Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Название:Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005915887
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари краткое содержание
Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Ишлаб чиқариш фаолияти – ресурсларни тайёр маҳсулотларга айлантириш учун, турли хил хом-ашё, қурилиш, турли-туман хизматларни бажаришни ўз ичига олган, меҳнат қуролларини қўллаб одамларни бажарадиган ҳаракатлари тўплами.
Авария – иншоотлар, ускуналар, техник қурилмаларни синиши, одамларни соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдириши мумкин бўлган назоратсиз портлаш ва ёки хавфли моддаларни чиқариб ташланиши.
Авария ҳолати – шундай ҳолатки, бунда – ишловчиларни жароҳатланишга, деталларни синишига ва бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёнғин ва моддий бойликларни ҳимоясизлигини таъминловчи ҳолат;
Хавфсизлик – бу шундай ҳолатки, бунда персоналнинг соғлиғи ва хавфсизлигига тавакалчилик етарли даражада бўлади.
Ишлаб чиқариш ускунасининг хавфсизлиги – меёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган, ишлаб чиқариш ускуналарининг монтаж (демонтаж) ва фойдаланиш жараёнларида меҳнат хавсизлиги талабларига мос бўлиш хоссаси.
Меҳнат хавфсизлиги – ишловчиларга ишлаб чиқаришнинг зарарли ва хавфли омиллари таъсир кўрсатмайдиган меҳнат шароитлари.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса – ишловчи томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини ёки иш берувчининг топшириғини бажараётганда ишлаб чиқаришнинг хавфли ёки зарарли омилининг таъсири натижасида содир бўлган ҳодиса.
Меҳнат хавфсизлиги шароитлари – меҳнат шароитларининг ҳолати, бунда ишловчига ишлаб чиқаришни зарарли ва хавфли омиллари таъсирлари бўлмайди, ёхуд уларни таъсир этиш даражаси ўрнатилган меъёрий даражадан анча паст бўлади.
Ишловчиларни меҳнат мухофазаси бўйича мажбуриятлари ва ҳуқуқлари.Меҳнат муҳофазасини давлат меъёрий талаблари меҳнат фаолияти жараёнида ишловчиларни ҳаёти ва соғлиғини сақлашга йўналтирилган қоидалар, мезонлар ва меъёрларни ўрнатади. Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра (ЎзР МК 211 модда) хавфсиз шароитларни таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар иш берувчининг, аниқроғи – корхонанинг биринчи шахси (раҳбари) зиммасига юкланади. Ҳар бир ишловчи қуйидагиларга риоя қилишга мажбур (212 м. ЎзР МК):
меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилиши;
жамоа ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши;
ишларни бажаришни хавфсиз методлари ва усулларидан ўқитилиши, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши, иш жойида амалиёт ўтиши ва меҳнат муҳофазаси талабларидан билимлари текширилиши;
ишлаб чиқаришда содир бўладиган инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида, ёки ўз соғлиқ ҳолатини ёмонлашуви, шунингдек ўткир касбий касалланиш ва овқатдан заҳарланиш белгилари сезилганда зудлик билан бевосита ўзининг раҳбарига хабар қилиши;
дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан мажбурий ўтиши.
Мажбуриятлардан ташқари, ҳар бир ишловчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларга, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга. Меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган шароитда ишлаган ишловчига ҳуқуқий кафолатлар қуйидагилардан иборат:
давлат ишловчиларга меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб берадиган шароитда меҳнат қилиш ҳуқуқини ҳимоялашни кафолатлайди;
меҳнат шартномаси бўйича меҳнат шароитлари меҳнат муҳофазаси талабларига жавоб бериши керак;
ишловчини айбисиз меҳнат муҳофазаси талаблари бузилиши оқибатида ишлар тўхтатиб қўйилган вақт учун ишловчига иш ўрни ва ўртача иш ҳақи сақланади;
ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғилиши оқибатида ишловчи ишни бажаришдан воз кечган ҳолда иш берувчи бундай хавфни бартараф этиш вақти мобайнида ишловчига бошқа ишни топширишга мажбур. Агар бошқа ишни топшириш мумкин бўлмаса, амалдаги қонунларга кўра тўхтаб туриш вақти учун ҳақ тўланади;
ишловчи меъёр бўйича ҳимоя воситалари билан таъминланмаганда иш берувчи ишловчидан меҳнат мажбуриятларини бажаришни талаб этишга ҳақли эмас ва тўхтаб туриш вақти учун ҳақ тўлашга мажбур;
ҳаёти ва соғлиғи учун хавфлилиги, ёхуд меҳнат шартномасида назарда тутилмаган оғир ишлар ва меҳнат шароити хавфли ва зарарли ишларни ишловчи бажаришдан воз кечиши, уни интизомий жавобгарликка тортишга олиб келмайди;
меҳнат мажбуриятларини бажараётганда ишловчини ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилса кўрсатилган зарар амалдаги қонунларга кўра қопланади.
Меҳнат фаолияти жараёнида, ишловчиларни ҳаётини ва соғлиғини сақлашга йўналтирилган, меҳнат мухофазасини меъёрий талаблари қоидалари, низомлари ва мезонларини тегишли давлат бажарувчи органлари ўрнатади.
Меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси (МХСС) – меҳнатни мухофаза қилиш соҳасида асосий таянч ҳисобланади. МХСС – узвий боғланган стандартлар мажмуи бўлиб, инсонни меҳнат жараёнида хавфсизлигини таъминлашга, соғлиғини ва меҳнат қобилиятини сақлашга йўналтирилган талаблар, меъёрлар ва қоидалардан тузилган. МХСС қуйидагиларни:
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасида стандартлаштиришни ташкилий-методик асослари талабларини;
ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари турлари бўйича талаблар ва меъёрларни;
ишлаб чиқариш ускуналари хавфсизлиги талабларини;
ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлиги талабларини;
ишловчиларни ҳимоялаш воситаларига талабларни;
бинолар ва иншоотлар хавфсизлиги талабларини ўрнатади.
Меҳнат мухофазасининг техник ва санитар меъёрлари меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси ҳамда алоҳида ишлар ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун «Меъёрлар ва қоидалар» орқали халқ хўжалиги тармоқларига тадбиқ қилинади.
Меҳнат мухофазаси ҳолати устидан назорат.Меҳнатни мухофаза қилишнинг ҳолати ва ишлаб чиқаришда хавфсизлик меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат, тармоқ ва жамоа назорати ўрнатилган.
Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси талаблари риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини, корхона маъмурияти фаолиятига боғлиқ бўлмаган, давлат органлари: Меҳнат вазирлиги меҳнат қонунларини, меҳнат муҳофазасини барча меъёрлари ва қоидаларини бажарилишини назоратини олиб боради. Давлат санитар-эпидемиологик назоратини Соғлиқни сақлаш вазирлиги органлари олиб боради. Бунда корхоналар томонидан санитар-гигиена ва санитар- эпидемияга қарши меъёрлар ва қоидаларни бажарилишини назорати олиб борилади. Энергетика вазирлиги қошидаги Давлат энергия назорати ускуналарни тўғри ўрнатиш ва электр ускуналардан тўғри фойдаланиш устидан назорат олиб боради. Ички ишлар вазирлигининг ёнғиндан сақлаш бошқармаси бино-иншоотларни қуриш, технология жараёнларни бажариш, технологик ускуналардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириб, технологик жараёнларни бажаришда, шунингдек, ускуналар, бино ва иншоотлардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бажарилиши устидан назоратни олиб боради.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: