Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Название:Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари
- Автор:
- Жанр:
- Издательство:неизвестно
- Год:неизвестен
- ISBN:9785005915887
- Рейтинг:
- Избранное:Добавить в избранное
-
Отзывы:
-
Ваша оценка:
Раҳматулла Усманов - Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари краткое содержание
Пахта тозалаш корхоналарида меҳнат мухофазаси асослари - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок
Интервал:
Закладка:
Қуритиш тозалаш, тозалаш, жинлаш-линтерлаш ва тойлаш цехларини технологик ускуналарига хизмат кўрсатувчи вентиляторлар бу цехлар (бинолар) ташқарисида-очиқ майдонда ёки алоҳида хонада бўлиши, жинлаш-линтерлаш цехида тола ва линтни аррадан ажратиш учун ҳаво бино ташқарисида жойлашган вентилятордан ҳаво қувурлари орқали узатилиши керак. Тозалаш машиналари (шнекли тозалагичлардан ташқари) қобиғи ички сиртини товуш ютувчи мастика билан сайқаллаш керак.
Жин ва линтерларда асосий шовқин манбаъси аррали цилиндрдир. Арралар цилиндр айланганда колосникларга тегмаслиги керак. Арралар ва колосниклар орасидаги оралиқнинг нотўғри қўйилиши жин ва линтерларда шовқинни 50—60 дБ-га кўпайтиради. Арра цехларининг ишига алоҳида эътибор берилиши керак. Ўз вақтида ўтказилган профилактика кўриклари ва ускуналарни таъмирланиши-ишлаб чиқаришда шовқинни камайишининг асосий омилидир.
Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни камайтириш учун, бино деворларига акустик плиталар ёпиштирилади. Иш жойларида шовқин даражаси 85 дБА дан кўп бўлган иш ҳудуди хавфли ҳисобланади ва бу жойда шахсий ҳимояловчи воситаларсиз ишлаш мумкин эмас, товуш босими 135 дБА бўлган жойларда одамнинг қисқа вақт бўлсада бўлиши қатъиян маън этилади.
Пахта тозалаш корхоналари машиналари ва технологик ускуналари механизмларини, мувозанати бузилган қисмларининг айланиши ёки илгариланма-қайтма ҳаракатланиши натижасида содир бўладиган, частотаси 16 Гц -дан кам бўлган, тебранишлар одам томонидан титраш сифатида қабул қилинади.
Титраш одам учун зарарли бўлиб унда чарчаш тезлашади, бош оғриғи, бўғинларда оғриқ пайдо бўлади, ҳаракатни мувофиқлаштириш бузилади. Титрашни узоқ давомий таъсири остида юрак-қон томирлари ва асаб тизими фаолияти ўзгариши, одамни жисмий ва руҳий кучи ортиқча сарфланишига сабаб бўлувчи титраш касаллиги пайдо бўлиши мумкин.
Пахта тозалаш заводларида титраш айланиш частотаси 960 айл/дақиқадан кам бўлганда вентиляторларда, мувозанатланмаган ҳолларда аррасимон, қозиқ-планкали ва шеткали барабанларда (уларни айланиши 960 айл/дақ.– дан кам) титраш содир булади.
Машина иш органларининг титраши уларнинг қобиғига, ишлаб чиқариш цехлари биносини қурилиш конструкцияларига узатилиши мумкин.
Пахта тозалаш заводларида 200 айл/дақ- дан тез айланаётган машиналар айланувчан органларини мувозанатлаш керак.
Вентиятордан титрашни узатилишини камайтириш учун, вентилятор рамаси остига эгилувчан элемент ўрнатилади. Агар вентиляторни айланиш частотаси 1800 айл/дақ бўлса, унда рама остига резина ёстиқ қўйилади. Айланиш тезлиги кам бўлганда вентилятор оғир асосга ўрнатилиши, бу оғир асос ўз навбатида пружинали ёки пружина-резинали амортизаторга ўрнатилади.
Агар шовқин ва титрашни меъёр даражасига туширишни имкони бўлмаса, ишловчиларга шахсий ҳимоя воситалари берилиши керак. Шовқин интенсивлиги 130 дБ -дан юқори бўлганда шовқиндан ҳимояловчи ниқоблар, интенсивлик кам бўлганда шовқинга қарши наушниклар берилади. Булар 5000—7000 Гц частотали шовқинни 55 дБ-гача пасайтиради. Қулоқ тиқинлари эса шовқинни 20 дБ-гача камайтиради.
Қўл орқали ўтадиган титрашни ютадиган қўлқоп ёки перчаткалар, оёқ орқали ўтадиган титраш таъсирини камайтириш учун қалин наъматли ёки резина тагликли оёқ кийимдан фойдаланилади.
Огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгилари.Қуйидаги огоҳлантириш ранглари қабул қилинган:
қизил – «ТЎХТА», «ТАҚИҚЛАНАДИ», «ЖУДА ХАВФЛИ» маънолари учун;
сариқ – «ДИҚҚАТ», «ХАВФ ЭҲТИМОЛИ МАВЖУД» маънолари учун;
яшил – «ХАВФСИЗ», «РУХСАТ ЭТИЛГАН», «ЙЎЛ ОЧИҚ» маънолари учун;
кўк – бошқа маълумотлар учун.
Қизил рангда машиналарнинг тўхтатиш тугмачаларини, хавфли зона тўсиқларининг ички томонини, ёнғинни ўчириш қурилмалари ва воситаларини бўяш мақсадга мувофиқ бўлади.
Сариқ рангда транспорт воситалари (электр юклагич, кўтариш кранлари ва б.қ.) буялади.
Яшил ранг хавфсизликни таъминловчи воситаларни буяш учун қўлланилади (захира чиқиш эшиклари, аптечкалар ва б.қ.).
Қуйидаги хавфсизлик белгиларининг шакллари ўрнатилади:
тақиқловчи – қизил кенглик билан чизилган оқ юзли қизил айлана. Айланада рамзий равишда қора рангда тақиқланувчи объект тасвирланган;
огоҳлантирувчи – ичида қора рангда тақиқловчи объект рамзий равишда тасвирланган яшил тенг томонли учбурчак (радиация хавфини ва электр токини – қизил ранг тасвирида белгилаш учун);
кўрсатувчи – оқ стрелка ва кўрсатиш объектининг рамзий тасвири ёки оқ квадрат ичида қора рангли ёзуви бўлган кўк туртбурчак; тиббий хизмат кўрсатиш пункти ва ёнғин хавфсизлигини кўрсатиш учун белгилар – оқ квадрат ичида кўрсатиш объектини тасвири ёки қизил рангли ёзув.
Моддалар ўтказувчи қувурлар бир-биридан фарқланиши учун улар қуйидагича сон билан белгиланади ва ранг билан бўялади: сув – 1, яшил; буғ -2, қизил; ҳаво -3, кўк; ёнувчан газлар – 4, сариқ; ёнмайдиган газлар – 5, бўялмайди; кислоталар -6, тўқ сариқ; ишқорлар – 7, сиёҳ ранг; ёнувчан суюқликлар – 8, жигар ранг; ёнмайдиган суюқликлар -9, бўялмайди; бошқа моддалар – 0, кул ранг.
Улардан ташқари пахта тозалаш корхоналарини бўлинмаларида, бинолари деворларида, кириш қисмида ва айрим технологик ускуналарнинг кўринарли жойларида қисқа, маъноли, тез тушиниладиган ва ёдланадиган ҳамда эсда сақланадиган равон меҳнатни муҳофаза қилиш шиорлари ёзиб қўйилади. Корхоналарда қўлланилаётган шиорлар тўплами намуналари 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Пахта тозалаш саноати корхоналари цехлари (бўлинмалари) учун меҳнат хавфсизлиги буйича шиорлар тўплами


I.5. Пахтани қайта ишлаш ускуналари ва иш жойларини ташкиллаштиришга умумий хавфсизлик талаблари
Пахта тозалаш корхоналари ишловчилари хавфсизлигини таъминлаш, пахтани қайта ишлаш машина ва ускуналарини қулай ва ишончли ишлатиш учун: ишлаб-чиқаришда хавфсиз ускуналарни танлаш; ускуналарни монтаж қилишда, ишлатишга қабул қилишда ва ундан автоном ҳамда технологик комплекслар таркибида фойдаланиб ишлатишда ишловчиларни хавфсизлигини таъминлаш; эргономика талабларига жавоб берадиган, юқори чарчоқ ва ноқулай психологик таъсир этмайдиган қилиб жойлаштирилган, бошқарув органлари ва параметрлар маълумотларини кўрсатгичларидан фойдаланиш; ускуналарни ишлаб чиқаришда ишлатиш шароитларининг барча иш тартибларида ва ташқи таъсирларда, улардан ишончли ва хавфсиз фойдаланишни таъминлайдиган, бошқариш системасидан фойдаланиш; ускуналарни ишончлилиги (нормал ишлаш эҳтимоли) мустаҳкам конструктив элементларни, параметрлари хавфсиз жараёнларни ва конструктив ечимларни, шунингдек, назорат-ўлчов асбоблари, ростлагичлар, автоматика ва одамларни ҳимоялаш воситаларини танлаш керак бўлади.
Читать дальшеИнтервал:
Закладка: