Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Тут можно читать онлайн Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Русское современное. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман краткое содержание

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - описание и краткое содержание, автор Зулфиябегим Адҳамзода, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Бу китоб тархий қўлланма эмас, аммо муаллифнинг ўша даҳшатли туши туртки бўлган, реал воқеалар асосида ёзилган роман. Бу романда сиз муҳаббат учбурчаги, зиддиятли тўқнашувлар, бевақт қурбон бўлган ҳалқ қаҳрамонларининг ички кечинмалари билан танишасиз. Уларнинг хаётидаги кескин бурилишлар, қувонч кўз ёшлари, шиддатли жанг истироблари сизни бефарқ қолдирмайди.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Зулфиябегим Адҳамзода
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Нефрит остидаги жумбоқ

Бадий публистик роман

Зулфиябегим Адҳамзода

© Зулфиябегим Адҳамзода, 2020

ISBN 978-5-0051-9992-8

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Табиаят сир асрорларга тўла, ундаги ечилмаган муаммолар талайки, асти қўяверасан киши. Баъзан шундоққина кўз ўнгингдаги мўжизани кўрмайсан-у, ўзга юртнинг эртаклари-ю, чўпчак ва афсоналаридан завқланиб хаёлларга чўмасан, уларга ошно бўлиб ўзлигингни унутасан. Чарҳнинг гардиши айланганида, ундаги сув ҳар томон бир маромда сачрагани каби, мўжизалар ҳам дунёга шундай тенг ёйилган чамамда. Мисрни мўжизаларини кўзи очиқлигида кўриб, улар орасида сайр қили-шни, унинг узоқ ўтмишига хаёлан сайр айламоқликни орзу қилмаган киши бормикин дунёда, ёки Римнинг харобалари орасида, ўзини ўша давр Еленаларига қиёсламаган, ёхуд Гладиатор жангларида иштирок этишни истамаган йигит бормикин?

Шундай ўй хаёлларнинг сокин ўрмонида сайр қиларканман, беихтиёр рашким келади. Нега? Нечун биз ўзга юртнинг эртакларидан завқ оламиз? Буюқ шаҳслар бизнинг заминда наҳот унмаган? Наҳот гўзалликда офтобни-да кўзларини қамаштирган, ақл заковатда Мидеяни ўз соясининг, қаро пардаси остига ғарқ қилувчи Зукко аёлларимиз хотиралардан ўчган бўлса? Эй воҳ, заминимиз ўз жилоси ва бир замон-лардаги шуҳрати, ёхуд жаннатмонанд табияти билан, балки дунёга донғи таралган алломалари билан ўзга юртларнинг ҳасадини қўзғатгани туфай-лидирки, заминимиз қаҳрамонлари ўша латофатли оқила маликалар-у, жасоратда оламни зир титратган саркардаларимиз афсоналари битилган китоблар, бир замонлар ваҳшийларча бостириб келган ғанимларнинг оёқлари остида, улар аланга олдирган ўт ичра ёниб кул бўлган бўлса ажабмас. Аммо тарих ўлмайди, китоблар ёниб битган бўлса бордир-ку, лекин ҳалқ унутмайди. Кимдир, қаергадир қайд этгани борки, бизгача барибир етиб келмоқда.

Кунлардан бир кун мен қандайдир Сағана ичига кириб қолдим. Сағана деворлари нураб кетган, бор йўғи тўрттагина қабрни ўз ичига олган, қоронғу мақбара ичида қандайдир одамлар. Бири қотмадан келган, устида оқ чит матодан кўйлак, кўйлакнинг олдига жияк тикиб, бўйин ўмизига боғич қилинган. Кенг шалварини этикни ичига кистириб олган. Аммо улардан бири ажралиб турибди. Ўрта бўйли, тўлачадан келган, ёши чамамда 35—38 ёшлар орасида, сочи Эътиборимни тортди. Теппаси узунроқ қилиб ўстирилгани учун ҳар энгашганида олдига тушиб ҳалақит бераяпти. Бошини силаб сочларини ортга ташлаган бўлиб, яна енглари шимарилганча зўр бериб, бор кучи билан бурчакда турган қабр тошини суришаяпти. Қабр тоши тим қора, силлиқ эмиш, ўша тошнинг ўртасидамас, пича берироғида дарзи бор. Дарз ичига чанг тўлгани учун тошнинг сайқалини синдириб, ажралиб турибди. Қора тош, бошқалардан баҳайбатлиги билан ажралиб турибди. Мен сағана ичидаман-ку, аммо бояги кишилар олдига бора олмаяпман. Қалин ойна ортидан уларнинг қабрни очишларини кузатаяпман. Қаерга? нимага келганимни ҳам англол-май турганимда, ўнг тарафимдан, эркак кишининг овози эшитила бошла-ди. – «Бу Амир темур қабри, уни очишмоқчи, уларни тўхтат, йўқса уруш бўлади». – деб улар томонга ишора қилди. ўгрилсам ҳеч зо йўқ.

Дафъатан қўрқиб бояги одамларни ўзимга қаратиш мақсадида ойнани зўр бериб ураяпман. Аммо мени ҳеч ким кўрмаяпти ва эшитмая-пти. Дод соламан. Очманг, очманг деб додлаганча қолдим. Тўрт беш киши бояги қора тошни амаллаб суришди. Тош бор йўғи ярим қарич сурилдими йўқми, бир маҳал шунақанги кучли зил-зила бошландики, мен худди телевизор ортидан кузатаяпман-у, қаршимда даҳшатли кино кетаётгандек. Улар қабрни чала очиб, зилзила босиб қолмасин деб бошларини пана қилганча қочиб қолишди. Шу пайт мени тўхтатиб турган ойна ғойиб бўлиб, худди «Иван Василёвич ўз касбини ўзгартиради» филмида, Бунша билан ўғри ортидан қувиб келишаётганида, ёрдам сўраб панжарага осилишаётганида бирдан Шурикнинг уйига ўтиб қолишганидек, мен ҳам югуриб бояги одамларнинг олдига бориб қолдим. Уларга нимадир деяп-ман, ялиняпман улар мени кўришмаяпти. Шоша-пиша катта чарм сумка-ларига, қўлларига илинганини солиб, жон ҳолатда зинага югуришаяпти. Тепадан катта-катта ҳарсанг тошлар қулаяпти. Оёғим остига қарадим, бояги ярим қарич очилган қабр тоши орасидан қандайдир даҳшатли овоз эшитилди. Худди қабр ичида аждаҳо нафас олаётгандек ҳириллаган овоз билан, чуқур жар ичидан мен томонга чиқиб келаётгандек. Бир оёққа суяниб, иккинчи оёғимни гўё биров ушлаб оладигандек кўтариб, қўрқув-дан дағ-дағ титраб турганимда, қабр ичидан қора, оловда куйиб кетган қўл чиқиб, қабр четига шунақанги зарб билан бармоқларини қўйдики, қабр тошини неча замонлардан бери кўтариб турган бу тиргакли тош ҳарсанглар, гўё ҳақиқий оғирлик нималигини энди ҳис этди. Азбарои зарбнинг залворидан, бояги мармарни кўтариб турган тиргак тош дарз кетди. Мен хам қўрқиб югураяпман эшик йўқ. Қабр теппасида қолиб кетдим. Дод солаяпман, яна бояги қабр теппасига югуриб келиб, нимжон бармоқларим билан тоғдек оғир, қора тошни суриб қабрни ёпмоқчи бўлаяпман, аммо бармоқларим сирпаниб тош сурилиш тугул, қимир этмасди. Бояги инсонлар чиқиб кетган зинага чиқаман дейман-у, яққол кўриниб турган зиналардан оёқларим худди арвоҳникидек шаффов ўтиб кетаяпти. Оёқларим зинани боса олмаяпти. Қаердан чиқишни билмай қўрқиб яна қайтиб, чирансам ҳам кучим етмайдиган қабр тошини ёпишга уринаётганмишман, чўчиб уйғондим. Бунга ўхшаш тушларни бир неча бор кўрдим аммо буниси худди хотирамга муҳрлангандек ҳар бир деталигача эсимда туради. Ҳатто ундаги бадбўй исни ва юраккка ларза солувчи даҳшатли қора туман ҳали-хали димоғимда.

Ҳар сафар ўйлардим нега болалигимдан мени тушимга Амир Темур-нинг қабри, унинг болалиги ва. хо. казолар кираверади. Менга ким-у, мен унга кимман?

Шундоқ ҳам Мени қизиқтирадиган тарихга, шу тушдан кейин янаям қизиқа бошладим. Гўри амир ҳақидаги маълуотларни излай бошладим. Билсам, гўри амирда бир вақтлар катта экспедитция ишлаган экан. Гўри амир ва унинг очилиши билан бўлган воқеалар ҳақида ҳужжатларни кўриб чиқа бошладим. Шунақанги ҳақиқатларга дуч келдимки. Саналарни бир-бирига боғликлигини кўриб тўғриси лол қолдим. Мен тушимда кўр-ган бу воқеа аслида бундан бир неча йиллар қуйида исмлари ва баъзи бирларини суратлари келтирилган инсонлар тарафидан содир этилган-лигини билиб ҳайратдан лол қолдим. Айниқса суратларини кўриб ёқамни ушладим, бу ўша мен тушимда кўрган инсонлар ва ўша жой. «Менга ким-у, мен унга кимман?» деган гапимдан уялиб кетдим. Ахир бу нафақат мени балки ҳамма ўзини шу миллатнинг фарзанди санайдиганга у бобо эмасми?

У ҳақидаги китобларни излай бошладим. Экспедитция аъзоларининг ва бу ишга даҳлдор кимсаларнинг 1925—1945 йилгача бўлган ҳаётлари билан қизиқдим, уларнинг кечинмалари, руҳий ҳолатлари, шу даврда содир бўлган ҳаётларидаги воқеаларни излай бошладим. Интернетда кўп экан-ку у ҳақидаги роликлар ва ҳужжатли филмлар аммо бадий асар топа олмадим. Балки мен дуч келмагандирман, балки яхши қидирмагандирман, нима бўлганда ҳам ҳар ерда қисқа-қисқа келтириб ўтиб кетилган. Ҳамма кўриб чиққан, ва топа олган фактларим асосида бир-бирига боғлик вақтлар ва ҳодисалардан, ва суратлардан фойдаланган ҳолда тарихий роман кўринишида шу китобга қўл урдим.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Зулфиябегим Адҳамзода читать все книги автора по порядку

Зулфиябегим Адҳамзода - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман отзывы


Отзывы читателей о книге Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман, автор: Зулфиябегим Адҳамзода. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x