Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Название:Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005915887
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари краткое содержание
Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Ишловчиларни даврий, янгидан ишга қабул килинаётганларни, тиббий профилактика кўригидан ўтказилишини, пархез овқатлар билан таъминлаш ва уларнинг касалланишларини олдини олиш тиббий-профилактика тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиришни ва тиббий-профилактика хизмати кўрсатишни тиббиёт пункти, бўлинма раҳбари, касаба уюшмаси ва меҳнат мухофазаси бўлими ташкил этади.
Санитар-маиший хизмат кўрсатиш ишловчиларни санитар-маиший хоналари, қурилмалари билан таъминлаш ҳамда уларни амалдаги меъёр ва қоидалар талабларига кўра ишлатилишини назарда тутиши керак. Ушбуни бўлинма бошлиғи, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими, моддий-техника таъминоти бўлими, капитал қурилиш бўлими ҳамда касаба уюшмаси ташкиллаштиради.
Касбий танлаш ишловчиларни алоҳида касбларга (пахта ғарами бузгич РБХ операторлиги, иссиқлик генераторлари ва пахтани қуритиш барабанлари, тозалаш машиналари, жин ва линтерлар операторлари, маҳсулотларни тойловчилар ва бошқалар) жисмоний ва руҳий жиҳатдан ишларни хавфсиз бажаришга мослигини назарда тутади. Алоҳида касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танлашни кадрлар бўлими, меҳнатни мухофаза қилиш бўлими ҳамда тиббиёт пунктлари бажарадилар.
I.4. Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларидан ҳимоялаш ва сақлаш воситалари
Пахта тозалаш корхоналари ишлаб чиқариш жараёнларида тан жароҳатланиши олишлар қуйидаги хавфли омилларнинг иложсиз мавжуд бўлганлигидан: пахта тозалаш корхоналари технологик ускуналарини ҳаракатга келтирувчи электр токи – электрқурилмалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганда; технологик машиналарни ҳаракатланувчи ишчи органлари (шеткали, қозиқли, аррасимон тишли барабанлар, шнеклар, валчалар, аррали валлар ва б.қ.) ва уларни ҳаракатлантирувчи қисмлари (валлар ва бириктирувчи муфталар, тишли, занжирли, тасмали, червякли узатмалар ва уларнинг деталлари- ғилдираклар, занжирлар, тасмалар, шкивлар, ва б.қ.) пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси қоидалари талаблари бузилганда; 45 градусдан юқори ҳароратда қиздирилган сиртларнинг мавжудлиги; агрессив таъсир этувчи кимёвий моддалар (ишқорли ва кислотали аккумляторлар учун натрий ва калий ишқорлари ҳамда сульфат кислотанинг ишлатилиши); бехосдан юқоридан нарсаларнинг тушиши; суянчиқлар билан жиҳозланмаган нарвон ва ўтиш жойларида содир бўлиши мумкин.
Инсон саломатлиги ва ҳаёти учун доимо ёки вақти-вақти билан хавф содир бўладиган ҳудуд хавфли зона деб аталади. Пахта тозалаш заводларида хавфли зона: пахта ғарамидан 3—4 метр масофагача доимий хавфли зона мавжуд – пахта ғарами қулаб кетиши мумкин; лентали транспортер остида, ғарам бузгич стреласининг иш зонаси остида, машиналар юритмалари яқинида ҳам хавфли зона бўлади; дориланган уруғлик чигитни қопларга солиш жойида зарарли чанг чиққанлиги сабабли, хавфли зона ҳосил бўлади.
Вақти-вақти билан содир бўладиган хавфли зонага гидропресс камераси олдида тола тойини итариб чиқаргич ҳаракат қиладиган зона ва иш камераси фартугини олганда жин ёки линтер олдида содир бўладиган хавфли зоналар киради.
Хавфли зона ўз чегарасини ўзгартириши мумкин: лентали транспортер фермасининг эгилиш бурчаги ва туриш жойига кўра, пахта ғарамининг баландлигига кўра хавфли зонанинг чегаралари ўзгариши мумкин.
Ҳимояловчи ва сақловчи воситаларнинг вазифалари ва турлари.Ҳимояловчи ва сақловчи воситалар одамни хавфли зонага тушиб қолишини ҳамда хавфли ва аварияли ҳолат вужудга келишини бартараф этишга мўлжалланган бўлиб, ҳар қандай ускунага хавфсиз хизмат кўрсатиш имконини беради. Ҳимояловчи ва сақловчи воситаларга:
машинанинг ҳаракатланувчан ёки тегиб кетиш хавфи бўлган қисмларини ёпувчи, юқори ва паст ҳароратдан ҳамда зарарли чанглар ва нурланишлар таъсиридан ишловчиларни жарохатланиш ва зарарланишдан ҳимояловчи тўсиқлар;
механизмларни хавфсиз ишга тушурувчи ва тўхтатувчи мосламалар (машина иш органларини зудлик билан тўхтатилишини таъминлаш учун электродвигателни электр занжирига тескари улаб айлантириш ҳамда динамик тормозлаш усуллари қўлланилади);
ускуналарнинг юқорида жойлашган қисм ва деталларига хавфсиз хизмат кўрсатилишини таъминлайдиган қурилмалар (иш майдончалари, нарвонлар ва б.қ.);
хавфли омил пайдо бўлганлигидан огоҳлантирувчи қурилма ва асбоблар (манометрлар, огоҳлантириш воситалари ва б.қ.);
хавфни бартараф этувчи қурилма ва асбоблар (блокировкалар, сақловчи клапанлар, муфталар ва б.қ.);
тўсиқлар, газ баллонлари, ишга тушириш ручкалари ва тугмачалари, симларни белгилаш маркалари ва бошқаларидан ажратиш учун бўялиши ва бошқалар киради.
Пахта тозалаш корхоналари машина ва механизмларида пайдо бўладиган шовқин ва титраш зарарли омиллар жумласига киради. Шовқин технологик машиналар механизмларининг айланувчан деталларининг (массаларининг) мувозанатланмаганлигидан, кинематик жуфтларнинг бир-бирига урилиши ва ишқаланишидан вужудга келади. Суюқлик ва газларнинг жуда юқори ҳаракатланиш тезлигидан пайдо бўладиган шовқин аэродинамик деб аталади.
Шовқиннинг узоқ муддатли таъсири одам соғлиғига салбий таъсир этади: эшитиш қобилияти сустлашади, кўзни кўриш қобилияти хиралашади, эътибор қилиш қобилияти сустлашиб лоқайдлик ҳолати пайдо бўлади. Шовқин асаб ва юрак қон томирлари тизимига ноқулай таъсир этади. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар кўпаяди. Юқори частотали кучли шовқин таъсирида ишловчида бош оғриғи, бош айланиши ва чанқоқлик вужудга келиши мумкин.
Шовқинни пайдо бўлишини бартараф этиш ва унинг тарқалиш даражасини камайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шовқинни камайтириш тадбирларига: механизмлар ва қурилмаларни кам шовқинли қилиб лойихаланиши ва тайёрланиши; технологик ускуналарни техник соз ҳолатда ушлаб туриш (қўзғалувчан қисмларни ўз вақтида мойланиши, уларни емирилмасидан алмаштирилиши); юқори шовқинли ускунани иш жойларидан ажратишни ташкил қилиш киради.
Шовқинни тарқалиш даражасини камайтиришнинг қуйидаги: тебраниш амплетудасини камайтириш, металл деталларни акустик қаршилиги катта бўлган материаллар билан алмаштириш, думаланиш подшипникларини сирпаниш подшипниклари билан алмаштириш, текис тасмали узатмани понасимон тасмали узатмалар билан алмаштириш, тўғри тишли узатмани қия тишли ва шеврон тишли узатмалар билан алмаштириш, илгариланма-қайтма ҳаракатни айланма ҳаракат билан алмаштириш, барча айланувчан деталларни динамик мувозанатлаш, демпфер материаллардан (резина, пластмасса, войлок, асбест ва бошқалар) дан фойдаланиш киради.
Пахта тозалаш корхоналарида пахтани ва толали материалларни қувурларда ҳаво билан ташигич вентиляторлари (қуввати 100 квт-гача, n=1450 айл/дақ.), асосий шовқин манбаъси ҳисобланилади ва аэродинамик шовқин ҳосил қилади: унинг шовқинини босими 105 дБа га тенг бўлиб 800—1000 метргача тарқалади. Вентиляторларда шовқин ва титрашни камайтириш учун: вентилятор ғилдирагини (паррагини) мувозанталаш; вал таянчлари ҳолатини назорат қилиб бориш, вентиляторни емирилган шарикли подшипникларда ишлатилишига йўл қўймаслик; вентилятор ғилдирагида ғадир-будирликлар бўлмаслиги, ғилдирак деталалари: парраклар, диск ва халқанинг емирилган ҳолатда ишлатилишига йўл қўймаслик. Акс ҳолда, буларнинг ҳаммаси толали массани ёпишиб тиқилишига ва вентилятор мувозанатини бузилишига олиб келади; вентиляторни 50%– дан кам фойдали иш коэффициенти билан ишлаши шовқинга сабаб бўлади, шунинг учун унинг юкланганлиги 50%– дан юқори бўлган ҳолатда ишлатиш керак.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: