Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси

Тут можно читать онлайн Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Ибадулла Байджанов - Архитектура назарияси краткое содержание

Архитектура назарияси - описание и краткое содержание, автор Ибадулла Байджанов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Ушбу ўқув қўлланма, «Архитектура йўналиши» мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Ўқув қўлланма архитектура назариясини иккинчи қисми бўлиб унда архитектура ва жамият, тамаддун, санъат, архитектура стили ва йўналишлари, ижод, амалият ва фан, шаҳарсозлик, табиат, экология ва бошқа архитектура назариясига дахлдор кўп масалалар ўз ифодасини топган.Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, учун фойдалидир

Архитектура назарияси - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Архитектура назарияси - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Ибадулла Байджанов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Барча нарса ва ҳодисаларга ҳар томонлама назар ташлаш тамойилидан келиб чиқиб, ушбу ёндошувларнинг ҳар иккиси ҳам тўғри эканлигини таъкидлашимиз керак. Юқорида келтирилган ёндашувларнинг турличалигига мисол тариқасида қуйидагиларни илова сифатида келтирамиз:

– Н.Я.Данилевскийнинг (1822—1885) фикрича ҳар бир цивилизацияни жамиятнинг «маданий-тарихий типи» сифатида қараш мумкин. Ҳар бир типнинг ядросини ўзига хос ғояга ва вазифаларга эга бўлган «тарихий халқ» ташкил этади. Шу маънода у цивилизацияларни хронологик кетма-кетликда қуйидаги тартибда жойлаштиради: 1) мисрликлар цивилизацияси, 2) хитой цивилизацияси, 3) ассирия-бобил-финикияликлар, халдей ёки қадимий семитлар цивилизацияси, 4) ҳинд, 5) эрон, 6) яҳудий, 7) юнон, 8) рим, 9) янгисемит ёки араб, 10) герман-роман ёки европа цивилизацияси.

«Ана шу маданий-тарихий типларни ташкил этувчи халқларгина инсоният тарихида ижобий арбоблардир; уларнинг ҳар бири ўз руҳий табиатларининг хусусиятларида ва ўз яшаш тарзларининг ташқи хусусиятларида мужассамлашган ибтидони мустақил равишда ривожлантирдилар ҳамда шу билан инсониятнинг умумий хазинасига ўз ҳиссаларини қўшдилар»

Инглиз тарихчиси А. Тойнби (1889—1975) ҳам мустақил локал цивилизациялар мавжудлиги ғоясини ёқлаган. Уларнинг ҳар бири, Тойнбининг фикрича, вужудга келиш, ривожланиш, чўққига эришиш, вайрон бўлиш ва йўқолиш босқичларини босиб ўтади. Шу маънода ҳар қандай цивилизация тўлиқ доира ясаб тарих саҳнасини тарк этади. Цивилизациялар ривожи, унинг фикрича, «чақириқ – жавоб» қонуни асосида содир бўлади.

Тарих жамиятга доимо «чақириқлар» ташлайди. Унга мос келувчи «жавоблар», вужудга келган муаммолар ечими ижодий фикрловчи озчилик – элита томонидан амалга оширилади. Элита мавжуд чақириқларга жавоб топиш қобилиятини йўқотса ўзининг жамиятдаги ҳурматини йўқотади ва уни куч билан сақлаб қолишга интилади. Ана шунда ижтимоий бирликка путур етади, ажралиш юз беради. Бу эса цивилизацияни ҳалокатга олиб келади.

Унинг қарашлари, айниқса цивилизациянинг босқичлари ва унинг доирасимонлиги ҳақидаги фикрлари О. Тоффлер (1928 й. туғилган) ва У. Ростоу (1916 й. туғилган) томонидан иқтисодий нуқтаи назардан янада такомиллаштирилди. Жумладан, О. Тоффлер жамият тараққиёти унинг бошланишидан то ниҳоясигача уч босқични босиб ўтади, дейди. Булар а) анъанавий жамият (индустриалгача бўлган давр), б) индустриал жамият, в) ахборотлашган жамият (постиндустриал жамият) лардир.

Ўзбекистонннинг бир қатор тарихчилари ҳам бу масаланинг ўзига хослигини таъкидламоқдалар. Маълумки, шўролар даври тарих фанида кишилик жамияти тарихини 5 та ижтимоий-иқтисодий формациялар (ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодализм, капитализм ва социализм) га бўлиб ўрганиш услуби қўлланилди. Олимларнинг фикрича жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини 5 та формацияга бўлиб ўрганиш эндиликда замон талабига тўғри келмай қолди.

Чунки Ўрта Осиё халқлари тарихи мисолида оладиган бўлсак, қулдорлик тузуми махсус ижтимоий-иқтисодий формация сифатида бизда бўлмаган. Социалистик жамият эса тарих тақазо этмаган хаёлий бир уйдирма бўлиб чиқди. Ўрта Осиё шароитида ана шу 5 ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг фақат учтасигина (ибтидоий жамоа тузуми, феодал жамияти ва капиталистик муносабатларнинг дастлабки босқичлари) юз берганлигини таъкидлаш мумкин.

Совет даври жамияти эса колониал давлат капитализми шаклида ривожланди. Энг қадимги даврлардан то ҳозирги кунимизга қадар бўлган жараённи даврлаштириш масаласи ҳозиргача ўзининг тўлиқ илмий ечимини топгани йўқ. Цивилизацион даврлаштириш асосида инсоният тарихида юз берган маданий юксакликлар ётади. Шу маънода кишилик тарихи ўз тараққиёт йўлида 5 марта цивилизацион юксалишларни бошидан кечирди.

Биринчи цивилизация милоддан аввалги учинчи минг йилликда Евфрат ва Дажла, Нил ва Ҳинд дарёлари ҳавзаларида юз берди. Шунинг учун у тарихга «Қадимги Шарқ цивилизацияси» номи билан кирди. Унинг таъсир доираси милоддан аввалги 3-минг йилликнинг охирларида Хуросонга ва 2-минг йиллик бошларида Мовароуннаҳрга ёйилди. Иккинчи жаҳон цивилизацияси милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида Греция ва Римда юз берди. У тарихда «Антик давр цивилизацияси» номи остида маълум.

Унинг таъсир доираси македониялик Александрнинг Қадимги Шарққа томон ҳарбий юришларидан сўнг Ўрта Осиёга кириб келди. У «Осиё-Европа эллинизм цивилизацияси» шаклланишига олиб келди. Учинчи цивилизация ўчоғи Мовароуннаҳр ва Хуросон бўлиб, ушбу ҳудудларда милодий IX – XIII асрларда юз берди, унинг таъсирида Европа уйғонди. Тўртинчи цивилизация XIV – XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган уйғониш даври билан боғлиқ. Бешинчи цивилизация бутун жаҳонни қамраб олган ХХ аср цивилизациясидир. Цивилизациялар оралиғида нотекис ривожланишлар, турғунликлар, инқирозлар юз бериб турган.

Шунинг учун кишилик тарихи цивилизацияларнинг узлуксиз тарихидан иборат эмас. Ҳозирги пайтда тарафдорлари кўп концепциялардан бири планетамизнинг ягоналиги, «умумий уй» эканлигини асослашга йўналтирилган ягона цивилизацияконцепциясидир. Бунинг исботи сифатида бу қараш тарафдорлари Ер юзи бўйича – а) жаҳон хўжалиги ва бозорининг мавжудлиги, б) глобал муаммоларнинг умумийлиги, в) жаҳон фанининг мавжудлиги, г) дунёда ҳарбий мувозанат борлиги ва шу кабиларни кўрсатадилар.

Архитектура сўзи бизга қадимги грек тилидан кириб келган, унинг маъноси «катта қурувчи», «бош қурувчи» деганини англатади, шунингдек меъмор тушунчасини билдиради. Бу демак инсонлар фаолияти ва ҳаёт учун бино ва иншоотларни фазовий муҳитини шакллантиришни англатади.

Шунингдек архитектура сўзи билан шундай вазифаларни иш фаолиятини яъни уларни бутун ҳаётий жараёни жамият ва алоҳида одамларни – иши, маиший яшаши, маданияти, мулоқати, дам олиши ва хакозалар.

Шунингдек ҳар қандай санъат тури каби архитектура жамиятни ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, унинг тарихи, дунёқараши ва ғоялари билан.

Тасодифан эмаски улуғ тамаддунлар фақат урушлар ёки савдо билан эсламасдан аввало унинг архитектура хайкаллари қолганлари билан эслашади.

Яхши бино ва ансамблларни архитектураси мамлакат ва шаҳарларни рамзи сифатида эсланади.

Ҳар қандай шаҳарга борган одам сарой, ратуша, хусусий коттежларни турли архитектура стилида қурилганларини кўради. Ушбу стиллар орқали қурилиш даврини аниқлаймиз, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий даражасини, халқни анъаналарини урф одатларини, унинг маданияти, тарихи миллий ва руҳий меросини балки темпераментини ва характерини билиб оламиз.

. Ҳажмий иншоотлар архитектураси(қисқа маъноли фикрда, меъмор). у ўз ичига турар жойлар, жамоат ва саноат бинолари.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Ибадулла Байджанов читать все книги автора по порядку

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Архитектура назарияси отзывы


Отзывы читателей о книге Архитектура назарияси, автор: Ибадулла Байджанов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x