Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Название:Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005915887
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари краткое содержание
Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Ундан ташқари республика прокуратураси, адлия вазирлиги ҳамда тоғ-кон ва саноат назорати, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциялари, Табиатни мухофаза қилиш қўмиталари давлат назоратини олиб борадилар.
Тармоқ назоратини тегишли вазирлик, уюшма, концерн, корпорация амалга оширади.
Жамоа назоратини (Меҳнатни мухофаза қилиш қонунларининг бажарилиши устидан) касаба уюшмалари, экологик хавсизликни таъминлаш ва санитар-соғломлаштириш тадбирларини назоратини халқаро «ЭКОСАН» жамғармаси олиб борадилар.
Меҳнатни мухофаза қилишнинг асосий вазифаси ҳозирда мавжуд ва янгидан вужудга келаётган нохуш омилларни доимий равишда ўрганиш, хавфсиз ва зарарсиз меҳнат қилишни таъминлайдиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажаришдан иборат.
Меҳнат мухофазаси талаблари бажарилмаганда жавобгарлик.Меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилмаган айбдор шахслар, шартномалар ва келишувларда, меҳнат шартномаларида назарда тутилган Меҳнат муҳофазаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлар ёки меҳнат муҳофазаси талабларини риоя қилинишига масъул давлат назорат ва текширув органларига қаршилик кўрсатганлар ҳамда жамоа назоратини олиб борувчиларга тўсқинлик қилганларга нисбатан интизомий, маъмурий, фуқаро-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади.
Интизомий жавобгарликка хайфсан бериш, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш, ишга маст ҳолда, наркотик ёки заҳарли моддалар истеъмол қилган ҳолда келганлиги учун ходимга ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ва ишдан бўшатиш киради. Ҳар бир хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо берилади ва у амал қилиб турган муддатда ходим рағбатлантирилмайди.
Маъмурий жавобгарлик, назорат органлари томонидан, лавозимли шахслар жаримага солиниб (тортилиб) амалга оширилади.
Меҳнат мажбуриятларини бажариш пайтида ўз айби билан корхонага моддий зиён етказган ишловчиларга нисбатан моддий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.
Лавозимли шахсларнинг техника, ёнғин ва саноат санитарияси қоидаларини бузганлиги учун жиноий жавобгарлигида жарима, ишдан бўшатиш ёки ахлок тузатиш ишлари ҳамда бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.
Пахта тозалаш корхоналарида меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари, техника ва саноат санитарияси ҳолати учун жавобгарлик корхона раҳбари, бош инженери ва унинг моувинлари, бош механик ва унинг моувинлари, бош технолог, бош энергетик, тайёрлов бўлимининг бошлиги, цехлар ва сменалар бошлиқлари зиммаларига юклатилган.
Меҳнат мухофазаси қоидалари ва йўриқномалари.Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат томонидан қўйиладиган меъёрий талабларга биноан, меҳнат муҳофазасидан меъёрий ҳужжатлар, қоидалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш тартиби, келишуви, тасдиқланиши, ҳисобга олиниши, чоп этилиши, тарқатилиши, меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномаларни бекор килиниши, уларни тузилишига қўйиладиган талаблар, мазмуни, расмийлаштирилиши ва белгиланиши, уларни текшириш тартиби, кўриб чиқилиши ва улар билан корхоналарни таъминланиши ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш ва текшириб туриш тартиби ўрнатилган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари Меҳнат хавфсизлиги стандартлари системасини ҳаракатда (МХСС) бўлишини инкор этмайди, ҳамда қуйидагиларни қурилиш ва санитар меъёрлари ва қоидалари, шунингдек Ўзбекистон назорат органлари билан тасдиқланган қоидалар, хавфсизлик меъёрлари ва бу ҳужжатларга зид бўлмаслиги керак.
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар – меҳнат муҳофазаси бўйича талаблар ўрнатадиган ва ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда, ташкиллаштириш ва амалга оширишда, алоҳида иш турларини, ишлаб чиқариш ускуналари, қурилмалари, агрегатлари, машиналари, аппаратларидан фойдаланишда, шунингдек, бошланғич материалларни, тайёр маҳсулотларни, моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва б.қ. ташишда, сақлашда, қўллашда бажарилиши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатдир.
Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидалар алоҳида тармоқ учун ва бир неча тармоқлар учун, яъни, тармоқлараро комплекс жараёнлар учун яратилган бўлиши мумкин. Меҳнат муҳофазасининг тармоқлараро қоидалари Меҳнат вазирлиги томонидан, алоҳида тармоқ учун қоидалар эса тегишли тармоқ бошқарув органи томонидан тақдим этилиб Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланилади.
Меҳнат муҳофазаси қоидалари маълум муддат давомида фойдаланиш учун ёки чекланмаган муддатга тасдиқланади.
Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома – ишлаб чиқариш участкаларида, корхонани ҳудудида, қурилиш майдончаларида ва бошқа ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда меҳнат муҳофазаси талаблари ўрнатиладиган меъёрий ҳужжатдир.
Меҳнат муҳофазаси йўриқномалари намунавий (тармоқники ёки тармоқлараро) ва корхоналар ишловчилари учун бўлади (алоҳида лавозимлар, касблар ва иш турлари учун).
Намунавий йўриқномалар хўжалик юритувчи органлар томонидан, тегишли касаба уюшмалари билан келишилиб, тасдиқланилади.
Тармоқда намунавий йўриқнома сифатида бошқа тармоқни намунавий йўриқномаси ҳам қабул қилиниши мумкин, бунда шу йўриқномани тасдиқлаган хўжалик юритиш органи билан келишиш керак бўлади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар лавозимлар бўйича (Бошқарув раиси, бош мухандис, бош бухгалтер ва ҳ.к.), алоҳида касблар бўйича (электрпайвандчи, электромонтёр, лаборантлар, чилангарлар ва ҳ.к.), алоҳида ишлар учун (баландликда ишлайдиган ишчилар учун, таъмирлаш ишлари, тажриба-синов ишларини ўтказиш ва ҳ.к.) ишлаб чиқилади. Меҳнат муҳофазаси йўриқномаларини штат жадвалига биноан ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ишловчилар учун намунавий йўриқномалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
умумий хавфсизлик талаблари;
ишни бошлашдан олдинги хавфсизлик талаблари;
ишни бажаришда хавфсизлик талаблари;
авария ҳолатларда хавфсизлик талаблари;
иш бажарилгандан кейин хавфсизлик талаблари.
Керак бўлганда йўриқномаларга янги, қўшимча бўлимлар киритилади.
Киритилаётган янги ишлаб чиқариш корхоналари ишловчилари учун вақтинчалик йўриқномалар ишлаб чиқилишига рухсат берилади. Вақтинчалик йўриқномалар теҳнологик жараёнларни хавфсиз бажарилишини ва ускуналарни хавфсиз ишлатилишини таъминлаши керак.
Барча лавозимли шахслар учун йўриқномалар, тегишли касаба уюшмалари ва меҳнатни мухофаза қилиш хизмати, керак бўлганда бошқа хизматлар билан келишилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланилади.
Йўриқномалардан ишга қабул қилинаётган барча ишловчиларга кириш йўл-йўриғини, иш жойидаги дастлабки ва кейинчалик ҳар чоракда ўтказиладиган даврий йўл-йўриқларини, меҳнат қилиш хусусиятлари ўзгарганда навбатдан ташқари ҳамда бевосита мутахассислик бўйича мажбуриятлар билан боғланмаган бир маротабалик ишларни бажаришда (юклаш, тушириш, ҳудудларни тозалаш, наряд – рухсат расмийлаштирилиши керак бўлган ишларни бажариш ва ҳ.к.) ўтказиладиган мақсадли йўл-йўриқларни беришда фойдаланилади. Ишловчилар учун йўриқномалар дастлабки йўл-йўриқ ўтказишда, йўл-йўриқ шахсий карточкасига қўл қўйдирилиб, ишловчиларга берилиши ёки иш жойлари, ёхуд участкаларда осиб қўйилиши, ишловчилар фойдалана олиши мумкин бўлган жойда сақланиши керак.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: