Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари

Тут можно читать онлайн Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Прочая научная литература. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари краткое содержание

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - описание и краткое содержание, автор Раҳматулла Усманов, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Китобда пахтачилик мажмуи корхоналарида меҳнат мухофазасининг умумий масалалари, меҳнат шароитларини баҳолаш ва хавфсизлигини таъминлашни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнлари, ускуналари, ҳимоялаш воситалари ҳамда техника, электр, экология, иқтисодиёт ва ёнғин хавфсизлиги, жамоа шартномасининг намунавий макети ҳамда меҳнат мухофазаси маҳаллий йўриқномалари намуналари келтирилган. Қўлланма корхоналар раҳбарлари, мутахассислари, турли касб ишчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Раҳматулла Усманов
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Йўриқномаларни ишловчилар томонидан ўрганилишини иш берувчи таъминлайди.

Ишловчилар учун йўриқнома талабларини бажариш мажбурийдир.

Бу талабларни бажармаслик меҳнат интизомига риоя этмаслик даражасида тушунилади, ва тегишли чора кўрилади.

Персонал билан меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаш ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Ушбу фаолият хавфсизликни, ишончлиликни ва корхонани ишини самародорлигини таъминлайди, ва қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:

ишга қабул қилинаётган шахсларни малакасини иш ўрни тавсифига ва ишлаб чиқариш шароитларига мослигини таъминлаш;

ишни мустақил бошлашдан олдин ишловчиларда, шунингдек, махсус билимлар талаб қилинадиган, тегишли назорат органларининг рухсати бўлиши лозим бўлган ишларни бажаришда ҳам, керакли билимлар ва тажриба орттирилишини таъминлаш;

меҳнат фаолияти жараёнида керакли билимлар ва малакани сақланиши, ишлаб чиқариш малакасини ривожлантириб борилиши;

ишлаб чиқариш шароитлари ўзгарганда билимларни ва малакани такомиллаштириш;

ишловчиларни меҳнат фаолияти жараёнида касбий билимлар ва малакасини доимий ва систематик равишда назорат қилиш;

ишларни хавфсиз бажаришни илғор усулларини ўрганиш ва қўллаш, меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларни персонал томонидан риоя қилинишини мажбурийлик ҳиссида тарбиялаш.

Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликлари ва уларнинг содир бўлиши.Ташқи муҳитнинг инсонга таъсири натижасида, кутилмаганда олинган тан шикастланиши жароҳатланиш (травма) деб аталади.

Ишлаб чиқариш жароҳати деганда ишловчининг ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилмаганлиги туфайли олган жароҳати тушунилади.

Ишлаб-чиқариш жароҳатланиши бу ишлаб чиқаришда содир бўлган барча жароҳатлар билан тавсифланадиган ҳодисадир.

Агар ишлаб-чиқаришда саноат санитарияси қоидалари бажарилмаса ва ишловчилар турли хил ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсирига дучор бўлса, касб касалликлари ёки касбий заҳарланишлар вужудга келиши мумкин.

Агар касб касаллиги ёки касб заҳарланиши қиска вақт (соат, смена, сутка) мобайнида вужудга келса, у ўткир; агар бир суткадан кўп вақт мобайнида вужудга келса, унда у сурункали деб аталади. Одам организмига заҳарли моддаларни оз миқдорда тушушидан пайдо бўладиган сурункали заҳарланиш одам соғлиғига ойлар ҳатто йиллар ўтгандан кейин ҳам зарар келтириши мумкин.

Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.Бахтсиз ҳодиса ёки касалланишларга олиб келувчи ишлаб чиқариш омиллари хавфли ва зарарли омилларга киради.

Таъсир этишига кўра хавфли ва зарарли омиллар жисмоний, кимёвий, биолигик ва психофизиологик омилларга бўлинади.

Жисмоний хавфли ва зарарли омилларга: ҳаракатланувчи машина ва механизм, ишлаб чиқариш ускуналарини қўзгалувчан қисмлари, ҳаракатланувчи буюмлар, қўлатилаётган бино- ва иншотлар қисмлари, ускуналарни юқори даражадаги иссиқ ҳаророратли сирти, иш зонасининг ҳарорати, шовқини, титраши, намлиги, электр занжиридаги электр кучланганлик, иш жойининг етарлик даражада ёритилмаганлиги ва бошқалар киради.

Кимёвий хавфли ва зарарли омиллар одам организмига таъсирига кўра ўта таъсирчан ва қўзғатувчан: нафас олиш органи, қорин-ичак йўли, тери ва сўлак орқали ўтувчи зарарли омилларга бўлинади.

Биологик хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ҳар хил микроорганизмлар (бактериялар, вируслар) ва яшаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари макроорганизмлар (ўсимликлар ва ҳайвонлар) объектларини ташкил этади.

Психофизиологик хавфли ва зарарли омилларга жисмоний ва руҳий зўриқиш сабаб бўлади. Руҳий омил ақлий зўриқишга, эмоционал зўриқишларга сабаб бўлади.

Бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини рўйхатга олишни хусусиятлари.

Касб касалланишларини, енгил ва ўртача жароҳатланганликларни, баъзан оғир оқибатли ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни рўйхатга олмаслик, ишлаб чиқаришда содир бўлган жароҳатланишларни сабабларини тўғри аниқламаслик, ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологик ускуналардаги камчиликларни бартараф этмаслик, ишловчини даволаш чорасини кўрмаслик, кейинчалик ишловчини умумий касаликлар бўйича ногирон бўлиб қолишига, ишлаб чиқаришни ўзгартиришсиз қолдириш эса касалланиш ва жароҳатланиш оқибатида бўладиган ногиронлар сонини кўпайишига олиб келади. Ишлаб чиқаришдаги камчиликларни яшириш, технология ва ишлаб чиқариш ускуналарини такомиллаштирилишига тўсқинлик қилади ва натижада технология жараёнларида «турғунлик» ҳолати вужудга келади.

Ривожланган мамлакатларда сурункали касб касаллиги бошланғич босқичда аниқланилади, ишловчи зарарли шароитлардаги ишлардан озод қилинади ва узоқ пайт нисбатан соғлом тарзда бошқа енгилроқ ишда жамиятга фойда келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашади. Зарарли меҳнат шароитли жараёнлар ўрганилиб, улардаги зарарли ва хавфли омиллар бартараф этилади ва ишлаб чиқариш ускуналари ва технологик жараёнлари такомиллаштирилади. Меҳнат шароити хавфли ва зарарли ишларда ишлайдиган ишловчиларга нормал шароитларда ишлайдиган ишловчилар тариф ставкалари (лавозим маошлари) га нисбатан 4% дан кам бўлмаган миқдорда орттирилган ставкаларда иш ҳақи тўлаш белгиланган.

Иш ўринларини аттестациялаш.Фуқароларнинг санитар-гигиеник меъёрлар талабларига жавоб берадиган, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш, конституциявий хуқуқларини амалга ошириш мақсадида, меҳнат шароитлари баҳоланиб иш ўринлари аттестациядан ўтказилади.

Иш жойларини аттестация қилиш – иш ўрнида меҳнат шароитларини зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари ва меҳнат шароитларини меҳнат муҳофазасининг давлат меъёрлари талабларига мослигини баҳолаш ва меҳнат шароитларини меъёрий қийматларига мослигини амалий бажарилишини (бажарилиши керак бўлган тадбирлар ишлаб чиқиш) таъминлаш.

Ҳар бир иш жойи аттестациядан ўтказилиши керак, аттестация қилиш даври 5 йил. Аттестация қилиш жараёнида барча хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари баҳоланади. Аттестация ўтказиш учун махсус комиссия тузилади.

Корхона кичик ва хавфли омиллар бўлмаган тақдирда ҳам иш ўринларининг ҳақиқий ҳолатининг параметрлари аниқланилади, яъни иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши шарт.

Аттестация натижасида иш уринлари меҳнат оғирлиги ва зарарлилигига кўра синфларга бўлинади ҳамда ишлаб чиқаришнинг имтиёзли нафака берилувчи: №1 – ёшидан катъий назар нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №2 -умумўрнатилган нафақа ёшидан 10 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхати; №3-умумўрнатилган нафақа ёшидан 5 йил олдин нафақа олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар рўйхатларига мослиги, ноқулай шароитларда ишлаганлик учун қўшимча таътил берилиши аниқланилади ҳамда меҳнат шароитларини соғломлаштириш ва касб касалликларини олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилади.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Раҳматулла Усманов читать все книги автора по порядку

Раҳматулла Усманов - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари отзывы


Отзывы читателей о книге Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари, автор: Раҳматулла Усманов. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x