Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман

Тут можно читать онлайн Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - бесплатно ознакомительный отрывок. Жанр: Русское современное. Здесь Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги онлайн без регистрации и SMS на сайте лучшей интернет библиотеки ЛибКинг или прочесть краткое содержание (суть), предисловие и аннотацию. Так же сможете купить и скачать торрент в электронном формате fb2, найти и слушать аудиокнигу на русском языке или узнать сколько частей в серии и всего страниц в публикации. Читателям доступно смотреть обложку, картинки, описание и отзывы (комментарии) о произведении.

Зулфиябегим Адҳамзода - Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман краткое содержание

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - описание и краткое содержание, автор Зулфиябегим Адҳамзода, читайте бесплатно онлайн на сайте электронной библиотеки LibKing.Ru
Бу китоб тархий қўлланма эмас, аммо муаллифнинг ўша даҳшатли туши туртки бўлган, реал воқеалар асосида ёзилган роман. Бу романда сиз муҳаббат учбурчаги, зиддиятли тўқнашувлар, бевақт қурбон бўлган ҳалқ қаҳрамонларининг ички кечинмалари билан танишасиз. Уларнинг хаётидаги кескин бурилишлар, қувонч кўз ёшлари, шиддатли жанг истироблари сизни бефарқ қолдирмайди.

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - читать онлайн бесплатно ознакомительный отрывок

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - читать книгу онлайн бесплатно (ознакомительный отрывок), автор Зулфиябегим Адҳамзода
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать

Онаси бир қошини кўтариб, – ол-а – деди, хонтахта устидаги пиёлани олиб, ичидаги аллақачон совуб улгурган чойни сепиб юборди.

– Ўлсин қизлар ўқимай. Сен менга зўр бериб мақтанаётган бу КОМУ-

НИСТИК партиянг, бу дунёда 8 8 Абадий. Умрбод. иллалабад қоламан деб ўйлаётган, шай-тоннинг ноғорасига ўйнаётганларинга заб маъқул замон бўлди-да. Сен-ларга клублардаги 9 9 Тўпланган оламон. издиҳомлар бўлса-а. Бошимдан паранжини ечиб олиб менга ҳаво бердим деб ўйлаётган бўлсанг билиб ол, беш кунлик бу 10 10 Ҳузурбаҳш. дилкушо ҳавойингни у дунёда, ҳар бир тола сочимни, ҳар бир нигоҳим-нинг номаҳрамларга очиб юрганим учун бурнимдан булоқ бўлмасайди зора.

Малик даб-дурусдан юзига сепилган чойни артаркан, қўлларини сочиққа артиб, пича жаҳл ва йигитга хос қўполлик билан, содда, гўлгинам дегандек юзидаги чой шамасини артганча меҳри тўлиб қаради ва онасига бошқа гапиришни фойдаси йўқлигини, уни тинчлантиришнинг биргина йўли «хўп» дейиш деб ўйлади ичида.

– Менда нима айб? Мен бориб «мени ҳам қўшинглар» демадим-ку

ахир. – деди жиддий бир нарса бўлмаганидан хотиржам тортиб, супага чўкканча оёқ кийимини ечаркан.

– Демадинг. Тўғри демадинг аммо сен ҳам шуларга ўхшашга ҳаракат

қиляпсан, иқтодо қиляпсан. Худо бехабар бу кофирларга эътирозинг йўқ. Бошингга кийган бу матоҳинг нима? – деб у Маликнинг бошидаги кепка-сини нафрат билан, қошларини баланд-паст қилиб, бир уриб туширди-да, ўчмаган патифон каби яна сўзида давом этди.

– Ота бувангни дўпписини шу латтага алмашдинг, индамадим. Ҳа

Замон-а дедим. Намозку олтинни беркитгандек алағда бўлиб ўқиймиз. Китобимизни қўрқиб кўмиб ташладик. Илоё бир фалокат келмасин дея эрта-ю кеч сўрайман яратганимдан. Энди болаларимизга гўр титкилаб ота-бувамизни руҳини чирқиратишга бошлаяптими бу ҳукумат? Қани тилим бўлса-ю, бу 11 11 Эгатда ўсадиган ёввойи ўт. ажриқлардан дод солсам. Ё Аллоҳ дардиҳолим ўзинга аён. – Энди унинг овози ўзи ҳохламаган тарзда кўтарилиб бораверди. Малик ва отаси эшикларни шоша-пиша ёпишди.

– Секинроқ гапир, 12 12 Дугона. чиқонларингни қулоғи динг. Биров эшитмасин,

худони тилга олма. Бўлди энди 13 13 Қўзғалончи. гарданкашлик қилма, ўзингам роса 14 14 Ўжар. гажирсанда онаси. – Деб оғзини беркитди.

– Она, ахир мен гўрни очмасам, фақат суратга оламан холос-ку, нега

бунча куюнасиз? Бир бало бўптими дебман йиғлашингиздан.

Боласининг шариат маън этган ишларига бу қадар енгил қарашини кўриб, она бир зум боласига ҳайрон назар солиб туриб, энди унинг ростакамига жаҳли чиқди.

– Эй бола, – деди у Маликни енгига чангал солиб. – Бало нималигини

сен қаёқданам билардинг. Сенларга ишқ муҳаббатдан бошқасини танитмаяпти-ку бу ҳукумат. Икки калима сурани билмайсан, бало мана шуда. Сен очдинг нима, очмадинг нима тепасида турдингми, сен ҳам кофирсан тамом. – дея икки қўли билан, гапим тугади, у ёғи ўзинга ҳавола дегандек, кафтларини ўғлининг юзига пеш қилди.

– Қўй онаси, қаттиқ қарғама, – деди бошини қуйи солиб, индамай

ўтирган отаси, онасининг гапидан сесканиб кетди.

– Қарғаганим йўқ отаси. Мен онаман ўз боламни қарғайманми? Буни

шу тобда қайтармасангиз, эрта-индинга болаларининг ва набираларининг қарғишига қолади, —дея унга қўлини бигиз қилди. – Бу 15 15 Содда, гўл. дўсара алалабад шундай ёш бўлиб қоламан деб ўйлаяпти. Умр шундай деб ўйлаяпти. Қоронғу қолган юртда, қора шақшақ подшо бўлур деган экан машойиҳ-лар.

Малик кулиб, худди бир оми аёлнинг арзимаган нарсага қилаётган жанжалини қаранг дегандек, бошини силкитиб онасига масҳаромуз аммо меҳрли юзланиб:

– Фантазёрсиз-а ойи. – деди жилмайиб.

– Ҳа кул, кул сенга ҳозир кулгили. Эртага катта бўлиб болаларинг,

болаларинг бўлмаса, набираларинг сендан «ота ёшлигингизда ота-онангиз сизга шариаътни тушунтиришмаганми? Ҳалол-ҳаромни фарқини айтишмаганми» Деганида кўрамиз ҳолу-ахволингни.

– Нималар деяпсиз ойи, бу нарсалар эскиликда қолиб кетди. Ҳаёт ол-

динга олға босаяпти. Менинг болаларим сиз айтаётган нарсалар нима-лигини ҳам билмай ўтса керак. Агар биронтаси бир тарихчи бўлиб етишмаса, —деди ишонч билан.

Онаси йўқ дегандек бош чайқади, қўлини ўғлига адил узатди-да, кўрсаткич бармоғини теппага қаратиб,

– Аллоҳ ўз номини, ўз динини ерга кўмдириб, 16 16 Қурбон. забҳ қилиб

қўймайди. Мана кўрасан мени айтди дерсан, ҳали шундай замон келадики, бугунги кийган кийимингдан ор қилиб қоласан. Бу кунлар ўткинчи, биз мусулмонларга азмоиш бу, шу 17 17 Синов. азмоишларга алданиб 18 18 атеист, кофир, динсиз. даҳрий бўлиб қолма болам. – деди онаси.

Онасининг гапларидан завқланиб, илжайганча хонага кириб кетаётган ўғлининг кетидан зорланиб қолди.

Худди шу дамда Экспедитциянинг Яна бир аъзоси Садриддин Айнийнинг эса уйида сал кам тўй-тантана. Садриддин Айний ўз даврининг етук намояндаси, бир қанча асарлар муаллифи, ўткир қалам шоир, адабиётшунос олим ҳам эди. Тожик, Ўзбек Рус, тилларида бенуқсон гаплаша оладиган, араб алифбоси билан ҳам яхшигина таниш эди. Ёши анча кексайиб қолгани учун, оёқ оғриғидан ҳассага тираниб юрар, чаккаларини ёпиб кетмаган, бир уюм бўлиб ўсган соқоли унинг қиёфасига донолик баҳш этарди. Буюк иш олдидан ҳамкасбларни, шоиру ёзувчиларни йиғиб зиёфат берди. Зиёфат қизиб, шоирлар янги шерлари билан мақтанар, ёзувчилар устоз Айнийга тилаклар билдириб уни қутлашарди.

Айний ўзининг буюк асари, бу Темурланг гўрининг очилиш бўлишини ҳамкасблари ва шогирдлари орасида қайта-қайта такидларди. Ҳар гапирганида соқолини пастга силаганча, бошини эгиб мулозамат қилиб қўярди. Бутун дунёга бундай жоҳил инсон ҳақида мисли кўрилмаган асар тақдим қилишини, кўпиртириб гапирди ўз сўзида. Ва экспедитция ҳақидаги мақоласи ўзини кўп куттирмаслигига ваъда қилди.

Экспедитсияда ҳаммадан кўра муҳимроқ инсон Михайил Михайилович Герасимовга эса бу иш оддий экспедитция эди. Ҳар дойимгидек ишдан келаркан, бир финжом иссиқ қаҳва билан, «Комсомолская Правда», «Большевик», (ўша давр рўзномалари) рўзномаларини олиб мутоала қилди.

Унинг думалоқ, лўмбиллама юзи, бошининг пешонасидан бошлаб чаккасига томон тўкилишни бошлаган сочлари, ҳар гапирганида силкиниб турарди. Кўзларидан эзгуликка ошно қалбини кўриш учун тажрибали психолог бўлиш шарт эмасди. Ҳаётидан ҳамиша маъмнун бу шаҳс аёлининг эътирозларига ҳазиломуз ёндошарди. У, ҳукумат тарафдан ўзига ажратилган камтарона икки хоналик квартирасида, ҳам ишларди, ҳам оиласи билан яшарди. Ҳашаматга берилмагани туфайли унинг уйида энг қимматбаҳо нарса, хотининг кийимлари-ю, антропологияга тегишли маҳсус лойлар эди. Сталиннинг буйруғи эса токчага қандай қўйилган бўлса шундай, то тонга қадар ой нурида қолди.

Читать дальше
Тёмная тема
Сбросить

Интервал:

Закладка:

Сделать


Зулфиябегим Адҳамзода читать все книги автора по порядку

Зулфиябегим Адҳамзода - все книги автора в одном месте читать по порядку полные версии на сайте онлайн библиотеки LibKing.




Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман отзывы


Отзывы читателей о книге Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман, автор: Зулфиябегим Адҳамзода. Читайте комментарии и мнения людей о произведении.


Понравилась книга? Поделитесь впечатлениями - оставьте Ваш отзыв или расскажите друзьям

Напишите свой комментарий
x