Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири

Тут можно читать онлайн Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Языкознание. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири краткое содержание

Маънавий олам мусаввири - описание и краткое содержание, автор Оқилжон Ғофуров, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Инсоният тариҳи – ғоялар тарихидир. Токи инсон ва жамият мавжуд экан, қарама-қарши кучлар асосида қурилган дунёда ёруғлик ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат орасида абадий кураш кечади. Бу абадий кураш майдонида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбок, мангу фалсафа…

Маънавий олам мусаввири - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Маънавий олам мусаввири - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Оқилжон Ғофуров
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Умрбоқий асарларида инсон эрки, озодлик ва тенглик ғояларини мағрур куйлаган, халқлар биродарлигини улуғлаган А.С.Пушкин шеърий даҳоси қудрати билан умумбашар шоирига айланди. Унинг олийжаноб, умуминсоний гўзал ғоялар, эзгу ҳислар порлаб турган ганжина асарлари дунё халқлари тилларига таржима қилиниб, мудом севиб ўқилмоқда. Рус халқининг миллий ғурури бўлиб қолган даҳо шоир ҳақли равишда «Рус поэзиясининг қуёши» деб юксак шараф этилган. Жумладан, катта муваффақият қозонган «Кавказ асири» достони ва «Сув париси» пьесасини ўзбек тилига моҳирона таржима қилган хассос шоир Ҳамид Олимжон Пушкин шеърий даҳосини «Рус шеъриятининг баҳори» дея юксак эътироф этади.

Буюк лирик шоир А.С.Пушкин қатор насрий ва драматик асарлар ҳам яратиб, башар авлодларига улкан ҳамда бебаҳо адабий мерос қолдирди. Унинг рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олган «Капитан қизи», «Дубровский», «Буюк Пётрнинг ҳабаши», «Марҳум Иван Петрович Белкин қиссалари» каби насрий асарларини, улкан ижтимоий-фалсафий муаммолар юксак бадиий ифодасини топган «Моцарт ва Сальери», «Тош меҳмон», «Хасис Рицарь», «Ўлат чоғидаги базм» номли мўъжаз трагедияларини дунё китобхонлари ҳамон завқ-шавқ билан мутолаа қилмоқда. Шунингдек, озодлик туйғулари, эҳтирослар кураши тасвирланган «Кавказ асири», «Боқчасарой фонтани», «Мис отлиқ», «Руслан ва Людмила» каби достонлари ҳам умуминсоний бебаҳо маънавий мерос ҳисобланади.

Пушкин – ғурури баланд, жўшқин қалб соҳиби; ҳур фикрли эрксевар шоир.

Буюк рус ёзувчиси Н.В.Гоголь Пушкин даҳосини шарафлаб, шундай таъриф беради: «Пушкин фавқулодда ҳодисадир ва эҳтимол, рус руҳиятининг ягона ҳодисаси».

Ҳақиқатан, буюк Пушкин ўз асарларида рус ҳаётини, рус характерини моҳирона тасвирлаб берган.

XX аср бошларидан буюк рус шоирининг ларзакор шеърий асарларини Ҳамид Олимжон, Чўлпон, Ойбек, Усмон Носир, Миртемир каби хассос шоирлар ўзбек тилига юксак савияда ўгира бошлашди. Асқад Мухтор, Рамз Бобожон, Зулфия таржималари ҳам таҳсинга лойиқ. Пушкиннинг ҳайратбахш шеърий асарлари ҳозирга қадар кўплаб иқтидорли ижодкорлар томонидан тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилинмоқда. Хусусан, истеъдодли шоир Мирза Кенжабек «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга яна бир бор таржима қилди. Шунингдек, кейинги йилларда истеъдодли шоир Ҳумоюн Пушкин шеърий асарларини ўзбек тилида янгидан жаранглатмоқда. Айтиш жоизки, буюк инглиз шоири П.Б.Шеллининг «Ғарб шамоли» китоби ҳам 2013 йили заҳматкаш таржимон Ҳумоюн ўгирмасида ўзбек тилида чоп этилди. Моҳир мутаржим буюк ирланд адиби ва шоири Жеймс Жойснинг «Камер мусиқаси», «Донаси бир пенни» шеърий тўпламларини аслиятдан ўзбек тилига ўгирди. Ушбу таржималар «Жаҳон адабиёти» журнали саҳифаларида чоп этилди. Ҳумоюн Жон Мильтон, Томас Элиот, Редъярд Киплинг, Константин Бальмонт ва Расул Ҳамзатов каби жаҳон адабиёти ёрқин намояндалари ижодидан айрим асарларни ўзбек тилига моҳирона таржима қилди.

Пушкин шеърий асарлари таржимаси хусусида сўз кетганда, аввало, Чўлпон, Ойбек, Усмон Носир ва Миртемир хизматларини алоҳида таъкидламоқ керак. Академик шоир Ойбек XIX аср бошидаги рус ҳаёти, давр қаҳрамонлари, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-маънавий муаммолар, рус миллий характерининг ўзига хос хусусиятлари чуқур ёритиб берилган, замонавий руҳ касб этган «Евгений Онегин» шеърий романини тилимизга юксак маҳорат билан таржима қилди. Ҳамид Олимжон «Кавказ асири», Усмон Носир эса «Боқчасарой фонтани» достонларини зўр илҳом кучи билан қиёмига етказиб таржима қилишди. Чиндан ҳам, мазкур таржималарни ўқиб, ҳайрат туйғуларига асир бўламиз. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов лутф қилганидек, «Бу сатрлар она тилимизда шу қадар табиий жаранглайдики, худди Пушкин ўзбек тилида ёзгандек туюлади».

Бу эътироф бежиз эмас, албатта. Мисол учун, Усмон Носир тилимизга фавқулодда маҳорат билан таржима қилган, шуҳратпараст, золим поляк хони Гарой, ишқи бебахт гуржи қизи Зарема ва савдойи рашк қурбони, ёш асира князь қизи Мариянинг фожиали қисматидан ҳикоя қилувчи «Боқчасарой фонтани» достонидан олинган ушбу сатрларга эътибор қаратамиз:

« Тун қорайди, босди қоронғу
Тавриданинг гул боғларини;
Бор оламни маст қилди уйқу,
Гуллар эгди япроқларини,
Узоқлардан булбул зорини
Эшитаман: ой дийдорини —
Кўрсатадир юлдуз кетидан;
Кўм-кўк, тоза осмон бетидан
Нур тўкадир гулзор боғларга,
Водийларга, ўрмон, тоғларга ».

(А.С.Пушкин. Танланган асарлар. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти – 1999. 173 бет.)

Чиндан ҳам, таржимадаги қиёси йўқ нафосатни яна қандай изоҳлаш мумкин! Худди Пушкин ўзбек тилида ёзгандек, Усмон Носир заковатига минг тасанно ўқийсиз!

Аргентиналик буюк адиб Хорхе Луис Борхес шеър таржимаси хусусида шундай фикр билдиради: «Умуман олганда, шеър таржимаси сеҳрли жараён ва Яратган кўнглига таржима жунунини солган бўлса, ҳар қандай таржимон ҳар қандай шеърни ўз она тилида мукаммал ифодалай олади».

Ҳақиқатан, «Яратган кўнглига таржима жунунини солган» Усмон Носир «Боқчасарой фонтани”ни она тилимизда мукаммал ифодалай олди.

* * *

Алоҳида қайд этиш керакки, ёш Александр қалбида нафис адабиётга буюк муҳаббатнинг пайдо бўлишида мураббия энагаси, халқнинг урф-одатлари, руҳияти, қўшиқлари ва эртакларини жуда яхши биладиган Арина Родионовна кучли таъсир кўрсатган. Умуман, Пушкин маънавиятининг шаклланишида бу оқила аёл муҳим ўрин тутади. Фольклор мотивлари билан суғорилган «Поп ва унинг хизматкори Балда ҳақида эртак», «Шоҳ Салтан ҳақида эртак», «Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак», «Олтин хўрозча ҳақида эртак» сингари шеърий асарлари дунё болалари маънавий-руҳий дунёсини, беғубор хаёлотини бойитиб келмоқда.

Руҳиятини ҳазин, мунгли кайфият чулғаган кезларда шоир суюкли энагаси Арина Родионовнани хотирлаб, ўтмиш хотираларидан бесаранжом туйғуларига малҳам излайди. «Қиш оқшоми», «Энагамга», «Яна келдим» каби шеърларида шоир қалбини ўртаётган беадад соғинч туйғулари, дардчил ва лаззатли ҳис-кечинмалар ёрқин ифодасини топган.

«Оғир кунлардаги ягона ҳамдам,
Эй менинг суюкли, кекса энагам!
Хилват қарағайзор гўшасидасан,
Кўпдан мени ёлғиз кутасан».

(«Энагамга». 90 саҳифа. Миртемир таржимаси)

Ёпирилиб келаётган ғамгин хотиралар қуюни ичра шоир кўз олдида хилват қарағайзор гўшасидаги кўҳна, ғариб уй гавдаланади.

Табиат манзаралари шоир кайфияти, руҳий ҳолати билан уйғунликда тасвирланади: осмонни зулмат тутган, ҳамма ёқда қор, бўрон увиллайди. Шу рутубатли зулмат қўйнида энагаси ойнак олдида жимжит, маъюс термулиб турибди. Фикрдаги риторик сўроқ ёрдамида ўқувчи эътибори муайян ҳодисалар моҳияти сари йўналтирилади:

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Оқилжон Ғофуров читать все книги автора по порядку

Оқилжон Ғофуров - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Маънавий олам мусаввири отзывы


Отзывы читателей о книге Маънавий олам мусаввири, автор: Оқилжон Ғофуров. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x