Тожибой Мирзамахмудов - Электроника асослари. Ўқув қўлланма
- Название:Электроника асослари. Ўқув қўлланма
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005631657
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Тожибой Мирзамахмудов - Электроника асослари. Ўқув қўлланма краткое содержание
Электроника асослари. Ўқув қўлланма - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
2.3. ЯРИМ ЎТКАЗГИЧЛИ ДИОДЛАР УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР
Классификацияси ва белгиланиш системалари. ярим ўтказгичли диодиларнинг тузилиши ва катталиклари.
Ярим ўтказгичли диод деб, мавжуд технологик усулларидан бири қўлланилиб «n-р» – ўтиш хосил қилинган ярим ўтказгич кристаллига айтилади.
2.8-расмда «р-n» – ўтиш эга бўлган ярим ўтказгичли диоднинг вольт-ампер тавсифномаси (ВАТ) келтирилган.
2.8-расм «р-n» – ўтишнинг вольт – ампер тавсифномаси.
Диоднинг ВАТ жуда кўп факторларга боғлиқ. Масалан: ташқи таъсир, контакт сохасининг геометрик ўлчамларига, ток тошувчилар миқдорига, тескари кучланиш катталигига ва х.к.
Амалий жихатдан бу факторларни тескари токка бўлган таъсири катта. Масалан, мухит хароратининг кўтарилиши ёки тескари кучланишнинг бирор қийматгача оширилиши тескари токнинг бирданига кўпайиб кетиши натижасида р-n ўтишнинг бузилишига (куйишига) сабаб бўлади.
Умуман олганда р-n – ўтишнинг бузилиши турлари хилма-хил бўлади.
Шулардан иссиқлик ва электр бузилишини кўрайлик.
Иссиқлик бузилиши солиштирма қаршилиги етарлича катта ва р-n ўтиш сохаси кенг бўлган ярим ўтказгичларда кузатилади. Ярим ўтказгичнинг қизиши билан кристалл панжаранинг иссиқлик харорати ортади ва кўплаб электронлар валент боғланишларини узиб эркин электронга айланади. Натижада кристаллнинг хусусий ўтказувчанлиги ортади. Бунда ярим ўтказгичнинг қизиши фақат ташқи мухит хароратининг ортиши билан белгиланмайди. р-n ўтишдан ўтадиган ток ҳам унинг қизишига олиб келади. Агар р-n ўтишда ажраладиган иссиқликни йўқотиш чораси кўрилмаса, иссиқлик бузилиши майдон кучланганлигининг кичик қийматларида хам содир бўлиши мумкин. Электр бузилиши асосий бўлмаган ток ташувчилар сонининг яримўтказгич хажмидаги электр майдон кучлаганлиги ортиши туфайли содир бўлади. Бунда майдон кучланганлиги ортиши билан ток ташувчиларнинг харакат тезлиги ортади. Натижада урилиш туфайли ионлашишнинг кучкисимон кўпайиши вужудга келади. У р-n ўтишнинг бузилишига олиб келади. Иккинчи томондан, майдон кучланганлигининг ортиши автоэлектрон эмиссия ходисасига хам сабаб бўлади. Бунинг натижасида хам бузилиш содир бўлади. Кенг р-n ўтишда диодларда урилиш ионланиши туфайли, тор р-n ўтишли диодларда эса, автоэлектрон эмиссия туфайли бузилиши содир бўлади. электр бузилишининг иссиқлик бузилишидан фарқи шундаки, унда кенг р-n ўтишда диодларда урилиш ионланиши туфайли, тор р-n ўтишли диодларда эса, автоэлектрон эмиссия туфайли бузилиши содир бўлади. Электр бузилишининг иссиқлик бузилишидан фарқи шундаки, унда кучланиш ўзгаришининг бирор оралиғида тескари ток кучланишига боғлиқ бўлмай қолади ва жараён қайтар бўлади, яъни майдон кучланганлиги йўқолиши билан бошланғич холат тикланади.
2.9-расмда ярим ўтказгичли диоднинг тўлиқ волpт-ампер тавсифномаси кўрсатилган.

2.9 – расм. Ярим ўтказгич диоднинг тўлиқ вольт-ампер тавсифномаси.
Унда 1-чизиқ иссиқлик бузилиш, 2-чизиқ эса электр бузилишини кўрсатади. Контакт сохасининг кенгилигига қараб ярим ўтказгичли диодлар нуқтавий ва ясси диодларга ажратилади. Биз танишган диодлар ясси диодлардир. Улардан тўғри токнинг катталиги контакт юзаси кенглигига боғлиқ бўлиб, қиймати бир неча миллиампердан бир неча юз ампергача етади.
Нуқтавий диодларнинг контакт юзаси жуда кичик бўлади. Улар нуқта контактли пайвандлаш йўли билан хосил қилинади. Нуқтавий диодларнинг ясси диодлардан афзаллиги шундаки, уларнинг р-n ўтиш сиғими жуда кичик бўлади. Шунинг учун уларни юқори частотали қурилмаларда ишлатиш мумкин.
Хозирги пайтда инфрақизил, улpтрабинафша ва кўринувчи нурлар спекторини сезувчи оптоэлектрон диодлар катта қизиқиш уйғотмоқда.
2.10 – расмда диодларнинг схемадаги шартли белгиланиши келтирилган.

2.10 – расм. Ярим ўтказгич диодларининг схемадаги шартли белгиланиши. 1 – диод, 2 – туннелли диоди, 3 – стабилитрон, 4 – варикап.
ГОСТ 10862—72 га мувофиқ, диодлар қуйидагича маркаланади. Биринчи элемент харф ёки рақам бўлиб фойдаланилган ярим ўтказгич материални билдиради. Г ёки I – германий; К ёки 2 – кремний; А ёки 3 – галлий арсенид. Иккинчи элемент (харф) диодларнинг классини кўрсатади.
Ц – тўғрилагич устунчалари; С – стабилитронлар; В – варикаплар;
И – туннелли диод; А – ёруғлик диодлари; ОД – оптронлар ва хоказо.
Учинчи элемент (сон) диоднинг хусусиятини аниқлайди. Тўртинчи ва бешинчи элементлар (сонлар) диодларнинг технологик ишлаб чиқариш тартибини (0,1 дан 99 гача) белгилайди. Олтинчи элемент (харф) диоднинг параметрик группасини аниқлайди (параметрлар махлумотномалардан олинади). Масалан: «Г Д 10 7 А» қуйидагича тушунтирилади: германий кристаллидан тайёрланган (Г) ярим- ўтказгичли нуқтавий (Д), кичик қувватли (I), 7 ишлаб чиқаришда (07), «А» группа (тўғри ток £ 0,02 А, тўғри кучланиш IB, тескари ток £ 0,02 тескари кучланиш £ I5B) га хос диод.
«3 0 Д I 0 I А» – арсенид галлий ярим ўтказгичли материалидан тайёрланган оптрон жуфтли диод, биринчи ишлаб чиқарилиши, параметрик группаси «А» (ўтказиш коэффициенти I%, кириш кучланиши – 1,5В) ва х.з.
ТЎҒРИЛАГИЧ ДИОДЛАРИ ВА УСТУНЧАЛАР
Турли тўғрилагич схемаларида ясси юзали диодлар ишлатилади. Бунинг учун қотишма ёки диффузион технология усули билан олинган ясси юзали кремний диодлари, тўғрилагич устунчалари кенг ишлатилади. Диодлар хаммаси катта юзали «р –n »ўтишга эга бўлиб, тўғри йўналишда катта (50А гача бўлган) токларни ўтказиш хусусиятига эга. Тўғрилагич устунчалари кетма – кет уланган бир хил турли диодлардан иборат бўлиб, пластмасса корпусга жойлаштирилади. Устунчалар катта (15000B гача) тескари кучланишга мўлжалланган бўлиб, электрон асбобларнинг юқори кучланишли блокларида кенг қўлланилади. 2.11-расмда кремний асосли ясси юзали тўғрилагич диодлари ва устунчаларининг (В) тузилиши, вольт – ампер тавсифномаси (ВАТ) оиласининг хароратга боғликлиги кўрсатилган. Бундай диодларнинг асосий параметрлари бўлиб қуйидагилар хисобланади:
1. Максимал рухсат этилган тўғри ток. I мах (А);
2. Тўғри кучланиш U туг (В);
3. Берилган тескари кучланишдаги тескари ток. I тек, (мкА);
4. Рухсат этилган максимал тескари кучланиш. U текс (В);
5. Ишчи диапазон харорати Т, ( 0К).
Стабилитронлар – диодларга электр бузилишларининг қайтар бўлиши катта амалий ахамиятга эга. Чунки бунда тескари токнинг бирор кичик қийматдан бошлаб диоддаги потенциал тушувчи токка боғлиқ бўлмай қолади. Ярим ўтказгичли диоднинг бу хусусиятидан кучланишни стабилизацияловчи элемент сифатида ишлатиш имконини беради. Бундай ярим ўтказгичли диодлар стабилитронлар деб аталади.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: