Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири
- Название:Маънавий олам мусаввири
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005556967
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири краткое содержание
Маънавий олам мусаввири - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
«Мен ўлдириб қўйдим онамни,
Сувга отдим туққан боламни.
У фарзандинг эди сенинг ҳам,
У келтирди толе эмас, ғам».
Надоматлар бўлсинким, ўз ошиғи васлига етиш ниятида телбавор ҳаракатлар қилиб, волидасини уйқу дори бериб ҳалок этган, ўзи туққан фарзандини сувга улоқтириб нобуд қилган муҳаббат асираси, шўрлик Маргарита энди тақдир қаршисида энг шафқатсиз жазоларга мустаҳиқ. Алоҳа, қисматидаги кўргуликларни содда юраги кўтара олмаган Маргарита фожиали тарзда ҳалок бўлади. Бу жудоликдан руҳан қаттиқ изтироб чеккан Фауст ғам-аламлар оташида қовурила бошлайди. Мана, у роҳатбахш оқшом чоғида гул-гиёҳлар очилган бир далада ётибди. Вужуди ҳорғин, кўзлари мудроқ, лекин юраги нотинч. Атрофида кичкина руҳлар қўшиқ айтмоқда; майин сабо эсган паллада Ариэль Сабо арфаси (Эоль арфаси) нинг оҳанги остида куйламоқда:
«Сиз унинг бошида бўлинг парвона,
Меҳру шафқатингиз кўргузиб яна —
Хаста бу жонига берингиз ором.
Виждон азобидан юрак бағри хун,
Малҳам бўлсин унга бул осуда шом».
Чин, руҳияти абгор бўлган Фауст энди ором олиши, чарчоқ вужуди тўйиб тин олиши керак. Сўнгсиз қайғулардан жони фориғ бўлиб, нурли дунёга қайтиши керак. Унинг азал қисмати шу…
«Кўксини тўлдириб яна зиёга,
Қайтарингиз уни ёруғ дунёга».
Руҳлар ҳам жўр бўлиб, янги кун янги орзулар ҳадя этишини астойдил тилаб, инсон теграсида ҳаётбахш қўшиқ куйлади… Руҳафзо майин сабо эсган паллада тиниб ором олган инсон ҳаёт қаршисига яна шодон пешвоз чиқди. Кўксида яна ёниқ истаклар уйғонди, орзулар кўкида парвоз қилмоқ иштиёқи бутун мавжудиятини қамраб олди; тозарган юрак ҳаёт чўққисига интила бошлади. Бироқ шайтон ва инсон ўртасидаги баҳс-мунозара ҳали давом этарди…
Гаров бойлашган ҳамроҳлар энди император саройидаги муҳташам кошоналарда уюштирилган дабдабали базму жамшидларда иштирок этишади, лекин руҳи фаолият ва қайноқ ижодга мойил Фауст бундаги лаззатлардан кўнглида заррача қаноат ҳисси туймайди. Ўйлай-ўйлай, энсаси қотган Мефистофель Фаустнинг қалбини гўзаллик билан мафтун қилиш мақсадида уни қадимги Юнонистонга сайр эттиради. Фауст у ерда Спарта маликаси, подшоҳ Менелайнинг ҳуснда беназир хотини Еленага ошиқу шайдо бўлиб қолади. У соҳибжамол аёлнинг ҳар қандай истагини бажо келтиришга ҳозиру нозир…
«Менга бу поёнсиз мамлакатингда
Бирга ҳоким бўлиш ҳуқуқини бер.
Бўлай сенга содиқ хизматкор, қулинг,
Асиринг, қўриқчинг… не десанг, бўлай».
Чин, бешафқат тақдир Еленани эркаклар қалбининг офати қилиб яратди…
«О бешафқат тақдир, не учун мени
Эркаклар қалбининг офати қилиб,
Бошларига бало қилиб яратдинг?
Неча баҳодирлар, Тангри, иблислар
Беомон жанг қилиб бир-бири билан,
Бир-бирини алдаб, сўйиб, банд этиб,
Бир-биридан мени олиб қочдилар».
Юнон афсоналарида ёзилишича, Троя шаҳзодаси Парис садоқатли дўсти Эней билан Спарта подшоҳи Менелайнинг саройига меҳмон бўлиб келади. Шоҳ Менелай азиз меҳмонларни бағоят иззат-икром ва очиқ чеҳра билан кутиб олади. Саройда ҳашаматли зиёфатлар, тантанали базмлар уюштиради. Зиёфат пайтида Парис Еленанинг илоҳий ҳуснига маҳлиё бўлиб қолади. Келишган қадди-қоматига эгнидаги ҳашаматли Шарқ либослари янада кўрк бағишлаган Парис ҳам Еленани мафтун этади. Шу кунларда Менелай шошилинч равишда Крит оролига жўнаб кетади. Тақдир туҳфа этган имкониятдан фойдаланган Парис Афродита ёрдамида ширин-шакар сўзлар билан Еленани авраб, кемасига хуфиёна олиб чиқади; меҳмондўст Менелайнинг гўзал хотинини, бутун хазинасини Трояга ўғирлаб олиб кетади. Парисга мафтун бўлган Елена қадрдон Спарта диёрини ҳам, эри ва қизи Ҳермионани ҳам унутиб юборади…
Мусибатдан огоҳ этилган Менелай дарҳол Спартага қайтиб келади. Париснинг кўрнамаклиги ва Еленанинг хиёнатидан дарғазаб бўлиб, азоб-уқубат чекади. Юрагида дам сайин интиқом олови гуркирайди. Зудлик билан оғаси Агамемнон ҳузурига боради ва қандай интиқом олиш хусусида маслаҳат сўрайди. Интиҳо, бутун Юнон ўлкасидаги подшоҳлар машварат қуриб, жабрдийда шоҳнинг акаси, Микен подшоҳи Агамемнонни бош саркарда тайинлаб, сафарга шай қилинган кемаларда Троя устига бостириб борадилар. Шу тариқа, Еленанинг Парис томонидан ўғирланиши бевосита Троя муҳорабасига сабаб бўлади…
Аввалги мулоҳазаларимизни давом эттириб айтсак, Фауст билан Еленадан Эвфорион исмли фарзанд дунёга келади. Лекин асов табиатли Эвфорион ўзини эрта ҳалок этади. Модомики, йигитчанинг бебок юраги, жиловланмаган истаклари баландларга учиб, кўкни қучишни истайди; у тоғ-ўрмонлар кезишни, довонлар ошишни ҳавас қилади, бебош хаёллар измида қоядан-қояга сакраб, аста юқорига кўтарилади. Мана, унинг қаршисида беором денгиз, кўрк очиб турган Пелопс юрти…
Пировардида, навқирон қалби шараф томон, шон томон олға интилишни истаган Эвфорион :
« Ким шонли бурчин
Билиб ҳар замон,
Она юрт учун
Фидо қилса жон ,
Ким элга яраб,
Жангга қилса жаҳд.
Уники шараф
Уникидир бахт», – дея қоядан ўзини пастга отади.
« Кийими уни бир лаҳза ҳавода тутиб туради. Боши устида нур кўринади. Унинг ортида шуълали из қолади… Гўзал йигит ота-онасининг оёқларига йиқилади. Унинг юзида таниш белгилар бор…»
(419 бет.)Эвфорион доғида бағри қон ютган « Еленанинг кийимлари булутга айланиб Фаустни ўрайди ва баландга кўтариб олиб кетади».
(421 бет)Охир-оқибат, афсонавий Елена ҳам кўздан ғойиб бўлади. Асар руҳидан келиб чиққанда, доктор Фауст билан антик дунёнинг гўзаллик тимсоли сифатида гавдаланган соҳибжамол Елена ўртасидаги муҳаббат замон ва макон нуқтаи назаридан рамзий маъно касб этади. Бинобарин, мазкур хаёлий ишқ-муҳаббат қиссаси файласуф Гётенинг ғоявий мақсадларини амалга оширишга бўйсундирилган. Жумладан, таржима асар юзасидан қайд этилган «Изоҳлар”да шундай жумлалар мавжуд: «… айрим тадқиқотчилар Фауст билан Еленанинг ўғли Эвфорион сиймосида Гёте ўз замондоши Байронни ва унинг фожиали ҳалокатини тасвирлаган дейдилар…»
(530 бет.)
Дарҳақиқат, ҳайратлар силсиласи пойдеворига қурилган, бир-бирини инкор қилувчи кучлар кураши тенгсиз заковат кучи билан акс эттирилган «Фауст» фожиаси инсониятнинг бебаҳо маънавий бойлиги, битмас-туганмас тафаккур булоғи, жаҳон адабиётининг асл дурдонасидир. Асарда ўз халқини маърифатли қилиш, илм-маърифат кучи билан одамзод учун эзгулик ахтариш, узлуксиз ҳаракат, бунёдкорликни ҳаётий шиори деб билган буюк олим, ижодкор инсон ва ёруғлик тимсоли бўлиб гавдаланган Фауст ўзига қарши турган улкан инкор этувчи куч – иблис Мефистофель билан баҳс-мунозарада ғолиб чиқади. Фаустни йўлдан уриб, олижаноб интилишларидан чалғитиб, қалбидан озодлик, яратувчанлик туйғуларини батамом сидириб ташлаб, нафсоний лаззатлар қулига айлантиришни мақсад қилган иблис Мефистофель бу курашда мағлуб бўлади. Лекин ҳақиқатки, шайтон инсонни ғаразли мақсад йўлида дам зулмат қўйнига тортди, залолат ва сафолат кўчаларига етаклаб кирди, гоҳо гуноҳ ишларга ундаб, ақл-идрок кўзини беркитмоқчи бўлди. Лекин шайтон юраги соф, покдомон Фаустнинг қалбини забт этолмади. Мукаррам инсон Тангри ато этган ақл-идрок чироғи билан зулматдан йўл топиб чиқди. Модомики, иблис Мефистофель Арши аълода, Тангри билан баҳс-мунозарада гаровни аввалдан сўзсиз бой берган эди. Зеро, «Сен гаровни сўзсиз бой бердинг, аён» деганида, Тангри инсонга ато этилган ақл-идрок қудратини назарда тутганди.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: