарди. Мактабни тугатаркан ҳамма ота-оналар болаларини табриклашини кўриб Анвар ўзига ачиниб кетти шекилли, кўз ёшини беркитиш мақсадида одамлар орасини зарда билан ёриб ўтиб, мактабдан яшин тезлигида чикиб кетди. Ўртоқлари мактабда хурсандчилик қилар, ўкитувчилар билан хайрлашар, ота-оналарининг меҳридан еттинчи осмонда эди. Анвар эса сув бўйидаги чинор тепасидан уларни кузатиб ўтирарди.
Беғубор муҳаббат
Синфдоши Нодира ўғринча у томонга қараб қўярди. Болаларча севги, аммо бу болалар қаердан ҳам билсин эртага уларни нима кутаётганини. Нодиранинг оиласи ўқимишли оила, шу сабабдан уни ўқишига бефарқ эмасдилар.
– Болам, мана мактабни ҳам битирдинг қара, – дея кўз ёшини артди, Нодиранинг онаси, худди ўзи мактабни тамомлагандек. Нодира эса эрка эмасми, дугоналари билан овора. Ора-чора Анварга узокдан назар соларди. Нодира ҳеч нимани ўйламас, фақат китобини ўқиса бас эди, шунинг учун ҳаммани шундай кўрарди. Бот-бот у Анварга:
– Бу дунёда ҳамма нарса ўзимизга боғлиқ, биз яхши ўқисак ҳаммаси ўзидан-ўзи йулга тушади, – дерди.
– Бўлмаган гап, сени ота-онанг сен учун қайғуришади, сенга далда бўлишади. Менгачи? – деди хўрсиниб Анвар.
– Уларсиз ҳам, мен ҳамма нарсага эриша оламан! – деди ишонч билан. Худди шу пайтгача нимага эришган бўлса, ўзининг сайи- ҳаракати билан бўлди, деб онгига қуйиб олган қиз. Анварнинг олдида узун, офтобнинг нурида гоҳ жигарранг, гоҳ қихғиш бўлиб товла-наётган сочларини у ёқ-бу ёққа бармоқлари билан тараганча, балоғат ёшидаги йигитнинг ҳали жиловланмаган ҳисларини жунбушга келаётганидан бехабар, эркаланди.
Нодиранинг шамолда гоҳ-гоҳ учиб юзини тўсаётган соч толалари ва гапирганида ора-чора кўриниб, юзидаги ҳусннини янада тароватли қилаётган табасуми ичра мўралаётган оппоқ тишлари, майин табасумида пайдо бўлаётган ёноқларидаги кулгичлари қаршисидаги йигитни батамом ўзига мафтун этганди. Ундан таралаётган жаннат ифори ҳавода айланганча бот—бот сабза мўйлаби ниш ураётган йигитнинг димоғига урилиб бошини айлантирар, гўё маст кишидек бу фариштанинг ердаги тимсоли, момо Ҳавонинг қайсидир ҳислатини ўзида кашф эта билган, аммо оёқлари жаннат тупроқларини босмай ер куррасининг охир замонидаги ўзига таниш бўлган Одам атонинг зурриёдини топиб олгандек, унинг қалбидаги ҳали ўзига-да нотаниш туйғуларни шаккиллантиришга ундарди. Анвар мийиғида кулиб қўйди-да, орзулар осмонида қанотини кенг ёзиб парвоз қилаётган қизалоққа:
– Кўрамиз, – деди. Ҳа, Анвар ҳақ эди. Бу дунёда ҳамма нарса ўзаро шу қадар боғлиқ-ки. Бир одам ўзи ҳар қанча ақлли, истеъдодли бўлмасин яқин кишингни сенга ишончи, қўйингки бир бор «балли» деган сўзидан қудратли эмасди. Нодира мактабни битириб улгурмасидан уни юридик коллеж кутиб турарди. У Анварга:
– Шунчаки ҳужжатингни топширсанг бўлгани, юр ҳаракат қилиб
кўр, – деди. Нодиранинг отаси унинг ўқишга кириш йўлидаги ҳамма тўсиқларни бартараф қилиб қўйганидан хабари йўқ-да, гапираверади.
Хат
Анвар уйига келиб, овқат қилди, кечга дастурхон тузади, онаси билан шу ҳақда маслаҳатлашмоқчи бўлди. Аммо она ўша куни уйга келмади. У, онам кечаси келиб қолса еб олар, деб овқат устига докани ташлаб уйқуга кетди. Эрталаб турса дастурхонга қўл тегилмаган. Оппоқ дока ноннинг устига қандай ёпилган бўлса шундай турар, атрофида иккита ҳира пашша, деразадан тушаётган офтобнинг илиқ нурида ғиз у ёнга, ғиз бу ёнга учиб Анварнинг ғашига тегарди, кечаги дастурхоннинг бузилмаганидан Анвар билдики, онаси келмабди. У жуда ҳавотир олди, ўзини қаерга қўйишни билмай тоғасига қўнғироқ қилди. Ака-сингил унча чиқишмаганлиги учун, уларнинг борди- келдиси йўқ. Тоғаси ота-уйига синглисини ташлаб, оиласи билан бошқа уйда турарди. Уч-тўрт кундан сўнг онасидан хабар келди, гўёки у Анварнинг тоғасига смс хабар юборибди:
«Ўғлим Анвар, сен катта бўлиб қолдинг. Мана мактабни ҳам битириб олдинг, энди ишга кириб ўзингни эпла. Мен сени деб ҳаётда нима кўрдим, умримни сенга баҳшида қилиб чарчадим. Мен ҳам яшашим керак-ку ахир. Ҳозир Туркиядаман, ҳаётимни изга солишим керак, шу сабаб ўзингни асра.»
Буни ўқиган Анварнинг кўзидан тирқираб ёш оқиб кетди, йигит бошига энди кўз ёшларини ушлаб қололмади. У тоғасининг олдида ҳеч нимани кўрсатмаса-да уйига боргач, бармоқларини тишлаганча овозини баралла қўйиб, дод солиб йиғлади. Унинг овозидан остидаги ер бош кўтариб унга далда бериш истагида ўз бағридан чанг тўзон кўтариб атрофга шамол турди. Ўйнинг деразалари шамолда силкиниб, гўё «мен ёнингдаман, сен ёлғиз эмассан» деётгандек очиқ деразадан кирган шамол унинг юзидан майин силарди.
– Наҳотки, ҳатто товуқ ҳам боласини қаровсиз қолдирмайди-ку Ахир. Нима учун? Нимага бу қадар бахтсизман? – дея куйиниб кетди шўрлик. Ўқишга киришга-ку кирди, барака топгур 12 йиллик мажбурий таълим уни ҳеч булмаса касб-ҳунарга ўргатади. Аммо у ўқишни ташлашига тўғри келди. Чунки энди уни қорин ғами ташвишга сола бошлади, уйида иссиқ овқат тайёр бўлса ўқийди-да. Кимдир унинг иссиқ-совуғидан хабар олса ўқийди-да. У энди ишлай бошлади. Кўчадан уйга кайтгиси келмасди. Тўғри-да, ўз онасигаки керак бўлмаган фарзанд, кимга ҳам керак? У ўз тенгларига қўшила олмасди, чунки уларнинг фикри Анварники билан тўғри келмасди. Тенгқурлари эришган мукофотлари, ота-онасининг ғамҳўрлиги ҳақида гапирса, у ўзини қаерга қўйишни билмай қоларди. Шунда у ҳаёт, унинг талай муаммолари, ва ноҳақликлари ҳақида гап бошлаши билан, дўстлари уни «дода» деб масҳаралашарди. Шу боис у ўзидан анча катта кишилар билан дўстлаша бошлади, улардан у нимани ҳам ўрганарди.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: