Зулфиябегим Адҳамзода - Силаи раҳм. Роман
- Название:Силаи раҳм. Роман
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005300713
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Зулфиябегим Адҳамзода - Силаи раҳм. Роман краткое содержание
Силаи раҳм. Роман - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
– Болам, ваннага кирсанг сенга кийим-кечак тайёрлаб қўйдим, бўлақол овқат совумасин-а. Ҳа демай уканг ҳам келиб қолади. – Анвар нима бўлаётганига тушунмаётганди. Қанақа укаси? Нима бало эси оғганми бу онахонни, деб ўйлаб ваннага кирди. Қараса илгакда ўлчами ўзига мос, шойи пижама турибди. У яхшилаб ювинди, соқол- мўйлабини олди. Уни ҳеч қачон, ҳеч ким одам деб овқатга чақирмаган эди. У қушдей енгил тортиб, ёқимли ҳислар оғушида чиқиб столга ўтирди.
Икки хоналик уй, ошхона деворига гул қоғозлар эътибор билан ёпиштирилган, дераза пардалари гул тувакдан сал баландроқ қилиб, ҳошиялар қўйиб тикилган. Дераза олдида ўтирган одамга, кўчадаги ёш келинлар йўлакларини супираётганлари, болалар майдончаларида кичкинтойларнинг қийқириб, бир-бири билан нарса талашиб йиғлашлари, янги машина олган рўпара йўлакдаги қўшниниг завқланиб, қўшиқ ҳиргойи қилиб машинасини юваётганигача яққол кўриниб турарди. Стол устида эса иккита шиша идишда конфет, вазада олма ва битта хурмо. Хурмони суви қочиб қолганига қараганда, уйда ёш бола йўқ. Онахон ошхонанинг у бошидан бу бошига бориб келиб, анча эскириб қолган газ плитасидаги қозондан косаларга овқатни сузарди. Атрофга аланглаб ўтирган Анвар ундан:
– Қанақа укам? – деб сўради.
– Ие-е! мени ўғлим-да, сен ҳам менга боламдексан ахир. Сени ўқитганман-ку, сенга ука бўлади-да. – кулиб қўйди онахон. Анвар бошини эгиб, – Кампир мени танибди-да, – деб ўйлади изтироб билан. У бир пайтлар ўқитувчисига нисбаттан қилган ишларидан уялиб кетди. Шу пайт эшик тақиллаб, онахоннинг ўғли кириб келди. Анвар соқол- мўйлабини олгани билан, йиллар давомида ичкилик яратган турқи унинг кимлигини шундоққина фош қилиб турарди. Искандар хонасига кираётган чоғида, ошхонадан эркак кишини овозини эшитиб ортига қайтди. Нотаниш эркак унинг халатини кийиб ўтирганини кўриб, бир онасига, бир Анварга қараб қолди. Бўй басти ҳақиқатдан ҳам Анвар билан бир ҳил, фақат бир икки ёшга ундан кичикроқ. Танасининг тузилиши худди жангда пишган, мускуллари анча ишлов берилган спортсменни эслатарди. Ўртаси билан ёйилиб кетган қоши чимирилганидан худди пешонасигача ўсиб кетгандек туюларди. Сочлари тақир қилиб олинган, жаҳлдан мушт қилинган қўлининг томирлари бўртиб, кўкариб турарди. Уканг, дегани бекормас шекилли кўзлари Анварга жуда ўҳшарди. Умуман олганда билмаган одам уларни ака-ука деб ўйлаши тайин. У қўлидаги иккита ёпган нонни на қўйишни ва на отишни билмай гаранг эди.
– Ойи, ким бу? – жаҳл билан сўради у.
– Аканг болам. Келдингми, айни вақтида келдинг, овқат Сузаётгандим бўлақол, ечиниб, юз қўлингни ювиб чиқ! – деди косадаги иссиқ овқатни қўллари куйиб, столга қўяркан. Худди неча йиллар излаган, ёшлигида йўқотиб қўйган боласини топган онадек Анварга қараб тўймасди.
– Ойи… нима диганиз… қанака акам? – у нима қилишини билмай, онасига пешонасини тириштириб қараб турарди. Бегона кишини ёқасидан олиб кўчага улоқтирсаммикан деб хаёлидан ўтказди, аммо онасиннинг юраги кўтаролмаслигини ўйлаб ўзини аранг босди.
– Мен бу болани ўқитганман, ўқувчим, – деди қаттий оҳангда. Бу гапни эшитиб, Искандарнинг таранг тортилиб турган мускул-лари сал бўшади. Худди анчадан бери ташлаб қўйган ишини яна бошлаган одамга, энди сени нима қилсам экан, дегандек онасига ўқрайиб қаради-да, уни четроққа тортди.
– Ойижон, яна бошландими меҳрибончилигиз? Ахир унга яхшилаб қаранг, у энди сизни ўқувчингиз эмас! – деди у ўзини базўр босиб.
– Ундай дема. Одамзод мушкул чоғда бир-бирини қўлламаса бўлмайди болам.
– Унда ҳамма ўқувчиларингизни етаклаб кела қолинг! – энди жаҳлини яширолмай, икки қўлини икки ёнига ёзганча, мана кенг уй дегандек бақириб юборди. Онаси бир муддат ўғлига қараб жим турди-да, худди ёш боладек кўзларига ёш қалқиди, – Онанга тик қарагани уялмадингми болам? Сенга шундай тарбия берганмидим? – Искандар дарров онасини бағрига босиб уни овута бошлади.
– Онажоним, кечиринг билмасдан… жаҳлим чиқиб кетди-да. – кейин овозини пасайтириб деди, – ахир унга яхшилаб қаранг, ким-лигини билиш қийин эмас-ку, кўча бангиларидан. Ниятини билиб бўлмайди, биринчи синф боласимас ҳар ҳолда.
Ая ўзини ноқулай ҳис этиб, гоҳ-гоҳ титраб кетаётган қўлларини яшириб ўзини чалғитишга уринаётган Анварга қараб йиғламсираб:
– Биламан, кўриб турибман, шунинг учун ҳам олиб келдим-да.
Қарасам, йўл четида жунжикиб ётибди шўрлик. Аввал ҳам кўрган эдим, айб ўзида, ўқиса одам бўларди, деб ўтиб кетаверардим. Аммо қуръонда «жардаги инсонга қўлини чўзганга, мен жаннат эшигини очиб қўяман.» деган мазмундаги оятни ўқиб шундоқ уялдим.
– Қуронда айнан шундай дейилган эканми? – дея, ўйлаб гапиринг
Аллоҳнинг сўзи билан ўйнашманг, жавоби оғир бўлади дегандек урғу берди Искандар. Ая ўйлаб қолди-да:
– Мен айнан деганим йўқ, шу мазмунда дедим. Ҳар ҳолда мен Шундай тушундим. —деб юзини аразлагандек ёнга буриб, ёш боладек қўлини қовуштириб лабларини чўччайтирди. Бу қилиғи билан Искандарни жахл отидан тушириб, ўз эркаллиги билан унинг юзига пича табассум югуртирмоқчи бўлди. Ва бунга эришди ҳам, Искандарнинг юзига табассум югуриб сал бўшашди ва онасини қаттиқ қучоқлади. – Болам, ахир уни ҳеч ким танимайди, бу атрофда қариндош-уруғлари ҳам йўқ. Биттагина тоғаси ҳам ўлиб кетган. Онасидан эса шу кетганча дарак бўлмаган. Мендан бошқа ким унга қўл чўзади деб, Аллоҳдан қўрққанимдан уйимга олиб келдим болам. Унга юрагим ачишди болалигида яхши ўқирди, зеҳнли бола эди.
– Тушунаман онажон, аммо уйимиздан у-бу нарса ўғирласа-чи? – эшиттириб гапирди Искандар. Она худди бир боласини иккинчисидан химоя қилаётгандек, ўғри деб сифат берилиши унга ёқмади, гарчи бунга унчалик ишонмаса-да уни ҳимоя қилди, – Ўғирламайди! —деди чуқур хўрсинганча.
Ўғли онасини қизғондими, ёки шу билан онасини аҳдидан қайтар-моқчи бўлдими.
– Бўлмаса мен кета қолай! – деди жаҳл билан, икки қўлини силтаганча.
– Сен шундоғам кетаяпсан-ку болам. Ҳиндистонда бошқа инженер қурибдими-ки, сен бормасанг, – деб онаси боғчага ташлаб кетилаётган болакайдек ўғлига мўлтиради. Бу нигоҳ бояги эркаликдан сўнг жаҳл отида, эгар жабдиқни бўшаштириб турган ўғил юрагини батамом юмшатиб, онасини бағрига босишга сабаб бўлди.
– Ойижон нима қилай, ахир ишим шунақа. Мен у ерда малака ошираман. Келгунимча сиз ўзингизга ёққан қизни топиб қўйсангиз, тўй қиламиз, нима дедингиз, – деб онасининг кўз ёшларини артиб, эркалаб қўйди. Эрининг ўлимидан кейин у ўғлига анча суяниб, қўнгли салга юмшаб кетадиган бўлиб қолганди.
– Ҳали ҳам уйланганинг йўқ, опаларинг сенга алла қанча сулув қизлардан топиб қўйишган, сен бўлсанг…
– Бўлди-бўлди ойижон, нима десангиз шу, майли қолса қола қолсин, фақат йиғламанг! Касал болиб қоласиз аҳир.
Анвар, она-боланинг муросаларига, деворга суянганча ҳавас билан қараб турарди. Бу гапларни эшитиб, кетмоқчи бўлди-ю, аммо у онасини энди топгандек, бу ердан қетгиси келмасди. Оила нимали-гини у шунча йил деганда мана энди кўрди. Овқатланиб ўтириб, у ёқ-бу ёқдан гаплашишди. Искандар худди жиноятчини сўроқ қилаётган прокурордек ундан ҳеч кўзини узмас, ҳали шошмай тур, мен сени йўқотмасамми, дегандек ўқраярди. У овқатини еб бўлди ҳамки, бу кўзлар уни ҳали ҳам таъқиб қиларди. Анвар ўзини ноқулай ҳис этиб, секингина уларга ўхшаб сочиққа оғзини артгач таҳлаб қўйди. У қанча ўзини уларга ўхшаб тутишга ҳаракат қилмасин, қўллари титрашдан тўхтамас, гаплари чалкашиб кетарди. Ахир шунча йил оғу ютиб унинг асаб тизимлари анча толиққан эди-да.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: