Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири

Тут можно читать онлайн Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Языкознание. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Оқилжон Ғофуров - Маънавий олам мусаввири краткое содержание

Маънавий олам мусаввири - описание и краткое содержание, автор Оқилжон Ғофуров, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Инсоният тариҳи – ғоялар тарихидир. Токи инсон ва жамият мавжуд экан, қарама-қарши кучлар асосида қурилган дунёда ёруғлик ва зулмат, эзгулик ва ёвузлик, маърифат ва жаҳолат орасида абадий кураш кечади. Бу абадий кураш майдонида ким эзгулик тарафда-ю, ким ёвузлик томонда – абадий жумбок, мангу фалсафа…

Маънавий олам мусаввири - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Маънавий олам мусаввири - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Оқилжон Ғофуров
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

«Чарчатдими бўрон увлаши,
Зерикдингми, бувим, ё эса?
Ё, мудратган дугинг товуши,
Ҳоридингми ёки бўлмаса?»

(«Қиш оқшоми». 84 бет. Миртемир таржимаси)

Пушкин шеърияти маъно чуқурлиги, фалсафий теранлиги, қалбида туғилган ҳис-туйғуларнинг жонли образини яратиш билан китобхон қалби, онгини бойитиб, таҳайюл кенгликларида янги оламлар яратади. Асарларининг халқчиллик касб этган муҳим хусусияти шундаки, шоирнинг эзгу мақсадлари, юксак ғоялари бадиий мукаммал шакл воситасида юзага чиқади; ҳаётни даврнинг илғор идеаллари нуқтаи назаридан ҳаққоний акс эттиради. Асарларида халқ руҳи ва ҳаёти акс этади; тасвирланаётган ҳодисаларга рус халқи кўзи билан қарайди; халқ оммаси учун муҳим ва эътиборли воқеа-ҳодисалар ва характерларни маҳорат билан тасвирлаб беради. Шу боис, Пушкин асарлари умуминсоний аҳамият касб этади.

* * *

Пушкин лирикасида 1817—1819 йиллар орасида ёзилган «Эркинлик» одаси ҳам катта қийматга эга.

Маълумки, лирик турнинг мазкур жанрида битилган шеър ва қўшиқларда улуғвор давр воқеалари, кишиларнинг қаҳрамонликлари, кўтаринки кайфиятлари мадҳ этилади.

Рус қалбини ларзага солган «Эркинлик» одасида Пушкин мағрур эрк куйчиси сифатида одамзод қалбидаги некбин туйғуларни, тенглик, адолат ва ҳақиқат ғояларини жўшқин кайфият билан тараннум этади. « Эркни улуғлайин бутун жаҳонга, Тахту тож қусурин топтайин бир-бир », – дея мардона ҳайқирган шоир золим подшоҳларни ҳар вақт адолатли бўлишга, ҳаётнинг мангу қонунларига амал қилишга даъват этади:

« Қай томонга назар ташламай, эвоҳ,
Темир кишанлару зулм қамчилари;
Қонунлар хатарли, қонунлар расво,
Эрксизликнинг ночор ёш томчилари;
Ҳар ёнда ҳақсизлик, зўрлик ҳукмрон,
Уюган хурофот – қуюқ мавҳумот,
Қулликнинг даҳоси қўрқинч ўлтирган
Шонларни бўғади шум ҳирси, ҳайҳот!»

(«Эркинлик». 8—9 саҳифа. Миртемир таржимаси)

Баралла ҳайқирган шоир тимсолида ҳақиқат ва адолат ғоялари олам узра бонг урди, тожу тахт золимлари вужудини зир-зир титратди.

Дарҳақиқат Эркинлик давр садоси адолат ҳайқириғи эди Шеърнинг қудратли - фото 4

Дарҳақиқат, «Эркинлик» давр садоси, адолат ҳайқириғи эди. Шеърнинг қудратли таъсир кучи бутун Русияни ларзага солди; 1820 йилда эса шоир жанубга сургун қилинди. Эрк ва ҳақиқат ғояларини мардона куйлаган Пушкиннинг нотинч қалб садолари қасида хотимасида янада баланд жаранглайди:

« Шоҳлар, бошлаб ўзингиз бош эгингиз
Мустаҳкам қонуннинг остонасига,
Халқнинг эрки, тинчи шудир, билингиз,
Шудир тахтнинг қўриқчиси мангуга!»

Бўлажак шоир ўзи таҳсил олган Царское село императорлик лицейида Иван Пушчин, Антон Делвиг, Вилгельм Кюхельбекер каби илғор фикрли, чин дўстлар орттирган эди. У айрим шеърларида ижод муҳити ва ҳур фикрлар билан танишган талабалик даври, лицейдош қадрдон дўстларини хотирлаб, қалбида пайдо бўлган нозик ҳис-туйғулар, мураккаб кечинмаларни қаламга олади. Булар орасида «Царское село хотиралари» шеъри ифодаланган кечинмаларнинг теранлиги, ижтимоий-фалсафий моҳияти, маънавий-эстетик юки билан алоҳида ажралиб туради. Бунда тасвирланган латиф табиат манзаралари, ижтимоий-сиёсий ҳаёт воқеликларига фаол муносабат, орзу-умидлари, интилишлари, эрк ҳамда ватанпарварлик туйғулари ажиб оҳангда уйғунлашиб, китобхон онгини, қалбини битмас-туганмас фикр-туйғулар билан бойитади. Табиат манзаралари шоир ҳис-туйғулари, кечинмалари, ўй-фикрлари билан боғлиқ равишда чизилади:

« Ғуссали тун пардасин осмиш
Мудроқ осмон равоқларида.
Водийларни сукунат бағрига босмиш,
Ўрмон оппоқ туман қучоқларида.
Сал шилдирар эманзор соясига шошган сой,
Сал пичирлар уйқучан шаббода барг-ўтларда,
Юзиб юрар каттакон оққуш янглиғ ой —
Кумуш ранг булутларда ».

(«Царское село хотиралари». 13 бет. Миртемир таржимаси)

Пушкин, аввало, буюк лирик шоир эди. Таъкидлаб ўтганимиздек, мафтункор рус табиатидан қалбида туғилган порлоқ ҳис-туйғуларнинг жонли образини яратади. Чунончи, табиат ҳодисалари асосий тасвир манбаи бўлиб хизмат қилган «Кавказ», «Қиш эртаси», «Куз», «Булут», «Учишган булутлардан» каби лирик шеърларида шоир руҳий дунёсида кўтаринки ҳис-туйғулар, ўткир фалсафий мушоҳадалар юзага келади ва ўқувчи қалбига, онг-шуурига кучли таъсир кўрсатади; таъсир доирасида ўқувчи шоирнинг ҳароратли ҳис-туйғуларини ва ўй-мушоҳадаларини шуурида қайтадан идрок этади; маънавий дунёсида аввал англашилмаган янги ҳис-туйғулар, ўй-фикрлар, кечинмалар жилва қилади:

« Қуёш нурларидан товланиб минг бор,
Серҳашам гиламдай ётар оппоқ қор,
Чексиз мовий осмон остида кўркам,
Қорайиб кўринар шаффоф бир ўрмон,
Ям-яшил арчалар унда бепоён,
Музларнинг тагида ярқирар сув ҳам ».

(«Қиш эртаси». 97 саҳифа. Рамз Бобожон таржимаси.)

Табиийки, Пушкиннинг пейзаж лирикасида табиат манзаралари, ҳаёт ҳодисалари инсон манфаатлари, орзу-умидлари, интилишлари билан боғланиб, муайян ғоявий-композицион вазифани бажаради; қаҳрамонлар кайфиятини очишга ёрдам беради. Жумладан, «Куз» шеърида бироз ўзгача ҳолатга дуч келамиз.

Одатда, йилнинг бу фасли инсон руҳиятида, сезги-сезимларида дилгирлик, маъюслик кайфиятларини уйғотувчи ҳазин палла сифатида англашилади. «Ҳар фаслнинг ўз хислати бор» деганларидек, олтин куз ҳам кўп яхши жиҳатлари билан қалбимизда ҳаётга муҳаббат туйғуларини юксалтиради. Ҳолбуки, дилгир эсаётган куз еллари, шовуллаб оқаётган сой, шукуҳли табиатнинг хазони зарга ўраган ўрмон таровати, бундаги соф ҳаво, ел шовқинлари, тўлқин-тўлқин булутларга тўлган кўк юзи шоирни ошуфта этади, « Нимадир топар ундан ўжар хаёллар »…

Қалбида ҳамиша ёниқ истаклар порлаб турган, кўнгли ғоят таъсирчан шоирнинг севган фурсати шудир!

« Гул каби очиламан ҳар куз янгидан,
Рус совуғи ёқади менинг жонимга;
Ҳис этаман ҳаётга севги тағин ман,
Гал билан келар уйқу, иштаҳа менга,
Юракда қон оқди енгил ва хурсанд,
Орзу тошар, ёшартар, қувнатар мени,
Ҳаётга тўлиб кетдим, ўзим шунақа ».
(Кечиринг, лузуми йўқ ёзган назмимни.)

(«Куз». 103—104 б. б. Миртемир таржимаси)

Равшан англашиладики, кайфият ва ҳиссиётнинг яхлит образлари ёрқин чизилган ушбу мисраларда лирик персонаж, яъни шоирнинг ўйлари, некбин кайфияти намоён бўлади; хаёлни ширин тасаввурларга бошлаган тотли сукунат қўйнида илҳом жўшиб, завқли таассуротлардан қалбда шеър туғилади, кўнгилда порлоқ умидлар жилваланади…

Пушкин – табиати исёнкор, маънавий-руҳий олами бой ва мураккаб шоирдир.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Оқилжон Ғофуров читать все книги автора по порядку

Оқилжон Ғофуров - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Маънавий олам мусаввири отзывы


Отзывы читателей о книге Маънавий олам мусаввири, автор: Оқилжон Ғофуров. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x