Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири
- Название:Маънавий олам мусаввири
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005556967
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири краткое содержание
Маънавий олам мусаввири - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Аглая, Гегелона ва Ефросина эса, мудом ҳаёт гўзаллигини куйлайди:
Аглая
Ҳаёт учун шавқ,, лаззат,
Бағишлагай назокат.
Гегелона
Шавқ, лаззат туйганда ҳам
Назокат бўлсин ҳамдам.
Ефросина
Ким бу шавқдан миннатдор —
Назокатга бўлур ёр».
Бу каби мисолларни «Фауст» фалсафаси тагқатламларидан исталганча келтириш мумкин.
Назаримда, «Фауст» трагедияси тагқатламларида яна мен англаб-англаёлмаётган яна недир сир-синоат пинҳондай туюлаверади. Асар моҳиятини тўлиқ англаш учун филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг ушбу талқинига мурожаат этамиз : «Фауст» да И.В.Гётенинг ҳусни рағбати ким томонида – доктор Фаустдами ё Мефистофелдами? Мефистофелни салбий образ деёлмаймиз, худди шунингдек, Фауст «идеал» қаҳрамон эмас. Улар инсон моҳиятининг, вужуднинг, руҳнинг икки бўлаги – бир-биридан ажралмас икки қисм («қарама-қаршиликлар бирлиги»). Улар бири иккинчисиз яшай олмайди, бир-бирига эҳтиёжманд, ўзаро боғлиқликдаги кучлар…» ( «Тафаккур карвонлари», «Шарқ» НМАК, Тошкент – 2011; 241-саҳифа.)
Бинобарин, ушбу талқинни шундай англамоқ керак: ошиқ Фауст иблис Мефистофель қутқуси билан маҳбубаси Маргарита Гретхеннинг акаси саллот Валентиннинг кўксига ханжар уриб, оғир гуноҳга ботади. Ҳайҳот, Мефистофель Тангридан одамзодни ботинидаги ижобий куч – яхшиликни маҳв этиб, ёмон ва қинғир йўлларга бошлаш учун тортиб олмаганмиди? Шу маънода Фауст мутлоқ идеал эмас, худди шунингдек, «ҳаргиз ёмонлик тилаб, яхшилик қилгувчи» Мефистофель ҳам мутлоқ салбий образ эмас; у «Фауст» тагқатламлари аро ранглар талошида кўрина бошлайди. Моҳиятан, инсон ботинида ўзаро курашадиган ижобий ва салбий икки куч – яхшилик ва ёмонлик бири иккинчисисиз яшай олмайдиган ўзаро боғлиқликдаги эҳтиёжманд кучлардир. Зеро, инсон қалби учун курашда эзгулик ва ёвузлик, адолат ва қабоҳат зўр маҳорат билан тасвирланган улуғвор «Фауст”да Инсон деб аталмиш яратиқнинг нақадар мураккаб хилқат эканлиги чигал, мураккаб тақдирлар, зиддиятлар, борлиқ оламга муносабатларда яққол англашилиб туради…
Хулоса ўрнида айтганда, Эркин Воҳидов «Фауст”дек дунё адабиётининг ноёб дурдонасини кучли иштиёқ ва маҳорат билан ўзбек тилига ўгириб, улкан маънавий жасорат кўрсатди. Наздимда, Гёте, Эркин Воҳидов ҳамда «Фауст» фожиаси таржимаси орасида илоҳий тақдир ришталари бордек. Эркин Воҳидов туфайли китобсевар халқимиз Гётенинг тафаккур меваларидан баҳраманд бўлмоқда.
2017 йил, январь. Тўлдирилди: 2019 йил, октябрь.ЁЛҒИЗЛИК АНАТОМИЯСИ
Яққол англаб турибман, муҳтарам эссесевар китобхон, хаёлингизда савқи-табиий билан атоқли америкалик ёзувчи Томас Вульф гавдаланди ва ичингизда иқрор бўлиб турганингиздек, онг-шуурингиз қатламларида ёқимли ҳам дилгир таассурот ғимирлаб қўйди; орадан кечган талай олағовур – балки сиз учун ҳузур-ҳаловат қучоғида кечган, моҳиятан хушбахт, осуда дамларни бахшида этган – йиллар мобайнида қалбингиз теранликларига оҳиста сингиб кетган ўша таниш ҳис-кечинмалар яна беихтиёр дилингизни қамрай бошлади. Модомики, мен жамики кулфат-изтиробимизнинг ягона манбаи бўлган ёлғизлик ҳисси руҳиятида ўта қақшатқич кечаётган, қалби ҳамиша оғир шубҳа-гумонлар, руҳий тушкунлик ва саросима исканжасида ўртанаётган, нигоҳи ва ақлидан яширин халос бўлиш йўлини тополмай овораи сарсон бўлаётган, азал қисмати танҳоликка маҳкум этилган тақдир жафокаши сифатида инсоннинг асосий азоб-уқубати – ёлғизлик ҳисси ҳақида ёзишга машҳур америкалик адиб каби ўзимни ҳақли инсон деб эътироф этаяпман ва бу кўнгилдалда машғулотим зинҳор аллақандай ўткинчи, яна маънодан маҳрум, асоссиз даъво сифатида талқин этилмаслиги лозим, негаки камина Худога астойдил ишонган ҳолда танҳолик лаҳзалари даҳшатини ҳар кун, ҳар вақт қисматдошим Вульфга қараганда ҳам икки ҳисса оғирроқ кечираяпман, икки ҳисса теранроқ ҳис этаяпман. Модомики, менинг ҳаётим ҳам бошқаларникига қараганда аксар танҳолик ва саргардонлик ичида ўтяпти, нега шундай бўлаяпти – сабабини тушунтириш жудаям маҳол, лекин ҳақиқатда шундай бўляпти – тамом-вассалом..
Ҳар ҳолда, мен ёлғизликнинг асл қиёфасини танҳоликни борлиқнинг асосий, муқаррар воқелиги деб тавсиф этган Томас Вульф каби имкон қадар тиниқроқ тасвирлашга аҳд қилдим, – дарвоқе, бу тарз фикр-мулоҳазаларимни асло кибр-ҳаво ва манманликка йўймассиз деб умид (балки илтимос) қиламан – ҳолбуки, Вульф поёнсиз надомат ҳиссиётлари билан иқрор бўлганидек, англашилмас шафқатсиз куч измида буткул ихтиёримдан ташқарида – таркидунёчиликда кечаётган табиатан некбин руҳиятимга номарғуб ҳаётимнинг дақиқалари, кунлари ва ойлари интиҳосиз туюлаётган зоҳидоналик кунлари уқубатларини, шикаста дилимни изтиробга солаётган ночор аянч ва яланғоч мажруҳлик ситамларини узоқ йиллар давомида муттасил бошдан кечираяпман. Ростига кўчганда, ҳар қандай инсон руҳиятини абгор қилувчи ва тубсиз тушкунлик қаърига улоқтириб юборувчи бу тарз зоҳидона ҳаёт тарзи кейинги пайтларда шундай ҳолдан тойдирдики, танҳоликдаги руҳий ҳолатларимни ўзгаларнинг тасаввур қилиши амримаҳол. Шунда баногоҳ Вульф азбаройи танҳоликда ҳис этганидай, ҳаёт йўқлик аро йўқлик томон ҳаракатланиш эканини янада равшан идрок этаман; « йўқотилган беҳисоб кунлар ва унутилган юзлаб чеҳралар ёдини яна қайта уйғотадиган хотиранинг хавфли ўсмаси » вужудимни кемира бошлайди; вақт эса ботинимдан дарё янглиғ бир маромда оқиб ўтаверади ва моҳиятан оқиб ўтаётган ана шу вақт оқимлари назаримда шиддат билан биёбондек ҳувиллаб қолган маҳзунҳол қалбимдаги муборак орзу-умидларга қўшиб тийнатимдаги жамики эзгу фазилатларни, яшаб ўтилган йилларда англанган ҳақиқат, маънавиятим таянчи бўлган мустаҳкам эътиқод ҳамда ўзимга бўлган қатъий ишончнинг мудофаа қўрғонларини ҳам яксон этиб оқизиб кетаётгандек, баногоҳ вужудимни изтироб чирмовуқлари чирмай бошлайди. Бинобарин, тўрт тарафимдан ҳазин руҳиятимни қуршаб олган қаттол ёлғизликнинг совуқ ва гунг девори елкаларимни харсангтошдай эзиб ётади ва ана шу соқов девор ичида банди этилганча исёнкор кечинмалар оғушида нажот туйнугини қидира бошлайман; умид ва ишонч борлиғимни буткул тарк этиши мени гўё айни лаҳзалардаёқ Яратган неъматларию руҳий осудаликдан мосуво ҳиссиз бир манқуртга айлантириб қўядигандек руҳим ларзага тушади. Бироқ мен энг эзгу ва инжа орзуларим барбод этилган дамларда ҳам умидли дунёда умидланаман, негаки « Одам боласининг энг эзгу ва инжа орзуси барбод этилган дамда ҳам Оллоҳ унга футувват кўрсатиб, яна бир бебаҳо муждасини – Умид отли неъматини ато этди. Ҳар бир барқарор ҳақиқатдан юз ўгирилган тақдирда ҳам халоскор Умид барҳаётлигини асло рад этиб бўлмайди. У шунчалар саркаш ва қудратлики, хастаҳол қалбнинг энг-энг оғриқли нуқталарида ҳам ўзига макон топиб, нафас олиб яшайверади. Умид инсонни ҳалокатлардан асраб қолади! » (Б. Рассель, «Озод инсон ибодати»).
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: